10. Мафкура деганда нимани тушунасиз?
10. эҳтиёжларини, мақсад ва интилишларини, ижтимоий-маънавий тамойилларини ифода этадиган ғоялар, уларни амалга ошириш усул ва воситалари тизимидир” .
“Мафкура – кишиларнинг воқеликка ва бир-бирларига бўлган муносабатлари, социал муносабатлар ва конфликтлар англаниладиган ҳамда баҳоланадиган, мавжуд ижтимоий муносабатларни мустаҳкамлаш ёки ўзгартиришга йўналтирилган социал фаолиятнинг метод-дастурларини ўз ичига олган қарашлар ва ғоялар системасидир”.
“Мафкура – турли социал гуруҳлар ёки социал бирликларнинг туб манфаатларининг системалаштирилган ва назарий асосланган маънавий ифодасидир”.
Мазкур таъриф ва тавсифлар бир-бирини тўлдиради ва мафкура тўғрисида янада мукаммал тушунчага эга бўлиш учун асос бўлиб хизмат қилади. Мафкура ҳам ғоя сингари воқеликнинг ҳаққоний ёки сохта инъикоси бўлиши мумкин ва, шунингдек, ҳали воқе бўлмаган имконий ва зарурий ҳолатларни, ривожланиш тенденцияларини ўзида ифода этади.
Do'stlaringiz bilan baham: |