Тингланди:Кун тартибидаги масалалар юзасидан гурух рахбари О.Нурджонов нутқ сўзлаб қуйидагиларни маьлум қилди:
Биринчи масала: Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 7 октябрь куни фонд бозорини ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.Фонд бозоридаги акцияларнинг жами қиймати 25 триллион сўм бўлиб, ялпи ички маҳсулотга нисбатан6 фоизга ҳам етмайди. Ваҳоланки, бу кўрсаткич Сингапурда 188 фоиз, Малайзияда 112 фоиз, Россияда 34 фоизни ташкил этади. Бугунгикунда 605 та акциядорликжамиятиакцияларининг 85 фоизидавлатгатегишли. Шундан 105 та жамиятнингатиги 5 фоизакцияси фонд бозоридаиштирокэтмоқда.
Иккинчи масала:. 1989 йилнинг 21 октябрида ўзбек тилига Давлат тили мақоми берилиши том маънодаги жасорат ва истиқлол сари қўйилган илк қадам сифатида улкан аҳамиятга эга. Кўплаб ривожланган мамлакатларда она тилининг таназзулга юз тутиши айнан ўзга маданиятларга маҳлиёлик, она тилини менсимаслик оқибатида юз берганига тарих гувоҳ. Ўзбекистон мисолида эса бунинг акси бўлди. Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримовнинг нутқ ва маърузалари, китобларида, бутун амалий фаолиятида давлат тили асосларини мустаҳкамлаш масаласи доимо эътибор марказида турди. Мустақиллик йилларида “Ўзбек тилининг изоҳли луғати”, “Ўзбек миллий энциклопедияси”, “Бобур энциклопедияси” сингари жамовий изланишлар маҳсули бўлган қимматли манбалар яратилди, ўзбек тилининг мавқеи учун курашиб шаҳид кетган Абдурауф Фитрат, Абдулҳамид Чўлпон, Абдулла Авлоний сингари маърифатпарварларнинг асарлари халқимизга қайтарилди.
Учинчи масала: Буюк француз педагоги Жан Жак Руссо «Одамлар, инсонпарварбўлинг! Бусизнингбиринчибурчингиз»- деганидамингбораҳақбўлган. Чункиинсоннисевмаган, униҳурматқилмаган, унингмеҳнатиқадригаетмаганкишиданяхшиликкутиббўлмайди.
Тўртинчи масала:Асарда субутсиз, инсон қиёфасидаги шайтонлар тимсолини қишлоққа ўз мулкидай қарайдиган, ўзини бу хўжалик одамларининг ҳаётига-да, раис ҳисоблайдиган Тешабой Султонов, дунёга келиб, раисдан ўзгасини одам деб билмайдиган, унинг гапларини ўзи учун қонун ҳисобловчи, буйруқларнигина бажарадиган, гўё ҳиссиз робот каби ҳаёт кечираётган Одамбой, раиснинг бошқа бир кирдикорлари, яъни ўз нафсининг қули бўлиб, қинғир йўл билан умр кечирувчи, енгил ҳаётга ўрганиб қолган Зокир, Тўхтамурод қийшиқ, Исроил ва ёш синглисининг умрини хазон бўлишига маълум маънода сабабчи бўлган Ҳамидулла ҳам шулар қаторида эди.
Таькидланган фикр-мулохазадалар юзасидан гурух йиғилиши қуйидагича қарор қабул қилди.
ҚАРОР:
1.Гурух талабалари Халқаро ва юртимиз миқёсида бўлаётган янгиликлар билан чуқур таништирилсин.
2. Гурух талабаларининг университет ва талабалар турар жойи ички тартиб-қоидаларига амал қилишлари таьминлансин.
3. Талабаларни ахборот материаллари билан таништириш кучайтирилсин.
Do'stlaringiz bilan baham: |