4-Шўба: Умумий ўрта таълим мактабларида аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг долзарб муаммолари



Download 27,84 Kb.
bet1/3
Sana18.04.2022
Hajmi27,84 Kb.
#560136
  1   2   3
Bog'liq
4 шўъба Умумий ўрта таълим мактабларида аниқ ва табиий ўқитишнинг


4-Шўба: Умумий ўрта таълим мактабларида аниқ ва табиий фанларни ўқитишнинг долзарб муаммолари


ФИЗИКА ФАНИДА МОДДАНИНГ МАГНИТ ХУСУСИЯТИНИ ЎРГАТИШ ДАРСИДА ЗАМОНАВИЙ ПЕДАГОГИК
ТЕХНОЛОГИЯЛАРНИ ҚЎЛЛАШ
Зикриллаев Нурилло Фатхуллаевич, Уракова Феруза Эркиновна, Миркомилова Марғуба Суннатуллаевна, Эшмирзаев Содиқжон Эркинбой ўғли
Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети
Ўзбекистон Республикаси Тошкент шаҳри

Ўзбекистон Республикаси мустақилликка эришгач, таълим ижтимоий соҳадаги устувор йўналиш деб белгиланди. Узлуксиз таълим тизимини жорий этишда, ҳар томонлама камол топган, таълим ва касб-ҳунар дастурларини онгли равишда танлаган ва пухта ўзлаштирган, ижтимоий-сиёсий, ҳуқуқий, психологик-педагогик ва мустақил фикрлайдиган жамият, давлат ва оила олдидаги ўз жавобгарлигини ҳис этадиган фуқароларни тарбиялаш талаблари қўйилди. Бу даражага фақатгина сифатли таълим орқалигина эришиш мумкинлиги ҳаммамизга маълум. Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб мактабларда дарс ўтиш жараёнини янада сифатли ташкил этиш, янги педагогик методларни қўллаган ҳолда фанларни ўқитиш орқали ўқувчиларнинг билим ва савиясини юқори даражага кўтариш ҳар бир ўқитувчининг асосий вазифаси этиб белгиланди. Бизнинг мақсадимиз таълим сифатини энг юқори даражага кўтаришдир. Лекин мактабларда замонавий усуллар ёрдамида дарсларни ташкил этиш ўқувчиларнинг фанларни ўрганишларидаги қизиқишларини камайишига олиб келиши мумкин. Ўқитувчилар олдига қўйилган вазифа, айниқса, физика фанини ўрганишнинг дастлабки босқичида ўқувчиларни фаннинг мавзуларини мураккаблиги билан қўрқитмасдан аксинча ўқувчиларда фанга нисбатан қизиқиш уйғотиш талаб этилади. Бунинг учун амалиётда ўқувчилар фаолиятини фаоллаштиришга асосланган педагогик технологияларни қўллаб, мактаб ўқувчиларига ўргатилаётган қонунларининг аҳамияти ва универсаллигини тушунишларига, ижодий ва танқидий фикрлай олишларига, олган билимларини қаерда ва қандай қўллай олишлари кераклигини билишлари талаб этилади. Шу кунгача олиб борилган кўплаб тадқиқотлар, айниқса, физика фанидаги мавзуларни моҳиятини тушуниш анча мураккаб эканлиги аниқланди. Маълумки, физика тушунчалари кўпроқ мавхум тушунчаларни ўз ичига олади. Замонавий таълимнинг мақсади мавжуд билимларни етказиш эмас, балки янги билимларни ўргатиш ва уларни фикрлай олишлари учун ўқувчиларда кўникмаларни шакллантиришдир.


Таълимнинг асосий мазмуни унинг вазифаларида ойдинлаштирилади. Асосий вазифаларга ақлий тарбия билан боғлиқ бўлган вазифалар киради. Бу вазифалар ичида илмий ва техникавий билимлар, ҳамда улар билан боғлиқ бўлган малака ва кўникмаларни шакллантириш, аждодларимиз қолдирган улкан илмий мерос ҳамда тарихий ва маданий қадриятларда ҳаётнинг маъноси, жамиятда инсоннинг тутган ўрни, таълим-тарбия, одоб-ахлоқ ҳақидаги ҳикматли фикрлар, бугунги халқ таълими тараққиёти учун ва миллий мактаб яратиш борасида ўқувчиларда инсонпарварлик, поклик, иймон-эътиқод, мурувват, ватанпарварлик, меҳнатсеварлик, миллатлараро дўстлик муносабатлари, қаҳрамонлик, мардлик сингари туйғуларини тарбиялайди. Ҳозирги кунда қабул қилинган янги ўқув дастурда Ўрта асрда яшаган ўрта осиёлик олимларнинг физика фанига оид ишларини ўқувчиларга яқиндан таништириб бориш мақсад қилинган. Шу сабабли VI-VIII синф физика дарсликларида жуда кўплаб соҳаларда илмий изланишлар олиб юқори натижаларга эришган аллома, улуғ олим Абу Райҳон Берунийнинг физика соҳасидаги илмий ишлари ҳақида қимматли лекин қисқача маълумотлар келтирилган. Бизнинг мақсадимиз Берунийнинг физика фанига оид ишларини ишончли манбалардан ажратиб олиб, уларда берилган маълумотларни физика фанини ўқитишдаги ҳозирги замон маълумотлари билан таққослаган ҳолда замонавий атама ва формулалар орқали яққол ифодалаб, янада содда ва тушунарли усуллар орқали дарс жараёнида ва дарсдан ташқари қўшимча машғулотларда ўқувчиларга етказиб, уларнинг билим савиясини шакллантиришдир.
Таълим тизимида мураккаб фан мавзулари ва мавхум тушунчаларни ўқувчиларга самарали ўргатиш ва илмий кўникмаларни шакллантириш зарурати кундан-кунга ортиб бормоқда. Ўқувчилар кўпинча фандаги мавхум тушунчаларни ўзлаштиришлариларида маълум қийинчиликларга дуч келмоқдалар. Масалан, магнитизм мавзусини ўргатиш қийин бўлган мавхум физик тушунчадир. Агар ўқувчилар магнитланиш билан боғлиқ бўлган тушунчаларни мавхум эмас, балки кундалик хаётда қўлланиладиган аниқ тушунчалар эканлигига ишонч хосил қилсалар, ўқувчиларнинг физика фанига бўлган қизиқишлари янада ортади. Магнитизмни ўргатишда кўпинча анъанавий усулдан фойдаланилади. Лекин бу усулларни унчалик ҳам самарали деб бўлмайди. Бунда ўқитувчи ўқувчиларга магнетизм хақида оғзаки тушунча беради ва ўқувчилар бунга турли хил мисоллар келтиради. Лекин бу усуллар ҳозирги кунда самарасиз эканлиги исботланди. Чунки ўтилаётган мавзу бўйича ўқувчиларда мавҳум тушунчаларга жавоблар шаклланмай қолаверади. Бу ўқувчиларнинг онгида тушунарсиз тушунчаларни пайдо бўлишига сабаб бўлади. Бунинг натижасида ўқитувчи кўзлаган мақсадига эриша олмайди. Ҳозирги кунда физика фанини ўқитишда турли хил педагогик усуллардан фойдаланиш мақсад қилиб олинган. Янги методлар ёрдамида физикани ўқитиш янада фаннинг қизиқарли ва тушунарли бўлишига олиб келади. Шу нуқтаи назардан магнетизм мавзусини намойиш қилиш (демонстрация) усули асосида ўқитишни ташкил қилиш мақсадга мувофиқ бўлади. Демонстрация-лотинча сўз бўлиб кўрсатаман, исботлайман деган маъноларни билдиради. Бу усулдан фойдаланишнинг мақсади ўқувчиларни билимга қизиқишларини сўндириб, ўқишдан чарчатиб, зада қилиб қўймаслик мавзуларни тушунтиришда тажриба қилиб кўрсатиш ва физик асбоблар билан таништириб бориш, ўқувчиларда дарсни ўзлаштиришларида юқори натижаларга ижобий эришилади. Ўқувчилар ўқув жараёнида зарурий билим, кўникма ва малакага эга бўлмай туриб бирон бир тажрибанинг физик мазмунини тушунтириб бера олмайдилар. Шунинг учун ўқитувчи ҳар бир мавзуни иложи борича қизиқарли қилиб тажрибалар ўтказиш асосида тушунтириши зарур. Физика фанининг “магнит майдон” деган бўлимининг кириш қисмида Берунийнинг оханграбо (магнит) хоссалари бўйича олиб борган изланишлари ҳақида ўқувчиларга тушунчалар беришда намойиш қилиш усулидан фойдаланиш яхши самара беради. Бунда ўқитувчи ўқувчига фақат оғзаки тушунчалар орқали мавзуни таништириш эмас, балки мавзуни турли хил тажрибалар ёрдамида кенг ёритиб беради. Бу усул орқали ўқувчиларнинг билим даражасини ошириш ва уларнинг билимларини таҳлил қилиш имкони мавжуд бўлади. Ўқувчиларда физика фанидаги билимларни шакллантириш учун уларга хақиқий хаёт тажрибасига асосланган кўргазмали намуналар асосида саволлар бериш керак. Бундай саволлар билан ўқувчилар диққатини тегишли мавзуга қарата олинмаса, демак ўқувчилар мавзуни яхши ўзлаштира олмасликларига олиб келинади. Синфда ўқувчилар ўзаро мунозаралар ёрдамида турли хил физик қонуниятларнинг моҳиятини очиб беришга ҳаракат қилишлари асосида ўзлари таклиф этган қонунларни тажриба орқали исботлашларга интилишлари шаклланади. Бунинг натижасида уларнинг физика фанига нисбатан қизиқишлари янада ортади. Мисол учун ўқитувчи магнит бўлагини олиб ўқувчилардан агар шу магнит бўлагига темир кукуни сепилса қандай кўриниш ҳосил бўлади деб сўрайди. Ўқувчилар магнит майдон тасаввурларини чизмалар орқали тушунтиришга харакат қиладилар.
Ўқитувчи ўқувчиларнинг шахсий фикрларини тинглайди ва бошқа ўқувчиларнинг фикрлари билан солиштиради.



Download 27,84 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish