4. Пардақанотлилар (Hymenoptera)



Download 28 Kb.
Sana22.06.2022
Hajmi28 Kb.
#693052

4. Пардақанотлилар (Hymenoptera)
Бу туркумга мансуб чумолилар, арилар, қора, ари, асалари, паразитлик билан кўпаядиган майда парда қанотлилар ва бошқа ниҳоятда хилма-хил турлари юқори даражада тараққий этган ва нерв фаолияти яхши ривожланган ҳашаротлар ҳисобланади. 300 мингдан ортиқ тури маълум.
Туркум ҳамма авлодларининг оғиз органи кавшовчи – яловчи ёки кавшовчи сўрувчи типда; икки жуфт қаноти пардасимон – томирлашган, бир қанча турларининг урғочиларида тухум қўювчи ўсимта найзага айланган, личинка (қурт) ларида оёқ бўлмайди.
Парда қанотлилар табиатда ва инсон ҳаётида катта аҳамиятга эга. Буларнинг кўпчилиги гулли ўсимликларни чанглатади. Паразитлик билан ривожланувчи майда пардақанотлилар энг ёвуз заракунанда ҳашаротларни қиради. Хонакилаштирилган пардақанотли – асалари гулларни чанглатишдан ташқари асал, мум ва дори – дармон маҳсулоти ектазиб беради.
Чумолилар – энг кўп тарқалган, полиморф (ҳар хил индивидли) колония бўлиб яшовчи пардақанотлилардир. Буларнинг жуда кўп турлари тропик қитъаларда тарқалган. Россияда учрайдиган турлардан қора чумоли, ўрмонда яшовчи қизил чумоли ва бошқа бир неча хил ўрмон заракунандаларни қиришда маълум аҳамиятга эга.
Мазкур чумолилар колонияси тупроқда анча катта уя ясаб яшайди. Колония “она” чумоли, эркак (фақат урчиш вақтида етишадиган эркаклари, кейин ўлиб кетади), “ишчи чумолилар”  ва “солдат” лардан таркиб топади. Полиморфизм “Она”  чумоли дастлаб ўзи мустақил овқатланиб, личинкаларини боқади. Кейинчалик унинг қоринча қисми катталашиб – “уядан чиқолмай” қолади. Бу пайтда етишиб чиққан “ишчи” чумолилар уни парвариш қилиб қарайди. Шу вақтдан бошлаб, у фақат кўп миқдорда тухум қўйиб, насл бериш вазифасини ўтайди.
Ишчи” чумолилар озиқ топиш, жиғилдонида чала ҳазм бўлган озиқ билан “она” ва личинкаларни боқиш, личинкаларни жилдириб юриш, уяни маълум тартибда сақлаш каби турли вазифани бажаради. “Солдатлари” ҳам ишчилари ҳисобига яшаб, колонияни бошқа авлодларидан ёки “душманлар” дан ҳимоя қилиш вазифасини бажаради. Баҳорда мавжуд колониядан янги ёш колония ажралади. Бу пайтда урғочи – “она” ва қанотли эркаклари ҳавода қўшилади. Шундан кейин оталанган “асосан урғочи” қанотларини йўқотиб, кўрсатиб ўтилган колония ҳаётини кечира бошлайди.
Чумолиларда нерв ва инстинкт фаолияти яхши ривожланган. Бир қанча чумолилар ширалар ажратган қандсимон озиқдан умумли фойдаланиш мақсади билан уларни уяга ташиб, кириб уларга кўкат, барг беришади ва ажраган ширали моддадан фойдаланишади. Айрим ҳолларда чумоли уяларида атайлаб “ўстирилаётган” замбуруғларни учратиш мумкин.
Чумолиларнинг бир қанча турлари заракунанда ҳашаротларни қириш, тупроқни бойитиш каби ишлари билан маълум фойда келтиради. Лекин баъзи турлари зарарли ҳашарот – шираларни тарқатиш ва кўпайтишига ёрдам бериб, зиён келтириш мумкин.
Download 28 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish