4-мавзу. ЎЗбекистон республикасида парламентнинг шаклланиши ва ривожланиши


Учинчи босқич (2016 йилдан ҳозирга қадар)



Download 27,35 Kb.
bet4/5
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Kb.
#84047
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу маълумот

Учинчи босқич (2016 йилдан ҳозирга қадар) Президентимиз Шавкат Мирзиёев томонидан таклиф этилган ислоҳотлар йўлини амалга ошириш билан бевосита боғлиқ. Ушбу босқичда мамлакатимиз қонун чиқарувчи олий органининг ўрни ва роли ошиб, унинг фаолиятида бир қанча тизимли ўзгаришлар ҳамда янгиланишлар рўй берди. Халқ манфаатлари асосида ишлаб чиқилган хамда мамлакатимиз тараққиётининг асосий йўналишлари ва вазифалари белгиланган Ҳаракатлар стратегияси парламент фаолиятини ҳам янги босқичга олиб чиқди.
Айтиш мумкинки, Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизни
2021 йилгача бўлган даври учун режалаштирилган ислоҳотлар тизимидир.
Ҳаракатлар стратегияси давлат ва жамиятнинг ҳар томонлама ва жадал ривожланиши учун шарт-шароитлар яратиш, мамлакатимизни модернизация қилиш ҳамда ҳаётнинг барча соҳаларини либераллаштириш бўйича устувор йўналишларни амалга оширишга замин яратди.
Ҳаракатлар стратегияси жамият ҳаётининг барча соҳалари бўлгани сингари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис фаолиятини янада такомиллаштириш учун ҳам “йўл харитаси”га айланди. Унинг асосида мамлакатимизда сўнгги уч йил давомида улкан ўзгаришлар содир бўлди.
Ҳаракатлар стратегиясини ҳаётга жорий қилиш натижасида сўнги йилларда Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган нормаларни амалга ошириш ва ҳаётга татбиқ қилишнинг аниқ механизмларини мустаҳкамланди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига сўнгги йилларда киритилаётган ўзгартиш ва қўшимчалар бевосита Ҳаракатлар стратегиясининг йўналишлари билан боғлиқлигини қайд этиш зарур. Мазкур икки ҳужжат бир-бирини бойитишга тўлдиришга қаратилган чамбарчас ҳуқуқий тизимга айланди.
Қайд этиш зарурки, Ҳаракатлар стратегияси қабул қилингандан сўнг Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига етти маротаба ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Мазкур тарихий ислоҳотлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси фаолиятини янада такомиллаштириш ва уни халқаро стандартларга мослаштиришни ҳам четлаб ўтмади.
Хусусан, сўнгги йилларда жамият ва давлат ҳаётида парламентнинг ўрни ва ролини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Парламент том маънода олий вакиллик органи сифатида фаолият олиб бориши учун, энг аввало, ҳар бир депутат электорат ва сайланган сиёсий партиянинг манфаатини ифодалаши зарур.
Бундай манфаат қонунларни қабул қилишда намоён бўлади. Қабул қилинаётган ҳар бир қонуннинг ижроси тегишли давлат бошқаруви органлари томонидан таъминланиши ҳаммага маълум. Аммо давлат бошқаруви органи фаолиятининг самарадорлиги уларга кимлар раҳбар этиб тайинланётганига ҳам боғлиқдир. Шу боис, халқ вакиллари ҳукумат аъзолари тайинланмасдан аввал номзодлар билан танишиб, уларга саволлар билан мурожаат этиш имкониятига эга бўлишлари лозим.
Шуни инобатга олган ҳолда, 2019 йил 5 март куни қабул қилинган “Ҳукуматни шакллантириш тартиби демократлаштирилиши ва унинг масъулияти кучайтирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикасининг Қонуни билан Конституцияга муҳим ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди.
Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси 79, 93, 98-моддаларига киритилган ўзгартиш ва қўшимчаларга кўра, Вазирлар Маҳкамасининг аъзоларига номзод Бош вазир томонидан Олий Мажлис Қонунчилик палатасига кўриб чиқиш ва маъқуллаш учун тақдим этилади. Номзод маъқуллангач, Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тасдиқланади.
Ушбу ўзгартиш парламент олдида фақатгина Бош вазирнинг эмас, балки ҳукумат ҳар бир аъзосининг масъулиятини кучайтиришга, қонунлар ижросини масъулият билан таъминланишига хизмат қилса, бошқа тарафдан халқ вакиллари Ҳукумат аъзосини маъқуллаш орқали унинг фаолияти билан боғлиқ улкан масъулиятнинг тенг ярмини ўз зиммасига олади. Шундан келиб чиқиб, депутатлар номзодни фақат маъқуллаш билан чекланиб қолмайди, аксинча, рад этиш ҳуқуқига ҳам эгадир.
Шу ўринда 2017 йилнинг 12 июль куни Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг Олий Мажлис палаталари аъзолари, халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари вакиллари билан бўлиб ўтган, мамлакатимиз сиёсий ҳаётида ғоят муҳимлиги билан тарихимиз саҳифаларидан ўрин олган учрашувини алоҳида таъкидлаб ўтиш жоиздир.
Ўзбекистон Президентининг мазкур учрашувдаги дастурий маърузасида парламентимиз ва ҳокимият вакиллик органлари учун янги сиёсий йўл белгилаб берилди. Хусусан, халқ билан, халқнинг ўзи танлаган қонуний вакиллари билан мулоқотнинг тубдан янги механизми таклиф этилди.
Шу ўринда таъкидлаш керакки, дунёдаги кўпчилик тараққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг миллий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича мурожаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд. 2017 йил 22 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилди. Мурожаатнома орқали кейинчалик жамиятимиз тараққиёти учун тўсиқ бўлаётган ва фуқароларимизни қийнаб келаётган кўплаб муаммолар бартараф этилди.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатига сайловлар Конституциянинг 117-моддаси ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси асосида ўтказилади.


2019 йилги Олий Мажлисга бўлиб ўтган сайловларнинг ўзига хос хусусияти шундаки, ушбу сайловлар илк маротаба Сайлов кодекси асосида ўтказилди.
Хусусан, 2019 йилда Сайлов кодекси қабул қилингунча, Ўзбекистон Республикасининг сайлов қонунчилиги 5 та қонун билан тартибга солинган, бу эса ҳуқуқни қўллашда бир қатор мураккабликлар туғдирган. Бундан ташқари, сайлов жараёни ва уни ўтказиш тартиб-тамойиллари ва қоидаларининг кўпчилиги қонун даражасида эмас, балки Марказий сайлов комиссиясининг низом ва йўриқномалари билан тартибга солинган.
Сайлов қонунчилигининг айрим нормалари ҳозирги замон талабларига ва сайловларни демократик тарзда ўтказиш бўйича халқаро амалиётга тўла мос келмас эди.
Хусусан, Экоҳаракат вакилларининг парламент қуйи палатасига квота асосида киритилиши унинг фаол ва ташаббускор бўлиб ишлашини муайян даражада сусайтирарди, қонун сайловчиларнинг ягона электрон рўйхатини шакллантиришни назарда тутмасди, шунингдек, алоҳида ҳолларда сайлов бюллетени ўрнига сайлов варақаларидан фойдаланилиши амалиёти яширин овоз бериш тамойилига мос келмасди, озодликдан маҳрум этиш жойларида сақлаб турилган шахсларнинг сайловда иштирок этишига оид чекловлар мавжудлиги ва бошқа шу каби ҳолатлар мавжуд эди.
Кодекс лойиҳаси Олий Мажлис палаталари томонидан Марказий Сайлов комиссияси билан биргаликда Амалий ҳаракатлар режаси (“Йўл харитаси”)га мувофиқ лойиҳа 5 турдаги муҳокама ва экспертизадан ўтказилди:

  1. жамоатчилик орасида Интернет муҳокамалар;

  2. фуқаролик жамияти институтларининг экспертлари томонидан жамоатчилик экспертизаси;

  3. илмий экспертиза;

  4. амалиётчилар, шу жумладан, сайлов комиссияси мутахассислари ва жойлардаги халқ депутатлари Кенгашлари ўртасидаги муҳокамалар;

  5. халқаро ташкилотлар экспертизаси.

Муҳокама якунлари бўйича фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари шунингдек, илмий-тадқиқот институтлари ҳамда маҳаллий халқ депутатлари Кенгашларидан келиб тушган таклифлар, бундан ташқари ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бюроси, Венеция комиссияси, МДҲ Ижроия қўмитаси ва бошқа халқаро ташкилотларнинг хулоса ва фикрлари инобатга олинди.
Кодекс қуйидаги 5 та қонунни бирлаштирди: “Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига сайлов тўғрисида”ги, “Халқ депутатлари вилоят, туман ва шаҳар кенгашларига сайлов тўғрисида”ги, “Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссияси тўғрисида”ги, “Фуқаролар сайлов ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида”ги қонунлар.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайловлар Марказий сайлов комиссияси, округ сайлов комиссияси ва участка сайлов комиссиялари томонидан ташкил этилади.
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари сайлови бўйича сайлов кампанияси бошланганлиги уларнинг ваколатлари муддати тугашидан камида уч ой олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан оммавий ахборот воситаларида эълон қилинади. Масалан, Марказий сайлов комиссияси ўз қарори билан 2019 йил 22 декабрни – Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий кенгашлар депутатлари сайлови куни деб белгилади. Сайлов кампанияси 20 сентябрдан бошланиши эълон қилинди.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш учун бир юз элликта ҳудудий сайлов округи тузилади. Ҳар бир сайлов округидан битта депутат сайланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округлари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тақдимномасига биноан сайловдан камида етмиш беш кун олдин Марказий сайлов комиссияси томонидан тузилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича сайлов округларининг чегаралари Қорақалпоғистон Республикасининг, вилоятларнинг ва Тошкент шаҳрининг маъмурий-ҳудудий тузилиши инобатга олинган ҳолда, қоида тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.
Ўзбекистон Республикасининг бутун ҳудудида сайловчилар сони тенг ҳолда белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 7 октябрдаги 954-сонли қарори билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи 150 та сайлов округлари тузилди.
Қонунчилик палатаси депутатлари ва маҳаллий Кенгашларга депутатлар сайловини ўтказиш бўйича сайлов участкалари туман ва шаҳарлар ҳокимликлари тақдимномасига биноан округ сайлов комиссиялари томонидан тузилади.
Сайловчиларга мумкин қадар кўпроқ қулайлик яратиш мақсадида сайлов участкалари туманларнинг, шаҳарларнинг, шаҳарлардаги туманларнинг чегаралари инобатга олинган ҳолда тузилади. Участкалар ҳарбий қисмларда ҳам тузилади ва қисмлар жойлашган ердаги округларга киради. Сайлов участкаларининг чегаралари бошқа сайлов округларининг чегараларини кесиб ўтмаслиги керак.
Масалан, 2019 йил 22 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси ўз мажлисида Ўзбекистон Республикасининг хорижий давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари ҳузурида 53 та Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказувчи сайлов участкаларини тузиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Марказий сайлов комиссияси Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг палаталари томонидан камида ўн беш нафар аъзодан иборат таркибда тузилади.
Марказий сайлов комиссиясининг аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг тавсиясига кўра Қонунчилик палатаси ҳамда Сенат томонидан сайланади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссияси Марказий сайлов комиссияси томонидан сайловга камида етмиш кун қолганида комиссия раиси, раис ўринбосари, котиби ва олти-саккиз нафар комиссия аъзосидан иборат таркибда тузилади.
Қонунчилик палатаси депутатлари сайловини ўтказиш бўйича округ сайлов комиссиялари аъзолигига номзодлар Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг, халқ депутатлари вилоятлар ва Тошкент шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда Марказий сайлов комиссияси томонидан тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Округ сайлов комиссиясининг аъзолари жамоатчиликнинг обрў-эътиборли вакиллари орасидан тасдиқланади.
Участка сайлов комиссияси округ сайлов комиссияси томонидан сайловга камида қирқ кун қолганида беш-ўн тўққиз нафар аъзодан, шу жумладан, раис, раис ўринбосари ва котибдан иборат таркибда тузилади.
Агар комиссия етти нафаргача аъзодан иборат таркибда тузилса, раис ва котиб сайланади.
Зарур бўлган ҳолларда, участка сайлов комиссиясининг сон таркиби ўзгартирилиши мумкин.
Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа ваколатхоналарида участка сайлов комиссияси раисининг вазифаларини ушбу ваколатхоналарнинг раҳбари амалга оширади.
Участка сайлов комиссияси аъзолигига номзодлар фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, жамоат бирлашмалари, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар томонидан таклиф этилиб, бу номзодлар халқ депутатлари туман, шаҳар Кенгашларининг мажлисларида муҳокама қилинади ҳамда тегишли округ сайлов комиссиясига тасдиқлаш учун тавсия этилади.
Йигирма бир ёшга тўлган, ўрта ёки олий маълумотга, қоида тариқасида, сайловга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш борасида иш тажрибасига эга бўлган, аҳоли ўртасида обрў-эътибор қозонган фуқаролар округ ва участка сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин.
Бошқа сайлов комиссияларининг аъзолари, сиёсий партияларнинг аъзолари, вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари, прокуратура органларининг, судларнинг мансабдор шахслари, номзодларнинг яқин қариндошлари ва ишончли вакиллари, шунингдек, номзодларга бевосита бўйсунувчи шахслар сайлов комиссиясининг аъзоси бўлиши мумкин эмас.
Участка сайлов комиссияси аъзоларининг ярмидан кўпи битта ташкилотдан тавсия этилиши мумкин эмас.
Cиёсий партиялар Қонунчилик палатаси депутатлигига номзод кўрсатиш ҳуқуқига эгадир.
Сиёсий партия сайлов кампанияси бошланганлиги эълон қилинган кундан камида тўрт ой олдин Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан рўйхатга олинган ва ўзининг сайловда иштирок этишини қўллаб-қувватловчи камида қирқ минг сайловчининг имзосини тўплаган тақдирдагина депутатликка номзодлар кўрсатиши мумкин.
Депутатликка номзодлар кўрсатиш сайловга олтмиш беш кун қолганида бошланади ва сайловга қирқ беш кун қолганида тугайди.
Депутатликка номзодлар кўрсатиш сиёсий партияларнинг юқори органлари томонидан амалга оширилади.
Сиёсий партияларнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси сайловида иштирокини тартибга солувчи миллий қонунчилик қоидаларидан келиб чиқиб, сиёсий партияларнинг сайлов жараёнидаги қуйидаги ҳуқуқлари (ваколатлари)ни ажратиб кўрсатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблаймиз:

  • номзодларни кўрсатиш ва рўйхатга олиш бўйича;

  • сайловолди тарғибот-ташвиқот фаолиятини амалга ошириш бўйича;

  • сайловларни кузатиб бориш бўйича;

  • сайлов кампаниясини молиялаштириш бўйича.

Сиёсий партиялар депутатликка бир юз эллик нафар номзод, яъни ҳар бир сайлов округидан биттадан депутатликка номзод кўрсатишга ваколатлидир. Бир шахс фақат битта сайлов округидан депутатликка номзод этиб кўрсатилиши мумкин. Депутатликка номзодларни танлаш тартиби сиёсий партиялар томонидан белгиланади.
Аёлларнинг сони сиёсий партиядан кўрсатилган депутатликка номзодлар умумий сонининг камида ўттиз фоизини ташкил этиши керак.
Сиёсий партиялар ўз партияси аъзоларини ёки партиясизларни депутатликка номзод этиб кўрсатишга ваколатлидир. Депутатликка номзодлар кўрсатиш тўғрисида баённома тузилади.
Қонунчилик палатасига сайланиш ҳуқуқига сайлов куни йигирма беш ёшга тўлган ҳамда камида беш йил Ўзбекистон Республикаси ҳудудида муқим яшаётган фуқаролар эгадир.
Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодлар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинади. Номзод этиб рўйхатга олинган шахсга рўйхатга олинганлик гувоҳномаси берилади.
Номзодларни рўйхатга олиш сайловга ўттиз беш кун қолганида тугалланади. Масалан, 2019 йил 15 ноябрь куни Марказий сайлов комиссияси ўзининг мажлисида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси, Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси, Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси, Ўзбекистон Халқ демократик партияси, Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш учун тақдим этилган ҳужжатларни кўриб чиқиб, Ўзбекистон Республикасининг Сайлов кодекси 40-моддасига мувофиқ Қонунчилик палатаси депутатлигига номзодларни рўйхатга олиш тўғрисида қарор қабул қилди.
Номзодлар рўйхатга олинганидан кейин беш кунлик муддатда тегишли сайлов комиссияси рўйхатга олинганлик тўғрисидаги хабарни, номзоднинг фамилияси, исми, отасининг исми, туғилган йили, партияга мансублиги, эгаллаб турган лавозими (машғулотининг тури), иш ва яшаш жойи, шунингдек, уни номзод этиб кўрсатган сиёсий партияни кўрсатган ҳолда эълон қилади.
Сайлов кампаниясининг энг асосий жараёни бу – сайловолди ташвиқоти ҳисобланади. Сайловолди ташвиқоти номзодларни рўйхатга олиш учун белгиланган охирги куннинг эртасидан эътиборан бошланади. Сайлов куни ва овоз беришга бир кун қолганида ташвиқотга йўл қўйилмайди.
Ташвиқотни сайловчиларга бепул ёки имтиёзли шартларда товарлар бериш, хизматлар кўрсатиш (ахборот хизматларидан ташқари), шунингдек, пул маблағлари тўлаш билан қўшиб олиб бориш тақиқланади.
Нотўғри ахборотни, шунингдек, номзодларнинг шаъни ва қадр-қимматига путур етказадиган маълумотларни тарқатиш тақиқланади.
Марказий сайлов комиссияси округ сайлов комиссияларидан олинган баённомалар асосида Қонунчилик палатасига сайланган депутатларни рўйхатга олади.
Депутат этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссияси томонидан рўйхатга олинган пайтдан эътиборан Қонунчилик палатаси депутати мақомига эга бўлади.
Қонунчилик палатаси депутати этиб сайланган шахслар Марказий сайлов комиссиясига Қонунчилик палатаси депутатининг мақомига тўғри келмайдиган вазифаларни ўз зиммасидан соқит қилганлиги тўғрисида ёзма шаклда маълум қилиши шарт.
Сайлов натижасига кўра, Марказий сайлов комиссиясининг 2019 йил 25 декабрдаги “Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларини рўйхатга олиш тўғрисида”ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига сайлов ўтказувчи 125 та сайлов округидан номзодлар Қонунчилик палатаси депутатлигига сайланган деб топилиб, рўйхатга олинди. 25 та сайлов округида биринчи турда ғолиблар аниқланмаганлиги учун, яъни бирорта ҳам номзод сайловчиларнинг 50 фоизидан кўп овозини олмаганлиги сабабли ушбу сайлов округларида овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг энг кўп овозларини олган номзодлар ўртасида 2020 йил 5 январь куни такрорий овоз бериш ўтказилди.
Сайлов кодексининг 59-моддасига асосан такрорий овоз беришда иштирок этган сайловчиларнинг овозини бошқа номзодга нисбатан кўпроқ олган номзод сайланган деб ҳисобланади. Такрорий овоз беришда сайловчиларнинг иштирок этиши фоизи ҳисобга олинмайди.
МСКнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасига депутатлар сайлови бўйича айрим сайлов округларида (25 та) ўтказилган такрорий овоз беришнинг якунлари ва улардан сайланган депутатларни рўйхатга олиш тўғрисидаги қарори қабул қилинди.
Сайловларнинг умумий якунларига кўра, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасида сиёсий партиялар қуйидагича депутатлик ўринларига эга бўлдилар:

  1. Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси 53 та депутатлик ўрни;

  2. Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси 36 та депутатлик ўрни;

  3. Ўзбекистон “Адолат” социал-демократик партияси 24 та депутатлик ўрни;

  4. Ўзбекистон Халқ демократик партияси 22 та депутатлик ўрни;

  5. Ўзбекистон Экологик партияси 15 та депутатлик ўрнини эгаллашди.

Қонунчилик палатаси депутатларига Марказий сайлов комиссияси томонидан ўн кун ичида гувоҳнома ва кўкрак нишони берилади.
Сенат ҳудудий вакиллик палатаси ҳисобланади. Сенат аъзолари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан тенг миқдорда – олти кишидан сайланади. Сенатга сайлов Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, маҳаллий Кенгашлар депутатларининг тегишли қўшма мажлисларида мазкур депутатлар орасидан яширин овоз бериш йўли билан ўтказилади.
Сенатнинг ўн олти нафар аъзоси фан, санъат, адабиёт, ишлаб чиқариш соҳасида ҳамда давлат ва жамият фаолиятининг бошқа тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли фуқаролар орасидан Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан тайинланади.
Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш қўшма мажлисда амалга оширилади. Сенат аъзолигига номзодлар кўрсатиш учун раислик қилувчининг тақдимномасига биноан очиқ овоз бериш орқали оддий кўпчилик овоз билан Маслаҳат кенгаши сайланади.
Кодексга киритилган ушбу қоида аввалги низомларда белгиланган Оқсоқоллар кенгаши эмас, балки Маслаҳат кенгаши институтига Сенат аъзолигига номзодларни тавсия қилиш ваколатини беради.
Маслаҳат кенгаши давлат ва жамият фаолиятининг турли тармоқларида катта амалий тажрибага эга бўлган ҳамда алоҳида хизмат кўрсатган энг обрўли депутатлар орасидан Сенат аъзолигига номзодларни кўрсатади ва кўриб чиқади ҳамда сайлов бюллетенига киритиш учун таклиф беради.
Қўшма мажлисда Маслаҳат кенгаши раиси тавсия этилаётган номзодлар ҳақида маьлумот беради ва мажлис иштирокчиларининг фикр ва мулоҳазалари эшитилиб, ушбу Сенат аъзолигига номзодлар сайлов бюллетенига киритилиши қўллаб-қувватлангач, сайлов бюллетенига киритиш ҳақида қарор қабул қилинади.
Сайлов бюллетенига олти нафардан кам бўлмаган Сенат аъзолигига номзод киритилади.
Навбатдаги масала сайлов жараёнини ташкил қилиш бўлиб, қўшма мажлис қатнашчилари таркибидан Саноқ комиссияси сайланиши ҳам бу сайловнинг ўзига хос хусусиятларини кўрсатади.
Яширин овоз беришни ўтказиш ва унинг натижаларини аниқлаш учун қўшма мажлисда иштирок этаётган депутатлар орасидан тўққиз нафаргача аъзодан, шу жумладан, комиссия раиси ва котибидан иборат таркибда Саноқ комиссияси сайланади. Бу комиссия сайловнинг адолатли ўтказилишида муҳим ўрин тутади.
Яширин овоз бериш бошланишидан олдин Саноқ комиссияси раиси уни ўтказиш тартибини эълон қилади. Комиссия аъзолари ҳозирлигида сайлов қутисини текширади ва бир маротаба ишлатиладиган пломбалар билан муҳрлайди.
Сайлов қутиси овоз берувчи унинг ёнига албатта яширин овоз бериш кабинаси ёки хонаси орқали ўтиб борадиган қилиб ўрнатилади.
Қўшма мажлисда иштирок этаётган депутат Саноқ комиссияси аъзосига ўз шахсини тасдиқловчи ҳужжатни кўрсатади ҳамда овоз берувчилар рўйхатига имзо қўяди. Шундан кейин унга сайлов бюллетени топширилади.
Сайлов бюллетени овоз берувчи томонидан яширин овоз бериш кабинасида ёки хонасида ўзи ёқлаб овоз бераётган Сенат аъзолигига номзодларнинг фамилияси рўпарасида, ўнг томонда жойлашган бўш квадратга “
Download 27,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish