4-мавзу. ЎЗбекистон республикасида парламентнинг шаклланиши ва ривожланиши


Иккинчи босқич (2005 йилдан -2016 йилгача)



Download 27,35 Kb.
bet3/5
Sana22.02.2022
Hajmi27,35 Kb.
#84047
1   2   3   4   5
Bog'liq
4-мавзу маълумот

Иккинчи босқич (2005 йилдан -2016 йилгача). 2005 йилда Ўзбекистон тарихида илк маротаба Олий Мажлис икки палатали тизим асосида шакллантирилди. Миллий парламентаризм ривож топишининг бу даври Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва Сенатининг 2005 йил 28 январдаги қўшма мажлисидан бошланиб, бунда янги икки палатали Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлари амалда ўз ишларига киришдилар. Унда жамиятимизни демократлаштириш ҳамда янгилашнинг аниқ ва теран асослантирилган концепцияси илгари сурилди.
Олий Мажлиснинг Қонунчилик палатаси ва Сенатдан иборат таркибда профессионал асосда фаолият юритишга ўтиши жамиятимизни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатимизни модернизация ва ислоҳ этиш соҳасидаги муҳим қадамлардан бўлди.
Икки палатали парламентни барпо этишдан мақсад:
биринчи – парламент ўз ваколатларини самарали амалга ошириши, ҳар томонлама асосли ва пухта қарорлар қабул қилиши учун зарур бўлган ўзаро мувозанат ва чекловлар тизимини яратиш;
иккинчи – Қонунчилик палатаси ўз фаолиятини доимий профессионал тарзда олиб боришини назарда тутган ҳолда, парламентнинг қонун ижодкорлиги борасидаги ишининг сифатини кескин ошириш;
учинчи – Сенат асосан маҳаллий Кенгашлар, ҳудудларнинг вакилларидан иборат бўлишини ҳамда вакиллик вазифасини бажаришини инобатга олиб, умумдавлат ва ҳудудий манфаатларнинг мутаносиблигига эришиш;
тўртинчи – аҳолининг мамлакат ижтимоий ва сиёсий ҳаётидаги иштироки кўламини янада кенгайтиришдан иборатдир.
Икки палатали парламент тизимига ўтилгани ва Президентнинг айрим ваколатлари парламентнинг юқори палатаси – Сенатга ўтказилгани мамлакат парламенти ваколатлари ва назорат вазифаларининг ролини кучайтиришда ҳал қилувчи аҳамият касб этди. Бугунги кунда Сенат илгари Президентга тегишли бўлган амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш, Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш каби бир қатор ваколатларни самарали амалга ошириб келмоқда.
Парламент ривожланишининг иккинчи босқичидаги яна бир муҳим қадамлардан бири – бу 2007 йилда қабул қилинган “Давлат бошқарувини янгилаш ва янада демократлаштириш ҳамда мамлакатни модернизация қилишда сиёсий партияларнинг ролини кучайтириш тўғрисида”ги конституциявий қонун бўлди.
Қaбул қилингaн ушбу ҳуқуқий мeхaнизмлaр сиёсий пaртиялaрнинг мaмлaкaт пaрлaмeнти фaолиятини тaшкил этишдa, шунингдeк, вaкиллик вa ижро ҳокимияти оргaнлaрини шaкллaнтириш, улaрнинг фaолиятини нaзорaт қилишдaги роли вa aҳaмиятини тубдaн кучaйтирди.
Конституциявий қонунгa мувофиқ, сиёсий пaртиялaрнинг Қонунчилик пaлaтaсидaги фрaкциялaригa Бош вaзирни истeъфогa чиқaриш, мaҳaллий кeнгaшлaрдaги пaртия гуруҳлaригa эсa, вилоят ҳокимлaрини истeъфогa чиқaриш тўғрисидa тaшaббус билaн чиқиш ҳуқуқининг бeрилиши ҳaм муҳим aҳaмият кaсб этaди. Булaрнинг бaрчaси сиёсий пaртиялaрнинг мaмлaкaт ҳaётидaги ўрни вa тaъсири ортиб борaётгaнидaн дaлолaт бeрaди.
2010 йилда “Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси” давлат ҳокимияти ва бошқарувини демократлаштириш, парламентнинг роли ва таъсирини кучайтириш бўйича ислоҳотларнинг қонуний ва мантиқий давоми бўлди. Ушбу ҳужжатга мувофиқ, Асосий қонунимизга давлат ҳокимияти тизимида ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимини янада такомиллаштириш, парламентнинг ваколатини кенгайтиришга қаратилган бир қатор тузатишлар киритилди. Жумладан, Бош вазир номзодини парламент қуйи палатасига сайловда энг кўп ўринларни олган сиёсий партия томонидан кўрсатилишини назарда тутадиган янги тартиб жорий этилди. Миллий қонунчиликка Бош вазирга нисбатан ишончсизлик вотуми билдириш институти киритилди. Айни пайтда, ҳокимиятнинг ижро этувчи органларини шакллантиришда Бош вазирнинг роли ва мустақиллиги сезиларли даражада кучайтирилди.
2014 йил 16 апрелда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг айрим моддаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида (32, 78, 93, 98, 103 ва 117-моддаларига)”ги қонун миллий парламентаризм ривожидаги навбатдаги муҳим ислоҳотлардан бўлди. Мазкур қонунга мувофиқ, парламентнинг назорат ваколатларини кенгайтириш ва кучайтириш мақсадида Конституциянинг 78-моддаси парламент палаталарининг парламент назоратини амалга ошириш бўйича ваколатларини конституциявий мустаҳкамлашга қаратилган қоидалар билан тўлдирилди. Бу, ўз навбатида, ўзаро тийиб туриш ва манфаатлар мувозанати тизимининг конституциявий асосларини мустаҳкамлашда, парламент назорати институти кўламининг янада кенгайиши ва ривожланишида муҳим аҳамият касб этди.
Қонун Вазирлар Маҳкамасининг ваколатларини янада аниқ белгилашни, унинг мустақиллиги ва айни пайтда Олий Мажлис олдидаги масъулиятини ошириш бўйича Конституцияга тузатишлар киритди. Ривожланган демократик давлатларнинг умумэътироф этилган тажрибаларидан келиб чиққан ҳолда ҳамда ҳукумат фаолияти устидан парламент назоратини кучайтириш мақсадида, қонунда Бош вазир лавозимига номзод Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисида унинг номзоди кўриб чиқилаётган ва тасдиқланаётган пайтда Вазирлар Маҳкамасининг яқин муддатга ва узоқ истиқболга мўлжалланган ҳаракат дастурини тақдим этиши ҳақида қоидалар белгиланди.
Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига ҳар йили мамлакат ижтимоий-иқтисодий ҳаётининг энг муҳим масалалари юзасидан маърузалар тақдим этиш вазифаси юкланди. Асосий қонунимизнинг аввалги таҳририга кўра, бундай маърузаларни парламентнинг кўриб чиқиши учун тақдим этиш Ўзбекистон Республикаси Президенти ваколатига кирар эди.

Download 27,35 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish