сотиб олинадиган ярим тайёр маҳсулотлар ва бутловчи қисмлар - маълум даражада ишлов босқичидан ўтган, лекин ҳали пировард маҳсулот даражасига етказилмаган маҳсулотлар;
ёқилғи - кўмир, бензин, торф, газ ҳамда нефть маҳсулотлари;
эҳтиёт қисмлар - машина ва жиҳозларни тузатишда, ишдан чиққан қисмларни алмаштиришда қўлланиладиган машина ва механизмларнинг деталь, агрегат ва қисмлари;
қурилиш материаллари - бевосита қурилиш ва монтаж ишлари жараёнида, қурилиш қисмларини тайёрлашда, бино ва иншоотларнинг алоҳида конструкция ва қурилмаларини кўтаришда ва қуриб тугатишда фойдаланилади. Уларга қурилиш учун зарур бўладиган ёғоч-тахта, шифер, мих ва бошқалар киради;
идиш ва идиш материаллари - турли материал ва маҳсулотларни ўраш, жойлаштириш, ташиш ҳамда сақлашда ишлатиладиган буюмлардир.
инвентарь ва хўжалик анжомлари - ушбу гуруҳга корхона хўжалик фаолиятида ишлатиладиган инвентарь буюмлар ҳамда арзон баҳоли ва тез эскирувчи буюмлар киради;
бошқа материаллар - юқоридаги сатрларда кўрсатиб ўтилмаган бошқа материаллар киради. Уларга чиқитлар, тузатилмайдиган браклар, металлом ва бошқалар мисол бўлади.
4.4. ТМЗ ларни баҳолаш усуллари.
Ишлаб чиқариш заҳираларини баҳолаш «Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСга асосланган бўлиши лозим. Ушбу стандартга мувофиқ материаллар энг кам баҳода, яъни таннархи бўйича ёки соф сотиш қийматида ҳисобга олиниши лозим. Чунки бухгалтерия ҳисобининг эҳтиёткорлик тамойилини акс эттиришнинг бири бўлиб паст баҳолаш қоидаси ҳисобланади: таннарх бўйича ёки сотишнинг соф қиймати.
4.5. ТМЗ лар ҳаркатини ҳужжатлаштириш.
4.6. ТМЗ ларнинг омбордаги (аналитик) ҳисоби.
«Товар-моддий заҳиралар» номли 4-сон БҲМСга асосан товар моддий заҳираларнинг таннархи барча сотиб олиш харажатларини ва товар-моддий заҳираларни манзилга етказиб бериш ҳамда тегишли ҳолатга келтириш билан боғлиқ бўлган транспорт-тайёрлов харажатларини ўз ичига олади.
“Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ “Товар-моддий захираларни баҳолаш қуйидаги иккита баҳонинг энг пасти бўйича — баланс тузилаётган санадаги ҳақиқий таннарх (сотиб олиш нархи ёки ишлаб чиқариш таннархи) бўйича ёки бозор баҳоси (реализация қилишнинг соф қиймати) бўйича амалга оширилади.”1
Соф сотиш қиймати - товар-моддий заҳираларни мақсадига кўра ишлатиладиган ҳолатга келтириш ва сотиш бўйича баҳоланган харажатлар чегирилган ҳолда жорий қийматидир.
Товар-моддий захиралари соф сотиш қийматигача қуйидаги усуллар асосида қисман ҳисобдан чиқарилади:
Моддалар бўйича усул – бунда товар-моддий захираларининг ҳар бир тури баҳоланади;
Асосий товар гуруҳларининг усули – бунда товар-моддий захираларининг гуруҳ имтиёзи баҳоланади;
Захираларнинг умумий даражаси усули – бунда ҳамма товар-моддий захиралари баҳоланади.
ТМЗлар ҳисобдан чиқарилган уларнинг ҳақиқий таннархини аниқлаш, уларни баҳолашнинг қуйидаги усулларини қўллаш билан амалга ошириш мумкин:
Do'stlaringiz bilan baham: |