4. Мавзу: Табиий ресурслар ва уларнинг турлари Маърузанинг режаси: Табиий ресурслар ва уларнинг классификацияси



Download 33,26 Kb.
bet6/7
Sana24.02.2022
Hajmi33,26 Kb.
#209623
1   2   3   4   5   6   7
Bog'liq
4 Маъруза e176fd8275997b3d63af019164babd6f

3) тарбиявий аспект инсонда меҳр-шавқат, олийжаноблик ҳисларини тарбиялашда намоён бўлади. Табиатни дилдан севадиган кишилар одатда кўнгилчан, хушфеъл, нозик дидли, халқига ва дўстларига содиқ ватанпарвар кишилар бўлади. Шунинг учун ҳам бола мактабгача тарбия муассасаларида табиатни севиш руҳида тарбияланади.
4) эстетик аспект тарбиявий аспект билан чамбарчас боғлиқ бўлиб, у ҳам инсонинг шаклланишида муҳим роль ўйнайди. Агар инсон табиатдан эстетик завқ олмаганида халқ орасидан ёзувчи ва шоирлар, қўшиқчи ва композиторлар етишиб чиқмаган бўлар эди. Бетховен ва Римский-Корсаков мусиқа яратишда қушларнинг сайрашидан фойдаланганлар. Ўзбекистон ёзувчилар жамияти қароргоҳининг сўлим табиатли Дўрмонда жойлашиши ҳам шундан. Эстетик аспект қадимда келиб чиққан бўлиб, қадимги одамлар тошларга турли ҳайвонлар суратини чизиб қолдирганлар. Буни Навоий шаҳри яқинида жойлашган Сармыш ҳудудидаги тоғ тошларида, Китоб шаҳри яқинидаги тоғ тизмаларида кўриш мумкин.
5) илмий идрок қилиш аспекти халқ хўжалигининг барча соҳалари учун, айниқса техника тараққиёти учун муҳим аҳамият касб этади. Кишилар ўзларининг барча яратувчанлик ишларида табиатдан андаза олганлар. Эрамиздан аввалги 460-370 йилларда яшаб ўтган грек файласуфи Демокрит бу тўғрида шундай деб ёзган эди: «Биз муҳим ишларни бажаришни ҳайвонлардан ўргандик, аниқроқ қилиб айтганда, биз тўқиш ва бичиш-тикиш касбини ўргимчакдан, уй қуришни қалдирғочдан, қўшиқ айтишни сайроқи қушлардан, оққуш ва булбулдан ўргандик». Ҳайвонлар, шу жумладан қушлар, асаларилар ва ҳатто саҳро чумолилари ҳам бир ердан бошқа ерга кўчганларида кетиб-келиш йўналишларини осмондаги фазовий жисмларга қараб белгилайдилар. Инсон авиайўналишларни белгилашда худди шу принципдан фойдаланади. Инсон самолётни яратишда ниначининг учиш принципидан, ультратовушни тутувчи локаторларни яратишда эса кўршапалакнинг сезги органлари иш принципидан фойдаланган.

Хулоса


Табиий ресурслар инсонга яшаш имкониятини берувчи ягона восита бўлиб, улардан фойдаланиш ва уларни муҳофаза қилиш тартиб-қоидаларини билиш инсониятга барқарор иқтисодий-экологик ривожланиш шароитини яратади. Ҳозирги кунда гарчи экологик билимларнинг оммавий тус олганлиги, экология фанининг барча талаба ёшларга ўқитилаётганлиги табиий ресурсларга оқилона ёндашиш малакасини шакллантираётган бўлсада, баъзан, табиий ресурслар тугаб қолиши мумкинми, унда тараққиёт пасайиб, инсоният яна ибтидоий ҳаётга қайтмайдими?, деган савол туғилади. Шуни унутмаслик керакки, қайта тикланадиган ва тугамайдиган ресурслардан тўғри фойдаланилганда улар ҳеч қачон тугаб қолмайди. Аммо қайта тикланмайдиган ресурслар қачонлардир тугаши муқаррар. Шуни ҳисобга олиб, инсон акл-заковатининг маҳсули сифатида буларнинг ўрнига сунъий ресурслар, масалан, металл ўрнига пластик маҳсулотлар яратилиб, улардан қувурлар, подшипниклар ва бошқаларни тайёрлашда фойдаланилмокда.



Download 33,26 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish