4-мавзу. Психодиагностик текширув ва тадқиқотлар



Download 39,58 Kb.
bet2/6
Sana25.02.2022
Hajmi39,58 Kb.
#310338
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4 - мавзу

6. Методиканинг ишончлилиги – методика ёрдамида барқарор, қатъий кўрсаткичларни олиш имкониятлари билан тавсифланади.
7. Репрезентативлик (франтс. репресентатиф- намунали) танланма тўплам бош тўплам хусусиятларини акс эттиради деган ма`нони англатади.

Психодиагностик текширувда танланма тўплам репрезентативлиги муаммоси
Репрезентативлик (франтс. репресентатиф- намунали) танланма тўплам бош тўплам хусусиятларини акс эттиради деган ма`нони англатади. Репрезентативлик ўрганилаётган белгиларнинг танланма тўпламда тақсимланиши уларнинг реал тақсимланишига ма`лум статистик хатолик билан мос келишини билдиради. Ҳар қандай тадқиқотда тўплам репрезентативлигини та`минлаш учун ма`лум шароитларга амал қилиш керак. Улардан асосийлари қуйидагилар:
а) бош тўпламнинг ҳар бир бирлиги тўпламга тушиш эҳтимоли бўлиши зарур;
б) ўзгарувчи тўплам ўрганилаётган белгига бог`лиқ бўлмаган равишда танланади;
в) танлов бир хил тўпламлардан амалга оширилади;
г) танловда бирликлар сони кўп бўлиши лозим.
Кенг ма`нода репрезентативлик методиканинг валидлиги билан бог`лиқ.
Ҳозирги замонда фанга маълум, инсоннинг психологик жараёнлар, хусусиятлар ва ҳолатларини ўрганиш мақсадида тузилган психодиагностик методикалар амалиётда кенг қўлланилмоқда. Янги илмий тушунчаларни баён қилиш, илмийлигини кафолатлаш мақсадида, уларга хос белгиларни ўрганиш учун экспериментал психодиагностик воситаларни ишлаб чиқиш ва ҳаётга татбиқ этиш борасида жуда катта ишлар амалга оширилмоқда. ХХ аср бошларида анча яхши ривожланган фанларнинг, масалан физика фанининг тушунча ва тадқиқот методларига бир қанча талаблар қўйилди ва қабул қилинди, бу психологияга ҳам фан сифатида тааллуқлидир. Бу оператсионализатсия ва верификатсия талабларидир.
Оператсионализатсия талаби асосида шу нарса ётадики, янги илмий тушунчани фанга киритишда албатта аниқ, конкрет муолажалар, усул ва методларни кўрсатиб бериш ва улар ёрдамида илмий тушунчаларни баён қилишда бу кўринишлар ҳақиқатдан мавжудлигига ишонч ҳосил қилиш лозим. Оператсионализатсияда ҳар қандай тадқиқотчи амалий ҳаракати иш жараёнида илмий тушунчадаги кўринишлар баёни ҳақиқатдан ҳам айнан шу хусусиятларга эга эканлигига ишонч ҳосил қила олсин.
Верификатсия талаби шуни англатадики, илмийлик статусига талабгор ҳар қандай илмий тушунча, фанга киритилаётган янгиликлар, албатта, ҳақиқий маъносига эга эканлигини аниқлаш мақсадида текширувдан ўтказилиши шарт. «Верификатсия» сўзи «текшириш» маъносини англатади. Бу ҳар қандай тушунча бўшлиқдан пайдо бўлмаганлигини, ҳақиқатдан ҳам мавжудлигини исботлашда, унга мос психодиагностик муолажалар ёрдамида амалга оширилади. Масалан, биз фанга «мотив» тушунчасини киритмоқчимиз, у ҳолда биринчи навбатда ушбу тушунчага оид бизга маълум тушунчалар ва ушбу тушунча маъносига оид диагностик белги, кўринишларни аниқ тавсифлаб бера олишимиз керак. «Мотив» тушунчасини қуйидагича таърифлаб кўрайлик. “Мотив – бу ички, психологик, ўзини англаган ёки ўз-ўзини англамаган одам ҳаракатини қўзғатувчи манба ҳамда у бир мақсадга йўналтирилган ҳолда фаолликни қўллаб туради”.
Болалар психодиагностикаси амалиётида фақат валидли аниқ ва ишончли методлар қўлланилиши шарт, акс ҳолда натижаларнинг ишончсизлиги ва ноаниқлиги ҳамда хулоса чиқаришда хатоликлар келиб чиқиши хавфи Юзага чиқиши мумкин.
Қўлланилаётган методлар сифатига, унинг ёрдамида олинган натижаларга, яъни унга ишониш мумкинлигига психодиагностик методдан фойдаланган шахс масъулдир. Таълим тизимидаги муассасаларда педагог-психологлар масъул шахсдир. Бундан ташқари болалар билан психодиагностик ташхислар ўтказишда бир қатор касбий-аҳлоқ ий тавсифга эга талаблар қўйилган. Бу асосий касбий-ахлоқий талаблар қуйидагилардир:
Ҳар қандай шароитда ҳам психологик ташхис натижалари бола шахсига зиён этказиш мақсадида қўлланмаслиги шарт.
Психологик ташхисни фақат болаларнинг ва ота-оналарнинг розилиги билан ўтказиш мумкин (фақат айрим ҳолатлар бундан истисно, яъни тиббиёт ва ҳуқуқий соҳаларда). Гўдаклик ёки балоғат ёшигача бундай қарорларни ота-оналар болалар иштирокида қабул қилиши мумкин.
Ота-оналар, (ота-оналик ҳуқуқидан маҳрум қилинганлар бундан мустасно) мутахассис психолог психодиагностик тадқиқот натижалари асосида тайёрлаган хулосаларни билишга ҳақлидир. Психолог ўз навбатида ота-оналарнинг фарзандлари руҳияти ҳақидаги саволларига тўлиқ, ишончли ва ҳаққоний жавоб бериши шартдир.
Психологик ташхис натижалари, шахс тараққиётига таъсир қилувчи ҳар хил омилларни ҳамда ота-оналарнинг, педагогларнинг фикрларини инобатга олмасдан, боланинг таълим ва тарбиясига тааллуқли таклифларни ҳал қилишга асос бўла олмайди.
Таълим тизимида ишлаётган психолог, психологик ташхис ишларини ўқитувчи ва тарбиячи билан ҳамкорликда олиб борган ҳолда, уларни бола руҳияти ҳақида зарур маълумотлар билан таъминлаб бориши шарт.
Психодиагностикада қўлланилаётган кўпгина методикалар ёш меъёрлари атамаси билан боғлиқ. Бу, биринчидан, руҳан ва жисмонан соғлом ҳамда тасодифан танлаб олинган болалар гуруҳида ўрганилаётган хусусиятларнинг ўртача тараққиёт даражаси билан боғлиқ ҳолда тавсифланади. Болада ёш меъёрлари ўрганилаётган хусусиятлар тараққиёт даражасининг оғиши, ўтказилган тадқиқотдан олинган натижалар билан аниқланади. Агар унинг индивидуал кўрсаткичлари меъёрдан юқори бўлса, у ҳолда бола ўз тенгқурларидан илгарилаб кетган, бунинг акси бўлса тенгқурларидан орқада қолган деган хулоса чиқарилади.
Иккинчидан – бу ўз-ўзидан меъёрларни ўрганиб туришдир. Маълумки, жамиятнинг ривожланиб бориши билан болалардаги интеллектуал, шахсий ва хулқий тараққиётнинг ўртача кўрсаткичи ўзгариб боради. Бу, албатта, бундан ўн йил олдинги меъёрлардан ҳозирги пайтда фойдаланиш мумкин эмаслигини кўрсатиб беради, шунинг учун ҳам ҳар бир методикани ҳар 3 – 5 йилда албатта қайта текшириб кўриш талаб қилинади.
Учинчидан, боладаги у ёки бу психологик хусусиятларнинг тараққиёт даражасини баҳолаш билан унинг келажакдаги тараққиёти ҳақида хулоса чиқариб бўлмайди. Чунки бу нафақат унинг тараққиёт даражаси билан, балки боланинг уқувчанлик қобилияти, янги ҳаётий тажрибаларни ўзлаштира олиши, таълим сифати ҳамда кўпгина бошқа омиллар ва шароитлар билан боғлиқдир.
Бундан ташқари, ҳар қандай психодиагностик методикаларни қўллаш ва хулоса чиқариш учун, аввало уни синаб кўриш керак.
Психодиагностик методикаларни ишлаб чиқиш ва синаб кўриш босқичлари қуйидагилардир.
Психодиагностика сўзи психологияда иккита асосий аҳамият касб этади.
Биринчиси илмий психологик билимлар ва тадқиқотлар соҳаси ҳисобланса,
иккинчиси психологик билимларни амалиётда қўллай олиш соҳасидир.
Илмий соҳа сифатида психодиагностика: принтсиплар, ҳар хил психодиагностик методларнинг илмийлигини текшириш муолажаларини ва усулларини қамраб олади. Амалий соҳа сифатида психодиагностик методларни амалиётда қўллай олиш кўникма ва малакаларини психолог-диагностда шакллантиришга қаратилган.
Илмий ва амалий соҳада ҳам одамнинг психологик жараёнлари, хусусият ва ҳолатларини баҳолаш ҳақида фикр юритилади.
Ҳозирги замон психологиясида жуда кўп психодиагностик методлардан фойдаланилади, аммо уларнинг ҳаммаси ҳам илмий асосланган деб айтолмаймиз. Бундан ташқари, методлар ичида тадқиқот ва хусусий психодиагностик методлар мавжуд. Хусусий психодиагностик методлар шундай методлар сирасига кирадики, улар ўрганилаётган психологик хусусиятнинг аниқ миқдорий ва сифатий тавсифларини кўрсатиб бера олади, яъни муайян бир хусусиятни баҳолаш мақсадида қўлланилади.
Юқорида айтиб ўтилган мақсад учун қўлланилмайдиган методлар, фақат психологик жараёнларни, инсоннинг хусусият ва ҳолатини ўрганадиган методлар тадқиқот методлари деб юритилади. Улар асосан эмпирик ва экспериментал илмий тадқиқотларда қўлланилади. Уларнинг асосий мақсади – ишончли билимлар, фактларни олишдир. Психодиагностик ва тадқиқот методлари фарқларини кўрсатиб берувчи иккита мисол кўриб ўтсак:
1-мисол. Шахсни психодиагностик текширув методи.
Бу 16 факторли Р.Кеттелл тести. Мазкур стандартлаштирилган саволнома ўзига 187та мулоҳазани қамраб олган бўлиб, 16та гуруҳга бўлинган шкалалар мавжуд. Ҳар бир шкала ёрдамида шахснинг алоҳида бир белгисини баҳолаш мумкин, бунда баҳолаш стандарт балларда берилади. Ушбу тестдаги мулоҳаза, кўрсатма, қўллашдаги муолажалар, натижаларни шарҳлаш ва хулосалар – ҳамма воқеа-ҳодисаларда бир хил қўлланилади ва ўзгартирилмайди.
2-Мисол. Шахсни тадқиқот қилиш методлари.
Масалан, одамни махсус шароитда кузатиш орқали, аниқ бир хулқини ўрганиш учун мўлжалланган эксперимент ишлаб чиқилмоқда. Экспериментни шундай тузиш мумкинки, тадқиқотчини қизиқтираётган шахс хулқидаги кўриниш, белгиларнинг ҳар бирини алоҳида ўрганиш имконини берсин. Синовчи, синалувчилар хулқини кузатиш орқали шахс белгиларининг алоҳида хусусиятлари ва унга мос хулқ-атвор шакллари ҳақида хулоса чиқариш учун ишлаб чиқилган эксперимент ўтказади. Бундан ташқари, болалар билан ўтказиладиган психологик-педагогик эксперимент, уларни махсус экспериментал шароитда кузатиш имконини берувчи изланишлар ҳам тадқиқот методи деб юритилади.
Бу психодиагностик методлар психологиянинг турли соҳаларида ва ҳар хил инсонлар фаолиятида қўлланилади. Илмий психологияда бу методлар асосан экспериментал изланиш ва бу жараённи ташкил қилишда, амалий психологияда эса – психологик маслаҳат, психокорректсияда ҳамда психологнинг касбий фаолиятидаги бошқа жабҳаларда, масалан, касбга йўналтирувчи малакали мутахассислар тайёрлашда қўлланилади.
Тўғри ташкил қилинган экспериментда ҳамма вақт ҳам синалувчининг у ёки бу психологик хусусияти тараққиёт даражасини аниқ баҳолаш зарур, чунки ўтказилган эксперимент ўрганилаётган хусусиятга таъсирини кўрсатдими, йўқми, билиб олишимиз шарт. Юқорида айтиб ўтилган фикрлар психологик маслаҳат ва психологик корректсия ишларига ҳам тааллуқлидир. Психологик маслаҳат олиб бораётган психолог мижоздаги ҳар хил психологик хусусиятларнинг тараққиёт даражасини баҳолаши шарт. Унинг бу иши шифокор меҳнатини ёдга солади, яъни шифокор беморнинг касалини ва муолажа методини аниқлашда диагностик ишлар ўтказади.
Психолог ҳам диагностика билан шуғулланар экан, аввал мижознинг психологик тараққиёт даражасини ташхислаб, сўнгра маслаҳат ва корректсия ишларини амалга оширади.
Хулоса қиладиган бўлсак, биз методиканинг валидлиги, ишончлилиги, аниқлиги, танланма тўплам репрезентативлиги ҳақида тушунчаларга эга бўлдик.


Download 39,58 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish