Ишончлилик – психодиагностик методикаларнинг муҳим психиометрик кўрсаткичи сифатида. Ишончлилик турлари ва уларни аниқлаш усуллари
Методиканинг ишончлилиги – методика ёрдамида барқарор, қатъий кўрсаткичларни олиш имкониятлари билан тавсифланади.
Психологик тест натижаларини назорат қилиш мураккаб омилларга боғлиқ ва бу қуйидагилардир:
асбоб-ускуналарнинг ўлчов сифати;
психологик тестларнинг доимий релевант тавсифи;
синалувчининг кўрсатмаларни тўғри тушуниши;
синалувчининг хулқи, хатти-ҳаракати;
синалувчининг долзарб психологик ҳолати.
Психодиагностик тадқиқот жараёнида ушбу омилларнинг ўзгариши ўлчовнинг ишончлилик даражасини пасайтиради, чунки бу омилларнинг доимийлигини сақлаб туришнинг имкони йўқ, шунинг учун ҳам психодиагност методиканинг Юқори даражада ишончлилигига амин бўлиши жуда қийин. Ушбу омилларнинг асосийларидан бири методиканинг ўзининг ишончлилигидир, чунки қолган омилларнинг олинган натижалар доимийлигига таъсири анча камдир.
Психодиагностик методикаларнинг ишончлилигини икки хил усул билан текшириб чиқиш мумкин:
Ушбу методика ёрдамида ҳар хил одамларда олинган натижаларни таққослаш.
Айнан бир хил шароитда методикани қўллаш ва ундан олинган натижаларни таққослаш.
Методиканинг аниқлиги – психодиагностик тадқиқот пайтида бирор-бир хусусиятни баҳолашда озгина ўзгартиришга ҳам жавоб қайтариш қобилиятида намоён бўлади. Методиканинг аниқлигини техник ўлчов асбоб-ускуналарининг аниқлиги билан изоҳлаш мумкин. Масалан: сантиметрга бўлинган метрдан кўра миллиметрга бўлинган чизғич билан аниқроқ ўлчаш мумкин.
Психодиагностик методика қанчалик аниқ бўлса, ўлчовнинг сифати шунча Юқори бўлади. Аммо амалий психодиагностикада ҳамма вақт ҳам ўлчовнинг аниқлиги, баҳолашнинг Юқори даражаси талаб қилинмайди. Масалан, бутун тадқиқотда танлама синалувчиларни иккига бўлиш керак бўлса, у ҳолда қўлланилаётган методика айнан шунга мос ҳолда бўлиниши керак, ундан кўпга ҳам, камга ҳам эмас. Агар синалувчилар бешта гуруҳга бўлиниши шарт бўлса, у ҳолда бешта ўлчов шкаласи бор методикани қўллаш мақсадга мувофиқ бўлади ва улар бешта пунктдан иборат бўлиши керак, масалан «ҳа», «йўқдан кўра ҳа», «ё ҳа, ё йўқ», «йўқ ҳадан кўра», «йўқ» шаклида. Методиканиг бир сифатлилиги ушбу методика ёрдамида олинган натижалар қай даражада, айнан бир хусусиятга тааллуқли ўзгаришни ўлчаши билан тавсифланади. Агар ўрганилаётган хусусиятлардан олинган кўрсаткичлар, ушбу методика билан боғлиқ бўлмаган бошқа бир хусусият кўрсаткичларини намоён қилса, у ҳолда ушбу методика бир сифатлилик мезонига мос бўлмайди. Масалан, тадқиқотчини шахснинг хулқ мотивларини баҳолаш қизиқтирса, у синалувчининг хулқ мотивларига тааллуқли тўғридан-тўғри саволлар бериши мумкин, у ҳолда олинган жавоблар бир хиллик мезонига мос тушиши камдан-кам ҳолларда рўй бериши мумкин, чунки синалувчи ўз хулқ мотивларини англаган ҳолда экспериментаторга хулқ мотивларининг ижобий томонларини кўрсатишга ҳаракат қилади.
Ўқувчи, талабанинг фақат билимларни ўзлаштиришини баҳолаш ҳам бир сифатлилик мезонини тўлиқ қаноатлантира олмайди, чунки билимни ўзлаштиришга ҳамиша ҳам объектив баҳо қўйилмайди, бунда ўқувчининг билимларидан ташқари, унинг ўқитувчи билан муносабати ва ўқувчининг хулқи кўриниши ҳам намоён бўлади.
Психодиагностикада бирор-бир методикани қўллашдан олдин тадқиқотчи ушбу методикани валидлиги, ишончлилиги, аниқлиги ва бир сифатлилик талабларига жавоб бера олишига тўлиқ ишонч ҳосил қилиши шарт. Айтиб ўтилган мезонлардан асосийлари: валидлик ва ишончлиликдир, агар ўлчов ускуналари бу иккала мезонга мос келмаса, у ҳолда психодиагностикада бу воситаларни қўллаш умуман мумкин эмас. Мабодо методиканинг аниқлиги ва бир сифатлилиги тўлиқ бўлмаса ҳам уни аниқ шартлар асосида қўллаш мумкин. Аммо қуйидагиларни унутмаслик зарур:
ноаниқ методика, ўтказилаётган эксперимент натижалари бирор-бир хусусиятдаги кичик ўзгаришларни аниқлаш имконини бермайди;
Do'stlaringiz bilan baham: |