3.3. Педагогик қобилиятнннг асосий сифатлари ва хусусиятлари
Педагогик-психологияда ўқитувчи қобилиятининг чекланган турлари йўқ. Педагогик қобилият турлари фаннинг, жамиятнинг ривожланишига караб кўпайиб ва ўзгариб туриши мумкин. Фалсафада қобилият узоқ вақггача “ўзгармас ирсият” наслдан - наслга ўтувчи жараён сифатида талқин этшгган. Олимларнинг узоқ йиллар олиб борган илмийтадқиқотлари ва кузатишлари натижасида педагогик қобилиятнинг қуйндаги асосий сифатлари ажратиб кўрсатилган:
1. Ўз касбига муҳаббат, ўкувчиларни сева олиши.
2. Уз мутахассислик фанини яхши билиши, унга қизиқиши.
3. Педагогик тактга (одоб ва гўзалликка) эга бўлиш.
4. Болалар жамоасига сингиб кета олиш.
5. Уз меҳнатига ижодий ёндашиш.
6. Жавобгарликни ҳис этиш.
7. Тарбиявий билимларни эгаллаганлиги.
Тарбиячи фаолиятидаги педагогик қобилиятнинг ўзига хос тизимлари мавжуд.
Қобилиятлар тизими қуйидаги хусусиятлари билан фарқ қилинади:
• асосий хусусиятлар;
• таянч хусусиятлар;
• етакчи хусусиятлар;
• ёрдамчи хусусиятлар.
Педагогик қобилиятлар фақат педагогик фаолиятнинг самарали бўлишини ва шарт-шароитини ифодаламасдан, балки кўп жиҳатдан муваффақиятли ишлашнинг натижаси ҳамдир. Педагогик қобилиятда ўқитувчининг ўзаро фикр алмашуви билан боғлиқ хусусиятлари асосий рол ўйнайди. Қуйидаги педагогик қобилиятнинг асосий хусусиятлари ўқитувчининг юксак педагогик-психологик билимлари натижасида доимий шаклланиб боради: Коммуникатив кобилият: ўқитувчининг педагогик жамоа ва отаоналар, маҳалла аҳли билан бўладиган ўзаро мулоқотида уларнинг руҳий ҳолатларини тушуниш ва уларга ҳамдард бўлиш, мулоқотга кирипшшида пок кўнгиллилик. Ўқитувчи бунда психологик билимларга эга бўлиши, муомала маданиятини мунтазам ўзида шакллантириб бориши лозим. Перпептив кобилият: ташқи оламни ва муҳитни сезиш, идрок этиш, яъни кузатувчанлик муҳим рол ўйнайди. Ўқитувчининг шижоати натижасида ривожланади, такомиллашади. Ўқитувчи ўкувчининг психологиясини, психик ҳолатини ўзига сингдириб идрок этади, синф жамоасининг ҳолатига педагогик вазиятига одилона баҳо беради. Эмпатик кобилият: болаларга бўлган мухаббатдан келиб чиқадиган ўқувчиларнинг ҳис-туйғусини, психологик ҳолатларини қалбдан ҳис этиш, тушуниш, идрок этиш, уларга ачиниш хусусиятларидир. Таълим жараёнини муқобилпяштирипт кобилияти: ўқитувчи ўз билимини ўкувчи онги ва тафаккурига кам куч сарфлаш эвазига етказа олиши, таълим ва тарбияда белгиланган муддатда мақсадга эришиш қобилиятидир. Иидактик кобилият: ўкувчилар билан мулоқот қилишда, педагогиканинг таълим ва тарбиявий қонуниятларини ҳамда методларини чуқур ўзлапггирган ҳолда самарали дарс бериш қобилиятидир. Шунингдек, дарс педагогик технологиялар асосида жаҳон андозаларига, ҳозирги замон талабларига жавоб бериши керак. Ташкилотчилик кобилияти: педагогик қобилиятнинг таркибий қисмидир. У синф ўқувчиларининг ўқитувчи томонидан турли жамоат ишларига, тўгаракларга жалб қила олишида, синф жамоасининг ҳар бир ўқувчига фаол вазиятни таъминлаб беришида намоён бўлади. Конструктив кобилият: укитувчининг онгли равишда юзага келтирилган касбий педагогик вазият босқичларини олдиндан режалаштира олиши. Билиш кобилияти: ўқитувчининг ўз фанини ва бошқа фанларни чукур билишида, ўзлаштир ишида намоён бўлади. Англаш ('тушуниш'1 кобилияти: ўқитувчининг зийраклигида, воқеа ва ходисаларга адолатли муносабатда бўлтпи. Педагогик қобилиятларнинг таяич хусусиятларя кузатувчанлик — кўра билиш кўникмасидир. Бу - индивидуал нарсанинг ўзига хос томонини, ижодий фаолият учун бошланғич материални кўра билиш демакдир. Рассомнинг кузатувчанлиги, табиатшунос олимнинг кузатувчанлигидан фарқ қилиши ўз-ўзидан равшан. Уларнинг кузатувчанлиги турлича йўналишда бўлганлиги сабабли, уларнинг ҳар бири ўз тафаккури ва дунёқарашига эга. Қобилиятнинг етакчи хусусияти ижодий тасаввур қилишдир. Бу хусусият фақат рассомга, математика ўқитувчисига, адабиётшуносга хос бўлмасдан, балки айнан барча фан ўқитувчиларига ҳам тегишли. Ҳар қандай касб сирларини мукаммал эгаллаш учун қобилият керак. Педагогик қобилият соғлом ўқитувчидагина шаклланади. Бироқ у юқори, ўртача ва паст даражада бўлиши мумкин. Ушбу турли даражадаги қобилиятларда мужассамлашган хислатлар ва хусусиятлар орасида баъзилари ёрдамчи рол ўйнайди. Педагогик қобилиятлар тизимига кирадиган ёрдамчи хусусиятлар ва хислатлар қуйидагилардан иборат: о ақл-идрокнинг муайян турлари, ҳозиржавоблик; камчиликларга танқидий эътибор, собитқадамлик; о ўқитувчининг нутқи: нотиқлик санъати, сўз бойлигининг тераилиги; о актёрлик хусусияти: мимика ва пантомимика, хаёлий фантазия ишлата олиш, руҳий ҳиссиётни жиловлай олиш. о педагогик такт ва педагогик назокатга эга бўлиш.
Do'stlaringiz bilan baham: |