4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа



Download 447,48 Kb.
bet7/8
Sana29.03.2022
Hajmi447,48 Kb.
#515691
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стратегия 4-Мавзу

Ўз болангни ўзинг асра. Юртимизнинг мустақиллигини мустаҳкамлашда ва унинг гуллаб яшнашида, оилада сингдирилган тарбия, ватанга муҳаббат, меҳр-оқибат, ўзаро ҳурмат каби юксак инсоний фазилатларнинг ўрни беқиёсдир. Бола тарбиясида энг муҳим шарт–шароит оиланинг мустаҳкам, маънавий соғлом асосга қурилганлиги, айниқса ота – онанинг ўзи тарбияланган, улар ўртасида тотувлик, аҳиллик, чин дўстлик барқарор бўлиши, болаларни ҳаётга тайёрлаш, уларнинг кундалик эътиқоди тарзида маъсулиятли эканлигини тушунишлари керак.
Оиланинг асосий вазифаси соғлом авлодни камол топтиришдан иборатдир. Зеро ҳар бир миллат ва жамиятнинг бебаҳо ҳазинаси - соғлом, маънавий баркамол оиладир. Ҳозирги шароитда оилаларда умуминсоний ва миллий қадриятларга таянган, шарқона ахлоқий хусусиятлар акс этган маънавий-ахлоқий муносабатлар қарор топмоқда. Оилада ҳуқуқий, ахлоқий ва руҳий асослар такомиллашиб бормоқда. Уйда соғлом ахлоқий муҳит, ўзаро муомала маданияти, ахлоқий тамойил чуқур илдиз отмаса, оилада бўшлиқ, салбий ҳолатларнинг қарор топиши муқаррар.
Бола вояга етиб, унда фикрлаш аломатлари намоён бўлса, уни яхши кузатиш ва аҳволини ўрганиш лозим бўлади. Чунки боланинг қалби содда ва тоза бўлиб, у ҳар қандай нақшни қабул қилишга тайёр. Агар яхшиликка одатлантирилса, яхшилик билан улғаяди. Унинг савобига ота-она ва тарбия берувчилар шерик бўлади. Агар ёмонликка одатланса, ёмонлик билан улғаяди ва жавобгарлик унинг яқинлари бўйнига тушади.
Ҳар бир ота-она фарзандининг соғлом, бақувват, маънавий жиҳатдан етук инсон бўлиб етишишини истайди ва бунинг учун бор куч ва ғайратини аямасликка ҳаракат қилади. Баъзи ота-оналаримиз тажрибасизлик қилиб “Боламни яхши едирсам, ҳеч кимдан кам қилмай кийинтирсам, ҳаётда ўз ўрнини топа олиши аниқ”, деб нотўғри фикрга борадилар. Тўғри, бундай ота-оналарнинг фарзандлари жисмонан соғлом бўлиши мумкин, лекин уларнинг руҳий, ақлий ва маънавий жиҳатдан ривожланиши ҳам етарли даражада бўлса нур устига нур бўлар эди.
Ҳозирги даврда инсоният маънавиятидаги ўзгаришлар оилага тегишли айрим глобал муаммоларни келтириб чиқарди. Баъзи мамлакатларда асрлар давомида шаклланган бурч, оилавий садоқат, эътиқод каби ахлоқий-маънавий асосларга, оилавий маданият ва анъаналарга беписандлик, никоҳга ҳурматсизлик қарашлари нисбатан кучайди, болалар ва кекса ота-оналарни болалар ва қариялар уйига жойлаштириш ҳоллари ортди. Оила шаънини улуғлаш, авлодлар анъаналарини қадрлаб, уларга содиқ бўлиш каби миллий фазилатлар ўз қадрини йўқотмоқда. Оилага муносабат борасидаги бундай маънавий таназзул кўплаб мамлакатларни қамраб олди. Бу эса янги авлодларда баъзи зарарли одатлар: чекиш, спиртли ичимликлар ичиш, гиёҳвандлик, аёллар ва болалар жиноятчилиги, ажримлар каби иллатларнинг урчиб кетишига олиб келди. Оиланинг қадрсизланиши инсоният маънавий ҳаётининг давомийлигида кўплаб муаммолар пайдо бўлишига олиб келишини тарих исботлади.
Шундай экан оила аталмиш муқаддас даргоҳнинг мустаҳкамлигига, унда камол топаётган болаларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш масалаларига ҳеч биримиз бефарқ бўла олмаймиз. Ҳар бир оиланинг муқаддас вазифаси - фарзандларни ўстириш, уларни жисмоний, интеллектуал ва маънавий томондан етук қилиб, ота-онасига, Ватанига садоқатли инсонлар қилиб тарбиялашдан иборат.
Шу ўринда Муҳтарам Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаб ўтганидек: “Агар фарзандимизга тўғри тарбия бермасак, ҳар куни, ҳар дақиқада унинг юриш-туриши, кайфиятидан огоҳ бўлиб турмасак, уларни илму ҳунарга ўргатмасак, муносиб иш топиб бермасак, бу омонатни бой бериб қўйишимиз ҳеч гап эмас. Биз, кўпинча болам мактабда, ўқишда ёки чет элда ишлаяпти, деб хотиржам юрибмиз. Лекин бизнинг бундай соддалигимиз, бепарволигимиздан душманлар маккорлик билан фойдаланмоқда. Бизнинг жону жаҳонимиз бўлган фарзандимиз душманлар қўлида қуролга айланиб қолса, бунинг учун аввало ким айбдор? Ўзимиз эмасми? Шунинг учун мактаб, лицей ва коллежлардаги, олий ўқув юртларидаги таълим-тарбия, биринчи навбатда, давомат масаласига ниҳоятда жиддий эътибор беришимиз шарт. Биронта ўқувчи ёки талаба узрсиз ўқишга келмай қўйса, таълим маскани ҳам, оила ҳам, маҳалла, ҳокимият идоралари ҳам бу тўғрида бонг уриши, сергак тортиши, буни фавқулодда бир ҳол деб баҳолаши керак. Ана шундай назорат тизими самарали ва ўзаро боғлиқликда ишлайдиган бўлса, албатта биз вазиятни қўлга олиб, уни ижобий томонга ўзгартира оламиз”.
Афсуски, бугунги тезкор ўзгаришлар даврида ёшларимиз онги ва қалбини эгаллаш учун астойдил уринаётган ёвуз кучлар мавжуд. Улар айрим ёшларнинг соддадиллигидан фойдаланиб, уларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш каби баҳоналар билан ўз тузоқларига илинтиришга ҳаракат қилмоқдалар. Демак барча ота-оналар фарзандларни тарбияси билан астойдил шуғулланиб, доимо назорат қилиб боришлари лозим. “Бола ота-она қўлида бир омонатдир”, дейди буюк алломаларимиз. Давлатимиз раҳбари таъбири билан айтганда, ўз боламизни ўзимиз асрашимиз керак. Бу ҳар биримизнинг инсоний бурчимиз эканлиги билан бир қаторда, керак бўлса конституциявий мажбуриятимиз ҳамдир. Юртбошимиз Ш.М.Мирзиёев айтганларидек кейинги йилларда халқимиз ўртасида кенг тарқалган “Ўз уйингни ўзинг асра!” деган даъватга бугун “
Download 447,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish