4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа



Download 447,48 Kb.
bet1/8
Sana29.03.2022
Hajmi447,48 Kb.
#515691
  1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стратегия 4-Мавзу


4-Мавзу. ҚОНУН УСТУВОРЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШ ВА СУД ҲУҚУҚ ТИЗИМИНИ ЯНАДА ИСЛОҲ ҚИЛИШНИНГ УСТУВОР ЙЎНАЛИШЛАРИ
Режа:
1. Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини таъминлаш,суд тизимини демократлаштириш ва такомиллаштириш жараёнида судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш.
2. Фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини таъминлаш. Маъмурий, жиноят, фуқаролик ва иқтисодий қонунчиликни такомиллаштириш.
3. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик.

Суд ҳокимиятининг чинакам мустақиллигини, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларининг ишончли ҳимоясини таъминлаш ҳамда одил судловга эришиш орқали суднинг нуфузини ошириш ва халқнинг судга бўлган ишончини мустаҳкамлаш суд – ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш соҳасида давлат сиёсатининг асосий устувор йўналишлари ҳисобланади.


Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев 2018 йил 28 декабрь куни Парламентга қилган Мурожаатномасида таъкидлаганидек, “...юртимизда сўнгги йилларда қонун устуворлигини таъминлаш ва суд-ҳуқуқ соҳасини такомиллаштириш бўйича кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу ўзгаришлар инсон ҳуқуқлари ва эркинликларини таъминлаш ва одил судловга эришиш, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари фаолиятини такомиллаштиришга қаратилган”. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясида инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр – қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланиши мустаҳкамланиб қўйилган (13-модда). Ижтимоий қадриятларнинг давлат фойдасини эмас, балки инсон фойдасини кўзлаб ўзгартирилиши жамият томонидан тўла қўллаб – қувватланади. Зеро, ҳокимиятнинг қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлиниши тамойилининг Конституциямизда белгиланганлиги (11-модда) мустақиллигимизнинг энг муҳим ютуқларидан бири ҳисобланади.
Ўтган давр мобайнида суд тизими фаолияти самардорлигини ошириш, судьяларни танлаш ва жой – жойига қўйиш тартибини такомиллаштириш, ҳар бир иш бўйича қонуний, асослантирилган ва адолатли суд қарори чиқарилишини таъминлашга қаратилган комплекс чора – тадбирлар амалга оширилди. Хусусан, Ўзбекистон Республикаси суд тизими – Конституциявий суд, Олий суд ва унинг таркибида ҳарбий судлар, фуқаролик, жиноят, иқтисодий ва маъмурий судлар тўла – тўкис ташкил этилди. Ўзбекистон Республикаси Судьялар Олий кенгаши тузилди, судьялик лавозимига муддатсиз даврга тайинлаш (сайлаш) тартиби жорий қилинди. Таъкидлаш жоизки, барча тоифадаги суд ишларини сайёр суд мажлисларида кўриб чиқиш амалиётининг кенгайтирилганлиги аҳоли билан очиқ мулоқотни йўлга қўйиш ва суд ҳокимиятининг очиқлигини ошириш йўлида кўрилган муҳим чора бўлди.
Суд ҳокимияти органларининг хусусиятлари шундаки, улар конституцияга асосан (106 - модда ), қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. Лекин, бу давлат ҳокимияти тизимига кирган ҳар бир ҳокимият амалий иш юритишда қарама – қарши иш олиб бориши мумкин, деган маънони англатмайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 11 – моддасига мувофиқ давлат ҳокимиятининг тизими – қонун чиқарувчи, ижро этувчи ва суд ҳокимиятига бўлинсада, уларнинг бири иккинчисидан ажралган ҳолда иш юритмайдилар. Давлат ҳокимияти тизимининг бўлиниш принципига асосланиши, ҳокимиятни ўта марказлаштиришдан, уни ягона юқори мансаб эгаси қўлида бўлишидан сақлайди, битта ҳокимиятнинг ўзбошимчалик билан иш юритишига йўл қўймайди.
Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 106 - моддасида ва Ўзбекистон Республикаси “Судлар тўғрисида”ги қонунининг 2 – моддасида кўрсатилганидек, суд ўз фаолиятини мустақиллик, судьяларнинг мустақиллиги ва фақат қонунга бўйсуниши принциплари асосида амалга оширади. Судьяларнинг одил судловни амалга ошириш борасидаги фаолиятига бирон – бир тарзда аралашишга йўл қўйилмайди ва бундай аралашув қонунга мувофиқ жавобгарликка сабаб бўлади.
Фанда суд ҳокимиятининг таърифи бўйича иккита асосий ёндошув мавжуд бўлиб, биринчи концепцияга кўра, “суд ҳокимияти қонунга бўйсундирилган ва суд ишларини юритиш тартибида қонунни қўллашга даъват этилган органлар тизимини ташкил қилади” дейилса, “иккинчисида” суд ҳокимиятини суд ишларини кўриб чиқиш билан боғлиқ фаолият сифатида талқин этилади. Муҳими, ҳар иккала концепцияда суд ҳокимиятини ифодаловчи узвий бирликдаги иккита асосий жиҳат ажратиб кўрсатилади.
Ўзбекистон Республаикаси Олий суди Пленуми суд ҳокимияти тушунчасига биринчи марта қуйидагича таъриф беради: ”Суд ҳокимияти – бу судларнинг Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунлари устуворлиги принципига сўзсиз риоя қилиш асосида жиноий, фуқаролик, хўжалик ишларини ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги ишларни кўриш бўйича ваколатидир”1.
1993 йил 6 майда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги Қонун2 Конституциявий суднинг фаолиятини ташкил қилиш масалаларига бағишланган илк ҳужжат бўлган.
Умумий юрисдикция судлари, шунингдек хўжалик (ҳозирда иқтисодий) судларининг фаолияти дастлаб Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси томонидан 1993 йил 2 сентябрда қабул қилинган “Судлар тўғрисида”ги Қонун3 билан тартибга солинган. Ушбу ҳуқуқий ҳужжатда суд тизимининг ташкилий асосларидан ташқари демократик ҳуқуқий давлатнинг фаолият кўрсатишини таъминлашнинг зарурий шарти сифатида судьяларнинг мустақиллиги кафолатлари белгилаб қўйилган.
Инсон ҳуқуқлари ва манфаатларини ҳимоя қилишга қаратилган фаолиятни амалга оширадиган суд ҳокимиятининг шакллантирилиши, давлатда ижтимоий барқорорлик ва қонунчиликнинг таъминланиши, “Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди тўғрисида”ги, “Судлар тўғрисида”ги Қонунларнинг қабул қилиниши Ўзбекистон Республикасида суд ислоҳоти илк босқичининг асосий мазмунини ташкил этди.
Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2012 йил 21 мартда қабул қилинган “Замонавий ахборот – коммуникация технологияларини янада жорий этиш ва ривожлантириш чора – тадбирлари тўғрисида”ги Қарори ва Вазиралар Маҳкамасининг 2012 йил 10 декабрда қабул қилинган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги қарори билан тасдиқланган Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш дастури доирасида бошланиб, изчиллик билан босқичма – босқич давом этиб келмоқда.
Хусусан, “Ўзбекистон қонун устуворлиги йўлида ҳамкорлик” қўшма лойиҳаси доирасида яратилган “E - SUD” миллий электрон судлов тизимининг суд буйруғини чиқариш бўйича Зангиота, Юқори Чирчиқ, Бекабод туманлараро судлари, Тошкент шаҳри фуқаролик ишлари бўйича Яккасарой, Мирзо Улуғбек, Миробод, Шайхонтоҳур ва Учтепа туманлараро судларида, бугунги кунда эса республикамизнинг барча судларида самарали фаолият юритмоқда.
2015 йил 9 июнда қабул қилинган “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, айрим қонун ҳужжатларини ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида”ги Қонунга асосан, амалда Ўзбекистон Республикаси Фуқаролик процессуал кодексининг 39 та моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди ва 2016 йилнинг 1 январидан бошлаб фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш тартиби белгиланди. Натижада фуқаролар томонидан фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон шаклда мурожаат қилиш, судлар эса, чақирув қоғозлари, қарор нусхалари ва бошқа суд ҳужжатларини электрон шаклда юбориш имкониятига эга бўлди.
“E - SUD” миллий электрон ахборот судлов тизиминини судлар фаолиятига янада жадал суръатларда жорий этиш ва ундан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Олий суди Раёсатининг 2016 йил 28 январдаги “Фуқаролик ишлари бўйича Республика судларида электрон алоқа воситаларидан фойдаланган ҳолда берилган мурожаатларниниг кўриб чиқилишини таъминлаш ҳамда Тошкент шаҳар ва Тошкент вилоят судларида “E - SUD” миллий электрон судлов ахборот тизимидан фойдаланишни йўлга қўйиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.
2017 йил 30 август куни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш чора – тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ№ 3250 – сон қарордан кўзда тутилган асосий мақсад судлар фаолияти очиқлиги, шаффофлиги ва тезкорлигини таъминлашдан иборат бўлиб, судларда ишларнинг ўз вақтида кўрилиши устидан самарали назорат тзимини яратиш мақсадида уларнинг ишини автоматлаштириш ва фаолияти ҳақидаги маълумотларни тизимлаштиришни назарда тутади.
Мазкур қарор билан 2017-2020 йилларда судлар фаолиятига замонавий ахборот – коммуникация технологияларини жорий этиш навбатдаги янги дастури тасдиқланди. Дастурнинг амалий ижроси доирасида 2018 йил сентябридан Ўзбекистон Республикаси Олий судининг янги расмий веб – сайти, ундаги интерактив хизматлар яратилди, www.sud.uz, www.oliysud.uz ва www.supcourt.uz манзиллари бўйича сайт жойлаштирилди. Эндиликда ушбу тизим орқали фуқаролик ишлари бўйича судларга электрон мурожаат қилиш билан бирга суд мажлисларининг жадвали, куни ва вақтидан электрон тарзда хабардор бўлиш, барча суд қарорлари билан танишиш мумкин.
Ўзбекистонда илк маротаба доимий ишловчи суд мажлисларининг онлайн трансляцияси жорий этилди. Бу ҳолат айни суд жараёнини Олий суднинг веб – сайти орқали тўғридан – тўғри кузатиб бориш имкониятини беради. Ҳозирда ушбу тизим синов тариқасида Ўзбекистоннинг чекка ҳудудлари бўлган Хоразм, Сурхондарё ва Наманган вилоятларидаги 12 та судга ўрнатилди ва ишга туширилди. 2018 йилнинг охирга қадар 22 та, 2019 йилда эса 100 дан ортиқ судни онлайн трансляция тизимига ўтказиш режалаштирилмоқда4.
Халқаро экспертлар ушбу жиҳатга алоҳида эътибор қаратиб, Ўзбекистонда ишлаб чиқилган давлат бошқарувига АКТ ни кенг жорий қилиш, “электрон ҳукумат” ва электрон ҳужжат айланиши тизимларини ривожлантиришга қаратилган меъёрий – ҳуқуқий базага юксак баҳо берди.

Download 447,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish