4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа


-&. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик



Download 447,48 Kb.
bet5/8
Sana29.03.2022
Hajmi447,48 Kb.
#515691
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Стратегия 4-Мавзу

3-&. Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш йўллари, жамоатчилик назорати ва кафолатланган хавфсизлик
Жамоат тартибини сақлаш, авваламбор, вояга етмаган ва ёшлар ўртасидаги ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш самарадорлигини ошириш, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг бузғунчи таҳдидларни барвақт аниқлаш бўйича якдил ҳаракатларни, уларни ҳамкорликда ва сифатли бартараф этилишини таъминлаш мақсадида, шунингдек, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига мувофиқ, Республикамизда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи тузилмаларнинг жамоат тартибини сақлаш, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси ва жиноятчиликка қарши курашиш соҳасидаги фаолиятини келгусида ташкил этишнинг устувор йўналишлари деб қуйидагилар ҳисобланади:
биринчидан, тараққий этаётган республикамиз худудларини хавфсизлигининг гарови сифатида ҳаракатлар якдиллиги асосида барча давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтлари билан ўзаро ҳамкорлик қилишнинг амалий механизмини жорий этиш;
иккинчидан, "Жаҳолатга қарши маърифат" эзгу ғояси асосида ҳар бир маҳалла кесимида диний-экстремистик хусусиятга эга бўлган ҳуқуқбузарликларни содир этиш сабаб ва шарт-шароитларини барвақт аниқлаш ва бартараф этишга, биринчи навбатда, экстремистик оқим мафкураси таъсири остига тушиб қолган шахсларни тузатишга алоҳида эътибор қаратиш;
учинчидан, прокуратура органлари томонидан кундалик асосда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга, шу жумладан, иш ўринларини яратиш ва аҳоли бандлигини таъминлашга амалий ёрдам кўрсатиш, шунингдек, аниқланган қонунбузарликлар, сунъий тўсиқ ва ғовларни бартараф этиш бўйича зарур чоралар кўриш;
тўртинчидан, аҳолига энг яқин бўлган жойларда куч ва воситалар фаолиятини бевосита бошқариш ва мувофиқлаштиришнинг самарали тизимини яратиш мақсадида ички ишлар органларининг амалдаги тузилмасини такомиллаштириш;
бешинчидан, ички ишлар органлари шахсий таркибининг интеллектуал ва касбий даражасини ошириш, уларга қўшимча тадбир ва ишлардаги иштироки туфайли ортиқча вазифалар юкланишини бартараф этиш мақсадида соҳавий хизматлар ўртасидаги вазифаларнинг аниқ чегараларини белгилаш;
олтинчидан, жиноятларга чоралар кўриш ва уларни фош этишда, биринчи навбатда, тезкорлик ва мувофиқлашган ҳамкорликни таъминлаш мақсадида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларни "Хавфсиз ахоли пункти" аппарат-дастурий комплекси имкониятларидан кенг фойдаланишга йўналтириш.
Жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳуқуқбузарликни олдини олиш тизимини такомиллаштириш учун туманлар ва шахарларда ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, тадбиркорликни ривожлантириш ва муаммоли оилалар билан ишлаш устидан назорат қилиш жамоатчилик кенгашларини тузиш;
жамоатчилик кенгашлари таркибини туман, шахар халқ депутатлари Кенгашлари депутатлари раислигида маҳалла фаоллари, меҳнат фахрийлари, фан, маданият ва санъат вакиллари, машҳур спортчилар ва бошқа жамоатчилик вакиллари ҳисобидан шакллантириш мақсадга мувофик.
Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар – бу давлат органлари ва жамоат ташкилотлари бўлиб, улар ўз фаолиятини қонун ҳамда демократик принципларга асосланган ҳолда амалга оширадилар, қонунийлик ва ҳуқуқий тартиботни таъминлайдилар, фуқаролар, меҳнат жамоалари, жамият ва давлатнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қиладилар, ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш ва қонун ҳамда ҳуқуқ тартиботни бузган шахсларга давлатнинг мажбурлов ёки жамиятнинг таъсир чораларини қўллайдилар5.
Ушбу тушунча ўзининг моҳиятига кўра барча давлат органларига тегишлидир, чунки санаб ўтилган функциялар уларнинг барчасига хосдир. Ҳозирги кунда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи фаолияти тушунчасини таърифлашда унга бир қадар чегараланган мазмун бериш анъанаси кенг тарқалган. Масалан, айримлар учун жиноятчиликка қарши кураш соҳасидаги ваколатли давлат органлари амалга ошираётган фаолият деб ҳисобланса, бошқалар учун эса жамоат тартибини таъминлаш деб қаралади6.
Олимларнинг таъкидлашича, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар жумласигаички ишлар, прокуратура, адлия органлари, миллий хавфсизлик, миллий гвардия, солиқ, божхона хизматлари, адвокатура ва бошқа органлар киради.
Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг ташкилий асослари ҳамда функцияларини ўрганиб чиқиш учун бир қанча норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ўрганиш зарур бўлади, ваҳоланки уларнинг аниқ миқдорини аниқлаш мушкул. Суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари таянадиган ҳуқуқий негизини одатда таснифлашга ёндашилади.
Таъкидлаш керакки, ўтган давр мобайнида мамлакатимизда суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи оранлар фаолиятини тартибга солувчи мустаҳкам ҳуқуқий база яратилди. Хусусан, 2000 йил 14 декабрдаги (янги таҳрирда) “Судлар тўғрисида”ги, 2001 йил 29 августдаги (янги таҳрирда) “Прокуратура тўғрисида”ги, 1995 йил 30 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди тўғрисида”ги, 1996 йил 27 декабрдаги “Адвокатура тўғрисида”ги, 1998 йил 25 декабрдаги “Адвокатлик фаолиятининг кафолатлари ва адвокатларнинг ижтимоий ҳимояси тўғрисида”ги, 2001 йил 23 августдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги, 2016 йил 16 сентябрда “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг 2000 йил 14 декабрдаги “Судьяларнинг малака ҳайъатлари тўғрисидаги, судьяларнинг малака даражалари тўғрисидаги, суд ходимларининг мансаб даражалари тўғрисидаги, ҳарбий судлар фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги низомларга ўзгартишлар ва қўшимчалар киритиш ҳақида”ги 164-II-сон қарори, Ўзбекистон Репсубликаси Президентининг 2005 йил 8 августдаги “Қамоққа олишга санкция бериш ҳуқуқини судларга ўтказиш тўғрисида”ги ПФ–3644-сон, 2004 йил 20 февралдаги “Умумий юрисдикция судларининг айримларини тугатиш ва қайта ташкил этиш тўғрисида”ги ПФ–3400-сон, 2008 йил 1 майдаги “Ўзбекистон Республикасида адвокатура институтини янада ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”гиПФ–3993-сон, 2016 йил 5 октябрдаги “Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ–4848-сон, 2016 йил 21 октябрдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ–4850-сон фанмонлари ҳамда 2011 йил 23 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–1602-сон, 2006 йил 31 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Суд қарорларини ижро этиш, судлар фаолиятини моддий-техника жиҳатидан ва молиявий таъминлаш департаменти фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ–458-сон қарорлари, 2012 йил 29 декабр-даги“Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги судьяларни танлаш ва лавозимларга тавсия этиш бўйича олий малака комиссияси фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида” Ф–3949-сон фармойиши, шунингдек Вазирлар Маҳкамасининг 1991 йил 25 октябрдаги “Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ҳақида” 270-сон, 1991 йил 2 ноябр-даги “Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати тўғрисида”ги 278-сон, 1997 йил 30 июлдаги “Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида”ги 374-сон, 2001 йил 22 сентябрги “Ўзбекистон Республикаси судлари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 383-сон, 2010 йил 21 майдаги “Давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини ҳуқуқий тартибга солишни янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 98-сон, 2009 йил 9 мартдаги “Адвокатлик фаолиятини лицензиялаш ва адвокатлик тузилмаларини ташкил этиш тартибини такомиллаштириш тўғрисида” 60-сон, 2012 йил 31 октябрдаги “Судьяларга, прокуратура органлари ҳамда ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига имтиёзли шартларда уй-жой сотиб олишга узоқ муддатли ипотека кредитлари бериш тартиби тўғрисидаги низомни ҳамда судьяларга, прокуратура органлари ҳамда ўзбекистон республикаси бош прокуратураси ҳузуридаги солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаменти ходимларига уй-жойларни ижарага олганлик (ижарага турганлик) учун ҳар ойлик пул компенсацияси тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида”ги 312-сон қарорлари шулар жумласидандир7.
Бугунги кунда ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар ва назорат идоралари устидан жамоатчилик назорати ҳамкорлигини ошириш борасида бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар билан ҳамкорлик қилади ҳамда аниқланган жиноятлар ва бошқа ҳуқуқбузарликларга оид мавжуд материаллар тўғрисидаги ахборотни алмашади, шу жумладан электрон шаклда алмашади, шунингдек бошқа ахборотни алмашишни амалга оширади.
Давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари ва бошқа ташкилотлар фуқароларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишда, жамоат тартибини сақлаш, жамоат хавфсизлигини таъминлашда, жиноятлар ва маъмурий ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, уларни аниқлаш, уларга чек қўйиш, уларни фош этишда, жиноят ишларини тергов қилишда, жиноятчиларни қидиришда, бедарак йўқолганларнинг турган жойини аниқлашда, шунингдек ҳуқуқбузарликлар профилактикасида ҳуқуқни мухофаза қилувчи органлар органларига ўз ваколатлари доирасида кўмаклашадилар.

Download 447,48 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish