4-Мавзу. ҚОнун устуворлигини таъминлаш ва суд ҳУҚУҚ тизимини янада ислоҳ Қилишнинг устувор йўналишлари режа



Download 477,23 Kb.
bet5/12
Sana28.06.2022
Hajmi477,23 Kb.
#714846
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
4-мавзу кириллча

Ички ишлар тизими. Бугунги кунда ички ишлар идоралари фаолиятини такомиллаштириш бўйича жиддий ислоҳотлар амалга оширлмоқда. Аммо давлат раҳбарининг қайд этишича, Бироқ, очиқ тан олиш керак, ушбу идоралар ҳали халқ́чил тузилмага, фуқароларнинг чинакам ҳимоячисига айлангани йўқ, деди давлат раҳбари. Тизимда жамоат тартибини сақлаш, жиноятларга қарши курашиш ва давлат хизматларини кўрсатиш фаолиятига доир, аниқ мезонлар белгиланмаган. Шу сабабли, ислоҳотларни давом эттириб, ички ишлар идораларини, одамларимиз оғирини енгил қиладиган тузилмага айлантириш зарурлигини, яна бир бор такрорлаш ўринли, деб биламан. Бу масала янги парламент, хусусан, Сенат олдидаги беш йиллик вазифа бўлиб, бунинг учун барча ташкилий-ҳуқуқий асосларни яратиш ва амалий чоралар кўриш лозим. Ички ишлар органлари учун барча даражадаги раҳбарларнинг малакасини ошириш ва мақсадли тайёрлаш тизимини ташкил этиш зарур.
2016-2019 йилларда 1 минг 989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 3 минг 81 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2 минг 623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ва ўзгартирилди. Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир.
Ўлим жазосини бекор қилиш ўта мураккаб масала бўлиб ҳисобланишини “Биринчи навбатда аҳоли ўртасида тушунтириш ишларини олиб бориш лозим, чунки бугунги кунда уларнинг кўпчилиги, ўлим жазосининг бекор қилинишига қарши. Иккинчидан, ўлим жазоси ўрнига умрбод ёки узоқ муддатли жазони ўташга ҳукм қилинадиган шахслар учун тегишли жойлар қуриш керак”, деган фикрга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Ўлим жазосини бекор қилиш масаласини аҳолига тушунтириб бериш ҳам анчагина мураккаб жараён бўлиб, бу ишга ҳуқуқшунослар, мутахассислар, сиёсатшунос, психолог ва бошқа кўпгина мутахассислар жалб қилиниши лозим” деб кўрсатган эдилар.
Янгиланаётган Ўзбекистон”да адвокатура институти ҳам ислоҳ этилди. Ўтган 3 йилда 1 минг 989 нафар, 2019 йилнинг ўзида 859 нафар фуқарога нисбатан оқлов ҳукми чиқарилди. Шунингдек, 2019 йилда 3 минг 81 нафар шахс суд залидан озод қилинган бўлса, 2 минг 623 нафар фуқарога асоссиз қўйилган моддалар айбловдан чиқарилди ва ўзгартирилди. Судьяларимизнинг адолатни ва қонун устуворлигини таъминлаш борасида оқлов ҳукмларини чиқараётгани, ҳеч шубҳасиз, суд-ҳуқуқ соҳасидаги энг катта ютуғимиздир. Мамлакатимизда мазкур йўналишда олиб борилаётган ислоҳотларнинг барчаси қонун устуворлиги – фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг асосий тамойилларидан бири эканлигининг ёрқин далилидир. Бу қонун устуворлигини таъминлашнинг асосий вазифаси бўлиб ҳисобланади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, аввало қонунлар фуқароларнинг бевосита ёки билвосита иштироки билан ишлаб чиқилади, уларнинг хоҳиш ва иродасини ўзида акс эттиради.
Суд жараёнларини бошқариш бўйича ишончли электрон тизимларни ишлаб чиқилаётганлиги ва жорий этилаётганлиги самарали, замонавий ҳамда ҳисоб берувчи суд тизимини шакллантиришда, энг муҳими, ишларни судда ошкор кўриб чиқиш принципини, ахборот очиқлиги, одил судловдан фойдаланиш ва унинг ошкоралигини таъминлашда технологик асос бўлиб хизмат қилади.

Download 477,23 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish