u = x (1 - k)t
bu erda u - ob'ektning belgilangan yil oxiridagi qoldiq qiymati t;
x - asosiy vositalar ob'ektining boshlang'ich qiymati;
k - qaytarish koeffitsienti (amortizatsiyani hisoblashning yillik stavkasi, birlik ulushida).
Yuqoridagi formuladan k to'lov koeffitsientini hisoblash mumkin.
3) Mahsulot miqdori usuli (hosildorlik) odatda tabiiy hosildorlik ko'rsatkichlarida o'rnatiladi. Misol uchun, dastlabki qiymati 12 million so’m bo'lgan avtomat mavjud, belgilangan xizmat muddati taxminan 8 yil, tugatish qiymati ahamiyatsiz va hisobga olinmaydi. Mashinaning unumdorligi soatiga 120 ta mahsulot hisoblaydi. Texnik xizmat ko'rsatish va qayta ishlashni hisobga olgan holda, mashina yiliga 250 kun, kuniga 12 soat ishlaydi, deb taxmin qilinadi. Yil davomida mashina ishlab chiqarishi mumkin: 250 x 12 x 120 = 360 ming dona. Uning qiymatini to'lash yillik miqdori 1,5 million sumni tashkil etadi. 1 ming ta mahsulot uchun norma (yillik) amortizatsiya belgilanishi mumkin: 1 500000:360 = 4166 so’m.
Chorak davomida 81560 dona mahsulot ishlab chiqarildi. Mashina uchun amortizatsiya ajratmalarining miqdori quyidagicha bo'ladi: 81560 x 4166 = 339779 so’m.
Mahsulot miqdori usuli, hisobot davridagi amortizatsiya summasi asosiy vositalar ob'ektining jismoniy ishlatilish ko'rsatkichlariga yoki boshqa ko'rsatkichlariga bog'liqligini nazarda tutadi.
3. BHXS (IAS) 38. "Nomoddiy aktivlar".
Мазкур Стандартнинг мақсади бошқа Стандарт қамраб олмаган номоддий активлар учун бухгалтерия ҳисобининг ёндашувини белгилашдан иборатдир. Мазкур Стандарт тадбиркорлик субъектидан номоддий активни у фақатгина белгиланган мезонларга жавоб берганида тан олишни талаб етади. Ушбу Стандарт номоддий активларнинг баланс қийматини қандай баҳолашни белгилайди ва номоддий активлар тўғрисида муайян маълумотлар очиб берилишини талаб етади.
Стандарт номоддий активларни ҳисобга олишда қўлланиши лозим, бундан қуйидагилар мустасно:
(а) бошқа Стандарт қўллаш доирасидаги номоддий активлар;
(б) БҲХС 32 “Молиявий инструментлар: Тақдим етиш” да таърифланган молиявий активлар;
(д) активларнинг қидируви ва баҳоланишини тан олиш ва баҳолаш (МҲХС 6 “Минерал ресурсларнинг қидируви ва баҳоланиши” га қаранг); ва
(г) Фойдали қазилмалар, нефт, табиий газ ва шунга ўхшаш қайта тикланмайдиган ресурсларни қайта ишлаш ва қазиб олиш харажатлари.
Стандарт қуйидагилар учун қўлланилмайди:
(а) тадбиркорлик субъекти томонидан оддий бизнес фаолиятида сотиш учун егалик қилинаётган номоддий активлар (БҲХС 2 “Товар-моддий заҳиралар” ва БҲХС 11 “Қурилиш шартномалари” га қаранг).
(б) кечиктирилган солик активлари (БҲХС 12 «Фойда солиқлари» га қаранг).
(в) БҲХС 17 «Ижара» нинг қўллаш доирасидаги ижаралар.
(г) Ходимларга ҳақ тўлашдан юзага келадиган активлар (БҲХС 19 «Ходимларнинг даромадлари» га қаранг).
(д) БҲХС 32 да таърифланган молиявий активлар. Баъзи молиявий активларнинг тан олиниши ва баҳоланиши МҲХС 10 “Жамланган молиявий ҳисоботлар”, БҲХС 27 «Алоҳида молиявий ҳисоботлар” ва БҲХС 28 «Қарам тадбиркорлик субъектларидаги ва қўшма корхоналардаги инвестициялар” да қамраб олинган.
(е) Бизнес бирлашувида сотиб олинган гудвилл (МҲХС 3 «Бизнес бирлашувлари» га қаранг).
(ж) МҲХС 4 «Суғурта шартномалари» нинг қўллаш доирасидаги суғурта шартномалари асосидаги суғуртачининг шартномавий ҳуқуқларидан келиб чиқадиган кечиктирилган харид ҳаражатлари ва номоддий активлар. МҲХС 4 ушбу номоддий активлар учун емас, балки ушбу кечиктирилган харид ҳаражатлари учун аниқ маълумотлар очиб берилиши талабларини белгилайди. Шу туфайли, мазкур Стандартдаги маълумотларни очиб бериш бўйича талаблар ушбу номоддий активлар учун қўлланилади.
(з) МҲХС 5 «Сотиш учун мўлжалланган узоқ муддатли активлар ва давом еттирилмайдиган фаолият» га мувофиқ сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган (ёки сотишга мўлжалланган сифатида таснифланган ҳисобдан чиқариш гуруҳига киритилган) узоқ муддатли номоддий активлар1.
Баъзи номоддий активлар моддий кўринишда сақланиши мумкин, масалан, компакт диск (компютер дастури мисолида), ҳуқуқий ҳужжатлар (лицензия ёки патент мисолида) ёки филм. Номоддий ва моддий жиҳатларга ега активни БҲХС 16 “Асосий воситалар” бўйича ҳисобга олиниши ёки мазкур Стандарт бўйича номоддий активлар сифатида ҳисобга олинишини аниқлаш учун, тадбиркорлик субъекти қайси жиҳат аҳамиятлироқлигини баҳолашда ҳукм чиқаришдан фойдаланади. Масалан, аниқ бир компютер дастурисиз фаолият кўрсатмайдиган компютер-назорат-қиладиган ускуна учун компютер дастури тегишли еҳтиёт қисмнинг ажралмас қисмидир ва у асосий восита сифатида ҳисобга олинади. Айнан шу ёндашув компютернинг операцион тизимига нисбатан қўлланилади. Қачонки дастур тегишли еҳтиёт қисмнинг ажралмас қисми бўлмаса, компютер дастури ноддий актив сифатида ҳисобга олинади.
Шу билан бирга, мазкур Стандарт реклама, тренинг, бизнесни бошлаш, тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятлари бўйича ҳаражатлар учун қўлланилади. Тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш фаолиятлари билимни ривожлантиришга йўналтирилгандир. Шу туфайли, ушбу фаолиятлар натижаси моддий кўринишдаги активга (масалан, намуна) олиб келишига қарамасдан, активнинг моддий жиҳати унинг номоддий қисмига иккиламчидир, яъни унда билим сингдирилгандир.
Молиявий ижара ҳолатида, асосдаги актив моддий ёки номоддий бўлиши мумкин. Дастлаб тан олингандан сўнг, ижарага олувчи молиявий ижара келишуви асосида егалик қилинаётган номоддий активни мазкур Стандартга мувофиқ ҳисобга олади. Тасвирий филмлар, видео тасмалари, ёзма асарлар, қўлёзмалар, патентлар ва авторлик ҳуқуқлари каби моддалар учун лицензиялаш келишувлари асосидаги ҳуқуқлар БҲХС 17 қўллаш доирасидан чиқарилгандир ва мазкур стандарт қўллаш доирасидадир.
Агарда фаолиятлар ёки операциялар шунчалик махсуслаштирилиб, бошқача ёндашув зарур бўладиган бухгалтерия ҳисобини қўллашга олиб келса, мазкур Стандартнинг қўллаш доирасидан истисно бўлиши мумкин. Бундай масалалар қазиб олиш соҳасида нефт, газ ва минерал депозитларни қидирув ёки қайта ишлаш ва қазиб чиқариш ҳаражатларини ҳисобга олишда ҳамда суғурта шартномалари ҳолатларида юзага келади. Шу туфайли, мазкур Стандарт бундай фаолиятлардаги ҳаражатлар ва шартномалар учун қўлланилмайди. Бироқ, мазкур Стандарт қазиб олиш соҳаларида ёки суғуртачилар томонидан фойдаланилган бошқа номоддий активлар (масалан, компютер дастури) ва сарфланган бошқа ҳаражатлар (масалан, бизнесни бошлаш ҳаражатлари) учун қўлланилади.
Амортизация - бу номоддий активнинг ескириш ҳисобланадиган қийматини унинг фойдали хизмат муддати давомида систематик тарзда харажатларга олиб боришдир.
Актив - ресурс бўлиб, у:
(а) олдинги ҳодисалар натижасида тадбиркорлик субъекти томонидан назорат қилинади; ва
(б) ундан тадбиркорлик суъекти томонидан келгусида иқтисодий наф олиниши кутилади.
Баланс қиймати - бу шундай қийматки, бунда актив ҳар қандай жамғарилган амортизация ва йиғилган қадрсизланиш бўйича зарарларни чегирилгандан сўнг молиявий ҳолат тўғрисидаги ҳисоботда тан олинади.
Таннарх - бу активни унинг хариди ёки қурилиши пайтида сотиб олиш учун тўланган пул маблағи ёки пул маблағи еквивалентидаги қиймат ёки бошқа турдаги унинг евазига берилган товоннинг ҳаққоний қиймати ёки, тегишли ҳолларда, бошқа БҲХСларнинг, масалан БҲХС 2 “Акцияга асосланган тўлов” нинг аниқ талабларига мувофиқ ушбу активни дастлабки тан олинишидаги қийматдир.
Ескириш ҳисобланадиган қиймат - бу активнинг тугатиш қиймати чегирилгандаги танннархи ёки таннарх ўрнига акс еттириладиган бошқа қийматдир.
Тажриба-конструкторлик ишлаб чиқиш - бу тижорат мақсадларида ишлаб чиқариш ёки фойдаланишни бошлашдан олдин, янги ёки сезиларли тарзда такомиллашган материаллар, ускуналар, товарлар, жараёнлар, тизимлар ёки хизматларни ишлаб чиқариш режасига ёки дизайнига нисбатан тадқиқот топилмаларини ёки бошқа билимларни қўллашдир.
Тадбиркорлик субъектига хос қиймат - бу тадбиркорлик субъекти томонидан активдан давомий фойдаланишидан ва фойдали хизмат муддати охирида балансдан чиқаришдан ёки мажбурият учун ҳисоб-китоб қилинганда кутиладиган пул оқимларининг келтирилган қийматидир.
Ҳаққоний қиймат - бу баҳолаш санасида бозор иштирокчилари ўртасидаги одатдаги операцияда активни сотишда олиниши мумкин бўлган ёки мажбуриятни ўтказишда тўланиши мумкин бўлган нархдир. (МҲХС 13 “Ҳаққоний қийматни баҳолаш” га қаранг)
Қадрсизланиш бўйича зарар - бу активнинг баланс қийматининг унинг қопланадиган қийматидан ортиқ қисмидир.
Номоддий актив - бу моддий-ашёвий мазмунга ега бўлмаган аниқланадиган номонетар актив.
Монетар активлар - бу егаликдаги пул маблағлари ва қатъий белгиланган ёки аниқланадиган пул миқдорларида олинадиган активлардир.
Тадқиқот - бу янги илмий ёки техник билимга ва тушунчага еришиш истиқболини кўзлаб амалга оширилган асл ва режалаштирилган изланишдир.
Номоддий активнинг тугатиш қиймати - бу активнинг чиқиб кетиши бўйича баҳоланган ҳаражатлар чегирилган ҳолда, тадбиркорлик субъекти айни пайтда худди актив фойдали хизмат муддати охирида кутилган муддати ва ҳолатида бўлганидек активнинг чиқиб кетишидан оладиган баҳоланган қийматидир.
Фойдали хизмат муддати - бу:
(а) тадбиркорлик субъекти активдан фойдаланиши учун ушбу активнинг яроқли бўлиши кутилган давр; ёки
(б) тадбиркорлик субъекти томонидан активдан олиниши кутилган ишлаб чиқариш ҳажми (миқдори) ёки шунга ўхшаш бирликлар сони.
Тадбиркорлик субъектлари номоддий активларни, масалан, илмий ёки техник билим, янги жараёнлар ёки тизимлар дезайни ва амалга оширилиши, лицензиялар, интеллектуал мулк, бозор билими ва савдо мулкларини (жумладан, бренд номлар ва чоп етиш номлари) сотиб олишда, такомиллаштиришда, сақлаш ёки яхшилашда тез-тез ресурсларни кенгайтирадилар ёки мажбуриятларни тан оладилар. Ушбу кенг кўламни қамраб оладиган оддий мисолларга компютер дастури, патентлар, авторлик ҳуқуқлари, тасвирий филмлар, мижозлар рўйхатлари, ипотекага хизмат кўрсатиш ҳуқуқлари, балиқ овлаш лицензиялари, импорт квоталари, франчайзинглар, мижоз ёки таъминотчи алоқалари, мижоз содиқлиги, бозор улуши ва маркетинг ҳуқуқларини келтириш мумкин2.
Do'stlaringiz bilan baham: |