Агар тошлар жуда ҳам (чексиз) кичик бўлса, поғоналар хам кичрайиб, мувозанат чизиғига яқинлашади, бажарилган ишлар фарқи хам камайиб боради. Шундай қилиб жараённи қайтар жараёнга айлантириш мумкин. Жараённи қанча кўп босқичда олиб борилса шунча қайтар жараёнга яқинлашади. Агар жараён эгри чизиқ бўйлаб борса тўла қайтар бўлади. - Агар тошлар жуда ҳам (чексиз) кичик бўлса, поғоналар хам кичрайиб, мувозанат чизиғига яқинлашади, бажарилган ишлар фарқи хам камайиб боради. Шундай қилиб жараённи қайтар жараёнга айлантириш мумкин. Жараённи қанча кўп босқичда олиб борилса шунча қайтар жараёнга яқинлашади. Агар жараён эгри чизиқ бўйлаб борса тўла қайтар бўлади.
- Юқоридагиларни жамлаб шуни айтиш мумкин: жараён қайтар бўлиши учун:
- а) жараён бир йўлдан бориб шу йўлдан қайтиши;
- б) жараённинг хамма босқичи қайтар бўлиши;
- в) системанинг хамма босқичларидаги холати мувозанат холатидан чексиз кичик фарқ қилиши;
- д) қарама-қарши кучларнинг фарқи жуда кичик бўлиши керак.
- Жараёнларни ўз-ўзидан бориш шартлари
- Термодинамик нуқтани назардан жараёнларни ўз-ўзидан бориш бормаслигини, йўналишини ва мувозанат шартларини икки усулда аниқлаш мумкин.
- Биринчи усул – (факторлар) омиллар усулидир. Мисол тариқасида бир неча ўз-ўзидан борувчи жараёнларни эсласак:
- 1.Сатхи икки хил юзаликдаги суюқлик сатхи пастроқ
- юзаликка оқади.
- 2.Икки хил босимдаги газлар бўлган идишлар бирлаштирилса газ босими кўпидан босими камига ўтади.
- 3.Аккумулятор ёки бирор гальваник элемент электродлари тўташтирилса электр токи потенциали кўпидан потенциали камига ўтади.
- 4.Температуралар фарки булган икки жисм бир-бирига тегизилса иссиқлик иссиқ жисмдан совуқ жисмга ўтади.
- Бу мисоллардаги сатхлар фарқи h, босим P, электр потенциал ва температура Т лар интенсив (факторлар) омиллардир.
Интенсив омиллар усули бўйича а) жараёнлар ўз-ўзидан бориш учун интенсив омиллар фарқи мавжуд бўлиши керак; б) жараёнлар шу интенсив омиллар тенглашуви йўналишида боради ва нихоят в) интенсив омиллар тенглашганда жараён тўхтайди яъни шу тенглик мувозанат шарти бўлиб хисобланади. - Интенсив омиллар усули бўйича а) жараёнлар ўз-ўзидан бориш учун интенсив омиллар фарқи мавжуд бўлиши керак; б) жараёнлар шу интенсив омиллар тенглашуви йўналишида боради ва нихоят в) интенсив омиллар тенглашганда жараён тўхтайди яъни шу тенглик мувозанат шарти бўлиб хисобланади.
- Буни юқоридаги мисолларда тасдиқлаш мумкин.
- Бу анча оддий усул, лекин бу усулни ҳамма системаларга қўллаб бўлмайди. Шунинг учун бу усулга нисбатан қўлланилиш кўлами кенгроқ бўлган иккинчи усул қўлланилади. Бу усулга биноан шундай бир мезон термодинамик функциялар мавжудки уларни қиймати, ўзгаришга қараб юқоридаги саволларга жавоб топиш мумкин. Бу функциялардан бири – энтропия деб аталади. Бу функцияни мохиятини тушиниш учун термодинамиканинг II қонуни, тушунчалари билан танишиб чиқамиз.
Do'stlaringiz bilan baham: |