4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш. Режа: 1



Download 147,59 Kb.
bet5/16
Sana14.04.2022
Hajmi147,59 Kb.
#551211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16
Меҳнат унумдорлиги(МУ) даражаси натура ёки қиймат шаклидаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари турларининг миқдорини (ММ) ёки бажарилган ишлар ҳажмини (ИХ) ёҳуд маҳсулот қийматини (МҚ) шу маҳсулотни ишлаб чиқариш учун сарфланган иш вақти миқдорига (ИВМ) бўлиб топилади.
Ишлаб чиқариш жараёнида етакчи ролни жонли меҳнат ўйнайди, чунки у буюмлашган меҳнат яратган ишлаб чиқариш воситаларини ҳаракатга келтиради. Буюмлашган қишлоқ хўжалиги меҳнати буюмлашган саноат меҳнатига нисбатан кам самарали, чунки кейингиси қишлоқ хўжалигини техника билан таъминлашда муҳим рол ўйнайди. Ҳозирги вақтда жонли меҳнатнинг унумдорлик даражасини фақат маҳсулот ишлаб чиқаришнинг якунловчи босқичида ҳисоблаш қабул қилинган.
Буюмлашган меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалигиники ва саноатники бўлишидан қатъий назар, ишлаб чиқаришнинг олдинги боскичидаги меҳнат харажатлари ҳисобланади, бевосита иш вақтида ҳисобланилмайди, уларнинг ҳисоби маҳсулот таннархини пул шаклида ҳисоблашда амалга оширилади. Шу билан бирга фақат жонли меҳнат харажатларини баҳолаш ижтимоий меҳнатнинг ҳақиқий тежамини ошириб юборади, буюмлашган меҳнат харажатининг самарадорлиги эса номаълум бўлиб қолаверади. Бунинг устига ҳозирги шароитда қишлоқ хўжалигида ҳар йили маҳсулот ишлаб чиқаришда буюмлашган меҳнат сарфи ошиб бормоқда. Шунинг учун жонли меҳнат харажатлари самарадорлигини баҳолаш билан бир қаторда, саноат ишчилари ва буюмлашган қишлоқ хўжалиги меҳнати харажатларидан фойдаланиш самарадорлиги қандай эканлигини билиш муҳимдир.
Ижтимоий меҳнат унумдорлиги тў ғрисида анча тўлиқ ва аниқ маълумотга эга бўлиш учун жами меҳнат харажатлари, яъни маҳсулот бирлигига ҳисобланган жонли ва буюмлашган меҳнат харажатларини биргаликда таҳлил қилиш муҳим, аммо ўта мураккабдир.
Юқоридаги тушунчаларни ҳисобга олиб меҳнат унумдорлиги тор ва кенг маънода кўриб чиқилади. Тор маънода меҳнат унумдорлиги, фақат жонли меҳнат харажатларини (ЖМХ) ҳисобга олади ва қуйидагича аниқланади:

Кенг маънода меҳнат унумдорлигини кўриб чиқишда ҳам жонли, ҳам буюмлашган меҳнат харажатлари (БМХ) ҳисобга олинади ва қуйидагича аниқланади:

Шуни ҳисобга олиб, кенг маънодаги меҳнат унумдорлиги қуйидагича ҳисобланади:
ёки

Қишлоқ хўжалигида жонли меҳнат харажатлари 2 га бўлинади:


1.Бевосита;
2.Билвосита.
1).Бевосита харажатлар - маълум бир экин ёки чорва турларига хизмат қилувчи, деҳқкончилик ва чорвачилик ходимларининг меҳнат харажатлари. Маҳсулот ишлаб чиқаришда қатнашиш даражаси нуқтаи назаридан бевосита меҳнат харажатлари қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида ҳаракат қиладиган ижтимоий меҳнатнинг таркибидаги фаол ва катта ҳажмни ташкил қиладиган меҳнат массасини ифодалайди;
2).Билвосита харажатлар - бевосита ишлаб чиқаришда қатнашмайдиган, балки ишлаб чиқаришни ташкил қилишда, бошқаришда ва алоҳида тармоққа хизмат кўрсатувчи ходимларнинг меҳнат харажатлари.



Download 147,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish