4-мавзу. ҚИшлоқ ХЎжалигида меҳнат ресурсларидан самарали фойдаланиш. Режа: 1



Download 147,59 Kb.
bet7/16
Sana14.04.2022
Hajmi147,59 Kb.
#551211
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
5.2.Кластерларнинг иқтисодий моҳияти.
Қишлоқ хўжалигида чуқур ислоҳотларни амалга оширмасдан ва саноатни ривожлантирмасдан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан қабул қилинган 2017- 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида мамлакат иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш мақсадида белгиланган устувор йўналишларда қишлоқ хўжалиги бўйича бажариладиган ишлар юқори аҳамият касб этган. Пахтамиз ранги, толасининг узунлиги, пишиқлиги ва микронейер кўрсаткичлари билан халқаро стандартларга тўла жавоб бериши жаҳон тола бозорида харидорлигини таминлайдиган энг муҳим жиҳатларидандир.
Президентимиз таъкидлаганидек, ушбу толани ўзимизда қайта ишлаб, тайёр маҳсулот шаклида жаҳон бозорига олиб чиқсак даромад бир неча баробарга ошиши табиий. Қолаверса, пахта ўсимлигидан олинадиган яна юзлаб маҳсулотлар ҳам борки, буларнинг барчаси иқтисодий самарани бир неча баробарга оширади. Энг муҳими, кўплаб янги иш ўринлари яратилади. “Пахта - тўқимачилик кластери” – улкан лойиҳа иқтисодий тараққиётнинг шартларидан бири. У билан яқиндан танишиш, моҳиятини чуқурроқ англаш нафақат соҳа ходимлари, мутахассислари, иқтисодчилар учун, балки кенг омма учун аҳамиятлидур. Зеро, барчамизнинг тақдиримиз шу заминга бо ғланган. Тараққиёт – инновацияни талаб этади. Улардан қанчалик хабардор бўлсак, ривожланишда хам шунчалик ҳиссамиз ошади. Интегратсиялашувнинг кичик даражаси мамлакатлар иқтисодиётида янги хўжалик юритиш тизимини шакллантириш йўли ҳисобланиб, ўзаро пировард маҳсулот ишлаб чиқарадиган ва географик яқин бўлган корхона ва ташкилотларни ўз ичига олган “Кластер”лар яратишдир.
Кластерларни шакллантиришдан мақсад – шаҳар, туман ва вилоят ичида 10 жойлашган бир хил соҳа кохоналарини ва улар билан ягона технологик занжирда бўлган таълим, илмий, инжиниринг, консалтинг, стандартлаштириш, сертификатлаштириш, ва бошқа хизматларни уй ғунлаштириш - инновацион ишлаб чиқаришни ташкил этиш асосида рақобатбардош товарлар яратишга йўналтиришдан иборатдир. Бунда аҳолини иш билан таъминлашдек муҳим жиҳат ҳам ўзини намоён этади. “Кластер” атамаси французча сўз бўлиб, ўзбекча таржимаси “бо ғлам”, “гуруҳ”, “тўпланиш” маъноларини беради.
Хорижий ва маҳаллий тадқиқотчиларнинг таҳлилларида “кластер” тушунчасига қуйидаги таърифлар берилган:
- кластер-битта соҳага бирлашган ва бир-бири билан узвий алоқа бўлган корхоналар гуруҳи;
- кластер – битта географик ҳудудда жойлашган ва битта тармоқни ташкил қиладиган корхоналар гуруҳи; - кластер – махсус соҳалар бўйича битта географик ҳудудда фаолият юритаётган, бир-бири билан бо ғлиқ бўлган ва бир-бирини тўлдирувчи компаниялар, институтлар гуруҳи;
- кластер – горизонтал ва вертикал равишда функсионал бо ғлиқ бўлган корхоналар гуруҳи;
- кластер – жамоавий, хусусий ва ярим жамоавий кўринишда бир-бири билан бо ғлиқ ва ўзаро бир-бири тўлдирувчи корхоналар, тадқиқот ва ривожланиш институтлари гуруҳи;
- кластер – тижорат ва нотижорат ташкилотлари гуруҳи, бўлиб, у гуруҳда фаолият юритаётган ҳар бир корхонаниг рақобатбардошлигини таъминлашга хизмат қилади;
- кластер – ҳудудий консентратсиялашувга асосланган ва технолгик занжирга бо ғланган товар ва хом ашё этказиб берувчилар, асосий ишлаб чиқарувчиларни бирлаштирган индустрлашган мажмуа. “Кластер” назарияси эволюсиясидан унинг икки фундаментал тавсифини ажратиб кўрсатишимиз мумкин.
Биринчиси – кластерга уй ғунлашган корхона ва фирмалар фаолияти аниқ бир хил турдаги товарлар бозори билан бо ғлиқ бўлиши зарур. Бундай бо ғлиқлик вертикал (харид ва сотиш занжири) ва горизантал (қўшимча бўлимлар ва хизматлар, шунга кетадиган махсус сарфлар, технологиялар ёки институтлар ва бошқа алоқалардан фойдаланиш) кўринишларида намоён бўлади.
Иккинчиси – кластерлар географик яқин жойлашган ўзаро бо ғлиқликдаги корхоналар гуруҳи бўлиб, улар ўртасидаги ўзаро иқтисодий - ижтимоий муносабатларни барқарорлашиши натижасида рақобатбардошликнинг ривожланиши, кўпроқ қўшимча қийматни яратишга ва бозорда сотилишига имкониятлар яратишдир. Саноат кластерлари, аввало, шу тармоқ ичидаги рақобатга маҳаллий ва жаҳон бозорларида бардош беради. Иқтисодиётни инновацион тараққий эттиришда, айниқса, иқтисодий ривожланишнинг анъанавий усуллари этарли даражада фойда бера 11 олмаётган ҳозирги даврда, кластер назариясини амалиётга татбиқ этиш энг мақбул йўл ҳисобланади. Кластерлаштиришни корхоналар инновацион фаолиятини тезлаштириш асосида рақобатбардошлигини ошириш ва уларнинг глобал рақобатнинг кучли таъсирига қарши туришдаги миллий ва минтақавий ривожланиш талабларига тўла жавоб берадиган янги иқтисодий тизим деб ҳам қараш мумкин. Ривожланган мамлакатларда инновацион иқтисодиётни шакллантириш ва бошқаришда кластерлардан фойдаланиш бўйича маълум тажриба тўпланган. Эвропа мамлакатлари ва АҚШда бу стратегия кенг қўлланилмоқда. Кластерлар Буюк Британия, Голландия, Германия, АҚШ, Дания, Франция, Италия, Финляндия, Ҳиндистонда яхши ривожланган. Дания, Финляндия, Шветсия саноатини кластерлар тўла эгаллаган. Кластер тузилмалари Швейсария, Австрия, Италия, Дания, Ҳиндистон, Корея, Покистон, Хитой, ва Туркия давлатлари энгил саноатида, Германияда кимё ва машинасозлик, Францияда озиқ-овқат ва косметика саноатларида муваффақиятли ишламоқда. Кластерларни шакллантириш жараёни Жануби-Шарқий Осиё, Хитой, Сингапур, Япония, ва бошқа мамлакатларда фаоллашиб бормоқда. Германияда яқин вақтгача кластерлар ривожланиши давлат аралашувисиз кечар эди. 2003 йилда хукумат кластер ташаббусларига жиддий эътибор қаратди. Биринчи навбатда, юқори технологияли соҳаларни лойиҳалашда амалга оширилди. Давлат саноат ва илмий марказлар куч- ғайратини бирлаштиришни кўзда тутмоқда.



Download 147,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish