муҳим аҳамиятга эга.
Организмларнинг мослашуви турличи бўлиши мумкин. Морфологик
мослашишларга сув муҳитида гидробионтларнинг сув қаршилигини кесиб
юришига
мос тана тузилиши, шунингдек, планктон организмларнинг сувда
мослашган ҳолда яшаши кабиларни ўсимликлар дунѐсида эса чўл шароитида
минимум сув сарфлашга мослашиш сифатида баргларнинг редукцияланиши
ѐки бутунлай бўлмаслиги, илдизларининг чуқур кириб бориши ва бақувват
бўлиши кабиларни кўрсатиш мумкин.
Физиологик мосланишларга ҳайвонларда озуқа таркибига кўра, овқат
ҳазм қилиш системасида ферментларнинг маълум турларининг учраши ѐки
чўлда яшовчи ҳайвонларнинг сувга бўлган эҳтиѐжини қондириш учун
ѐғларнинг биокимѐвий оксидланишидан фойдаланиши кабилар мисол бўлади.
Ўсимликларда кечадиган фотосинтез ва бошқа биокимѐвий жараѐнлар
атмосферадаги газлар таркибига боғлиқдир. Ҳулқий ѐки этологик
мосланишлар ҳайвонлар учун хос бўлиб, турли шаклларда намоѐн бўлади.
Масалан, ташқи муҳит билан ҳайвон танаси ўртасида нормал иссиқлик
алмашинуви учун ин қуриш (бошпана топиш), қулай ҳароратли жойни излаб
топиши, қушлар ва сутэмизувчиларда суткалик ва мавсумий кўчиб юришлар
маълум. Ҳайвонлар фақат ҳарорат омилига ҳулқий
томондан мослашиб
қолмай, намлик, ѐруғлик ва бошқа кўпчилик экологик омилларга ҳам
мослашади. Ҳулқий мосланишлар йиртқичларнинг ўлжани изидан юриши,
кузатиш, ҳамда ўлжани жавоб реакцияларида кўринади.
Ҳар бир ўсимлик ўзи яшаѐтган муҳитдаги бошқа организмлар, яъни
микроорганизмлар, ўсимликлар, ҳайвонлар билан мураккаб ва хилма —хил
алоқада бўлади, натижада улар бир — бирларига маълум даражада таъсир
кўрсатади. Бу ҳил таъсир биотик таъсир дейилади.
Биотик таъсир зооген,
фитоген омилларга
бўлинади. Зооген омиллар-бу ҳайвонларнинг
ўсимликларга
кўрсатадиган
таъсирларидир.
Масалан,
ҳашаротлар
ўсимликларга чангланишида, қуш ва умуртқали ҳайвонлар мева ва
уруғларнинг тарқалишида қатнашади. Баъзи бир ҳайвонлар эса ўсимликлар
билан озиқланиб, уларни ҳатто йўқотиб ҳам юборади.
Ҳайвонлар ўсимликларга тупроқ омиллари орқали ҳам таъсир
кўрсатади. Масалан, ер ковловчи ҳайвонлар тупроқ механик ва биологик
хусусиятларининг ўзгаришига олиб келади. Тупроқ ҳосил бўлишида, унда
яшовчи микроорганизмлар катта таъсир кўрсатади.
Ўсимликларнинг ўсимликларга бевосита кўрсатадиган таъсирига
қуйидагилар киради: паразитизм, симбиоз, бир ўсимликларнинг бошқасига
механик таъсири, бирининг иккинчисини сиқиб чиқариши, (лианалар ва
эпифитлар ва бошқалар). Антропоген омил бу
инсонларнинг табиатга
кўрсатадиган таъсири. У салбий ѐки ижобий бўлиши мумкин. Ижобий
таъсирга, биоценозлар ҳосил қилиш, дарахтларни кўпайтириш ва бошқалар
киради. Салбий таъсирларга ҳаво, сув, тупроқни ифлослантириш, ўсимликлар
жамоасининг деградацияга учратилиши, ерларнинг эрозияга учраши ва
бошқалар киради.
Do'stlaringiz bilan baham: