4-маъруза. Табиий тоғ жинслари Режа



Download 142 Kb.
bet8/10
Sana25.02.2022
Hajmi142 Kb.
#306669
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
4-Маъруза Курилиш материал

Тупроқлар - каолинит, кварц, дала шпати, слюда, кальций ва магнит карбонатлари ҳамда темир оксиди каби минераллардан ташкил топган сочилувчан жинс. Тупроқни сув билан қориштирганда пластик ҳолатга ўтади. Қуритганда эса ўз шаклини саклайди, аммо қайта сув таъсирида пластик ҳолатга ўтади. Бу хусусият уни бошқа хом ашёлардан ажратиб туради.
Қум - доналарининг катталиги 0,015 дан 5 мм. гача бўлган сочилувчан жинс. Таркибига кўра қумлар кремний, дала шпати, оҳактош ва пемзали турларга бўлинади.
Тоғ ва жар қумлари нотекис қиррали шаклда бўлади. Бундай қумларда бетон учун зарарли бўлган тупроқ, чанг аралашмаси ва органик моддалар кўп. Дарё ва денгиз қуми юмалоқ, сирти силлиқ бўлиб, таркибида зарарли аралашмалар кам. Кўл қумида эса майда тупроқ заррачалари кўп миқдорни ташкил қилади. Бархан қуми майда ва сирти силлиқ шаклда бўлади. Бундай қумдан бетон конструкциялари ишланса, цемент харажати 15–30 %гача ортади.
Қум таркибида тупроқ миқдори 10 %дан кам бўлса, тупроқли қум, 10 %дан кўп бўлса, қумли тупроқ деб аталади. Қумнинг ўртача зичлиги 1500 кг/м3. га тенг. Уни силкитиб зичланганда зичлиги 1600–1700 кг/м3. га етади. Қум қанчалик майда бўлса, намлигининг ортиши билан ҳажми ҳам катталашади. Қумни қабул қилишда унинг намлиги 1 дан 3 %гача бўлса, ҳажмини 10 %га камайтириб олиш лозим, агар намлиги 3 дан 10 %гача бўлса, ҳажми 15 % камайтирилади. Қиш шароитида очиқ ерда сақланган қумнинг ҳажми ҳар вақт 15 % камайтириб олинади. Қуруқ қумнинг иссиқлик ўтказувчанлик коэффициенти 0,3–0,4 Вт/мтрад.
Қурилишда қум, асосан, бетон ва қоришмалар учун майда тўлдиргич сифатида ишлатилади. Яхшилаб туйилган кремний қумлари цементлар учун фаол гидравлик қўшилма сифатида ҳам ишлатилади.
Шағал – ҳар хил тоғ жинсларининг парчаланишидан ҳосил бўлган сочилувчан жинс. Ташқи кўриниши бўйича шағалнинг сирти силлиқ, юмалоқ шаклда бўлиб, йириклиги 5–80 мм. га тенг. Зичлиги 2700–2900 кг/см3, уртача зичлиги 1600–1800 кг/см3. га тенг. Келиб чиқишига кўра шағал тоғ, дарё ва денгиз шағалларига бўлинади. Улар юмалоқ, игнасимон, тухум ва юпқа патниссимон шаклларда учрайди.
Табиатда кўп учрайдиган харсангтошлар тоғ жинсларининг парчаланишидан келиб чиққан, табиий шароитда силлиқланган, йириклиги 150 мм. дан катта бўлган жинс. Майдаланган харсангтошдан чақиқ тошлар олинади ва бетонлар учун йирик тўлдиргич сифатида ишлатилади.
Сочилувчан жинсларнинг ер қатламининг юқори босими остида ўзаро цементланишидан ҳосил бўлган қумтош – табиий цементлар воситасида қумнинг зичланиши ва ниҳоят цементланишидан ҳосил бўлган мустаҳкам жинсдир. У таркибидаги боғловчи модданинг турига кўра лойли, кремнийли, оҳактошли, гипсли, битумли қум-тошларга бўлинади. Лой воситасида зичланган лойли қумтошлар сувга чидамсиз бўлади.
Майда кремнийли алюмосиликатлар (цементлар, опал, халцедон) билан қумлар аралашмасининг зичланиши натижасида кремнийли қумтошлар ҳосил бўлган. Унинг сиқилишдаги мустаҳкамлик чегараси 100–500 МПа, ҳажмий зичлиги 2400–2600 кг/м3. Кремнийли қумтош кислотага чидамлидир, аммо уни ишлаш қийин. Қурилишда қумтош бетонлар учун тўлдиргич, йўлка ва зиналар учун плиталар сифатида ишлатилади. Кремнийли қумтошнинг айрим хиллари пардозланган ҳолда қоплама плита сифатида ҳам ишлатилади.

Download 142 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish