4-Maruza Хужжатларнинг меъёрий назорати. Режа: Меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар



Download 109 Kb.
bet3/3
Sana07.04.2022
Hajmi109 Kb.
#534074
1   2   3
Bog'liq
4 - Maruza mashguloti. Xujjatlarninig meyoriy nazorati

Расмийлаштиришга талаблар
Бўлим (кичик бўлим) сарлавҳалари ва олдинги ёки кейинги матн орасидаги масофа, шунингдек бўлим ва кичик бўлим сарлавҳалари орасидаги масофа камида тўртта шрифт баландлигига тенг бўлиши лозим.
Кичик бўлимлар ва моддалар сарлавхаларининг қаторлари ораси матн ичидагидек қабул қилинади.
Сатр боши ҳужжат матнида бир хил четлаштирилган ва бешта белгига тенг бўлиши лозим.
Меъёрий ҳужжатнинг лойиҳасини расмийлаштиришда матннинг чап томони (кенглиги) даги очиқ жой кенглиги камида 20 мм бўлиши керак.
Стандарт лойиҳасининг матнини тайёрлашда юнон ва бошқа алфавит ҳарфлари, формулалар, алоҳида шартли белгиларни қора паста ёки тушь билан ёзиш рухсат этилади. Бунда киритилган матн зичлиги қолган матн зичлигига яқинлаштирилган бўлиши лозим. Агар чизмалар, схемалар, диаграммалар, расмлар ва/ёки бошқа график материални машина усулида тайёрлаш иложи бўлмаса, бу ҳолда қора тушь ёки пастадан фойдаланилади
Меъёрий ҳужжат лойиҳасини тайёрлашда унинг нусҳасини репрография усулида сифатли қилиб тайёрлаш имкони таъминланиши лозим.
Стандартлар расмий равишда давлат ва рус тилларида нашр қилинади.

Мазмунига талаблар
Стандартлаштириш объектларининг ўзига хос хусусиятларига ва мазмунига қараб, қуйидаги турдаги меъёрий хужжатлар ишлаб чиқилади:
– асос бўлувчи (ташкилий-методик ва умумтехникавий);
– маҳсулот(хизматлар)га.
Асос бўлувчи ташкилий-методик стандартлар:
– турли вазифаларга мўлжалланган стандартлаштириш объектларининг мақсадлари, вазифалари, таснифланиш тузилмасини, фаолиятнинг маълум доирасида ишларни ўтказиш бўиича умумий ташкилий-техник низомларни ва б.;
– меъёрий хужжатларни, техник (конструкторлик, технологик, лойиҳавий, дастурий) хужжатларни ишлаб чиқиш, тасдиқлаш ва жорий тартиби (қоидалари)ни ўрнатади.
Асос бўлувчи умумтехник стандартлар:
– фан, техника, саноат ва қишлоқ хўжалик ишлаб чиқаришида, қурилишда, транспортда, маданиятда, соғлиқни сақлаш ва халқ хўжалигининг бошқа соҳаларида кўп қайта-қайта фойдаланиладиган илмий-техникавий атамаларни ва уларнинг таърифларини;
– турли стандартлаштириш объектлари учун шартли белгилар (номи, кодлари, белгилари, символлари ва ҳ.к.), уларнлнг рақамли, ҳарф-рақамли белгиларини, шу жумладан физик катталиклар параметрларининг белгилари (рус, лотин, юнон ҳарфлари), уларнинг ўлчамлилиги, ёзув ўрнида ишлатиладиган символларни ва ҳ.к.;
– турли (меъёрий, конструкторлик, лойиҳавий, технологик, дастурий ва б.) ҳужжатларни тузиш, баён этиш, расмийлаштириш ва мазмунига талабларни;
– ишлаб чиқариш жараёнларини техникавий, шу жумладан метрологик таъминлаш учун зарур бўлган умумтехник катталиклар, талаблар ва меъёрларни ўрнатади.
Маҳсулотга, хизматларга қуйидагилар ишлаб чиқилади:
– бир турли маҳсулот, хизматларнинг гуруҳларига умумий талабларни ўз ичига олган умумий техникавий талаблар, синаш усуллари, умумтехник шартлар стандартлари;
– муайян маҳсулот, хизматлар (муайян маҳсулот, хизматлар гуруҳи) га талабларни ўз ичига олган техник шартлар стандартлари.
Маҳсулот, хизматлар гуруҳига алоҳида талабларни стандартлаитириш мақсадга мувофиқ бўлганда таснифини, асосий параметрлари (ёки) ўлчамлари, хавфсизлик талаблари, атроф муҳитни муҳофаза қилиш талаблари, хиллари, навлари, русумлари, қабул қилиш, тамғалаш, жойлаш қоидалари, ташиш қоидалари, сақлаш қоидалари, фойдаланиш, таъмирлаш ва қайта фойдаланиш қоидаларини ўрнатувчи стандартлар ишлаб чиқилиши мумкин.
Умумий техник шартлар стандартлари умумий ҳолда қуйидаги бўлимлардан иборат бўлади:
таснифлаш, асосий параметрлар ва (ёки) ўлчамлар;
– умумий техникавий талаблар;
– хавфсизлик талаблари;
– атроф муҳитни муҳофазалаш талаблари;
– қабул қилиш қоидалари;
– текшириш усуллари;
– ташиш ва сақлаш;
– фойдаланиш (таъмирлаш, қайта фойдаланиш) бўйича кўрсатмалар;
– тайёрловчининг кафолатлари.
Бўлимлар (кичик бўлимлар) нинг номенклатураси, таркиби, мазмуни, ва номи стандартлаштириладиган маҳсулотнинг ўзига хос хусусиятларига ва унга қўйиладиган талабларнинг характерига мувофиқ аниқланади.
Ишлаб чиқарилганда ва фойдаланилганда фуқароларнинг соғлиги ва мулкига, шунингдек атроф муҳитга зарар етказиши мумкин бўлган маҳсулотга стандартлар таркибида мажбурий равишда “Хавфсизлик талаблари” ва “Атроф муҳитни муҳофазалаш талаблари” бўлимлари бўлиши шарт.
“Таснифлаш, асосий параметрлари ва (ёки) ўлчамлари” бўлимида маҳсулотнинг турини, навини, русумини, моделини ва ҳ.к. ни тавсифловчи параметрлар ва (ёки) ўлчамлар ўрнатилади ва, зарур бўлганда, маҳсулотнинг асосий параметрлари ва (ёки) ўлчамлари бўйича таснифланган номенклатураси (нави), кимёвий таркиби бўйича, баъзи ҳолларда эса, шунингдек асосий истеъмол (фойдаланиш) тафсилотлари бўйича ҳам таснифланган материаллар (хом ашё) русумларининг номенклатураси ўрнатилади. Бўлимда материалларнинг қўлланилиши бўйича тавсияномаларни, уларга ишлов бериш режимлари ва ҳ.к. ларни келтириш рухсат этилади.
“Умумий техникавий талаблар” бўлимида қуйидаги кичик бўлимлар бўлади:
– тафсилотлар (хоссалари);
– хом ашё, материаллар, сотиб олинадиган буюмларга талаблар;
– бутлиги;
– белгиланиши;
– жойлаш.
“Тафсилотлар (хоссалари)” кичик бўлимда қуйидаги талаблар келтирилади:
– вазифаси;
– пухталиги (ишончлилиги);
– радиоэлектрон ҳимоя;
- ташқи таъсирларга қарши чидамлилиги ва яшовчанлиги;
– эргономика;
– хом ашё, материаллар, ёқилғи, энергия ва меҳнат ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланиш;
– технологиябоплиги;
– конструктив талаблар.
“Вазифа талаблари” моддасида маҳсулотнинг хоссаларини тавсифловчи талаблар ўрнатилади. Бундай талаблар маҳсулот бажариши лозим бўлган асосий вазифаларни белгилайди. Бу моддада, шунингдек таннарх ва ўзаро алмашинувчанлик талаблари ҳам ўрнатилади.
“Пухталик (ишончлилик) талаблари” моддасида маҳсулотнинг ўз вазифаларини белгиланган вақт оралиғида топшириқдаги самарадорлик билан бажаришига ва бу вазифаларнинг берилган техник хизмат кўрсатиш шароитларида, таъмирлаш, сақлаш, ташишда сақланиб қолишига талаблар, шу жумладан маҳсулотнинг пухталик кўрсаткичи ва ёки маҳсулотнинг бузилмаслиги, умрбоқийлиги кўпга чидамлилиги, таъмирлашга яроқлилиги ва сақланувчанлиги кўрсаткичларининг қийматлари кўринишидаги миқдорий талаблар ўрнатилади.
Маълум вақт ўтгандан кейин фойдаланиш одамларнинг ҳаёти, соғлигига, атроф муҳитга хавф солиши ёки фуқароларнинг мулкига зарар келтириши мумкин бўлган маҳсулотга хизмат муддати ўрнатилиши лозим.
“Эргономика талаблари” моддасида маҳсулот техник тафсилотларини одамнинг эргономик тафсилотлари ва хоссалари билан мувофиқлаштиришга қаратилган талаблар, (хизмат кўрсатувчи ходимнинг иш жойларига, буюмнинг ва буюм элементларининг одам танасининг ўлчамларига мувофиқлиги талаблари ва ҳ.к.) ўрнатилади.
“Хом ашё, материаллар, сотиб олинадиган буюмларга талаблар” кичик бўлимда қуйидагилар ўрнатилади:
– сотиб олинадиган буюмлар, суюқликлар, мойлар, бўёқлар ва материаллар (маҳсулотлар, моддалар) ни қўлланиш;
– қўлланиш ва (ёки) қўлланиладиган материалларни чеклаш, уларни ҳисобга олиш тартиби;
– иккиламчи хом ашё ва саноат ишлаб чиқаришидаги чиқиндиларни қўлланиш.
“Бутлиги” кичик бўлимда етказиб бериладиган комплектга кирган буюмнинг алоҳида (етказиб беришда механикавий бирлаштирилмаган) таркибий қисмлар, уларга эҳтиёт қисмлар, асбоблар ва мосламалар, материаллар ва ҳ.к., шунингдек буюмга қўшиб юбориладиган хужжатлар аниқланади.
“Тамғалаш” кичик бўлимда маҳсулотни тамғалашга, шу жумладан транспорт тамғасига қуйидаги талаблар ўрнатилади:
– тамға босиш жойи (бевосита маҳсулотга, ёрлиқларда, этикеткаларда, идишда ва ҳ.к. да);
– тамғани босиш усули (ўйма нақш тушириш, хурушлаш);
– тамғанинг мазмуни.
“Хавфсизлик талаблари” бўлимида қуйидагилар ўрнатилади:
– электр хавфсизлиги талаблари;
– ёнғин хавфсизлиги талаблари;
– портлаш хавфсизлиги талаблари;
– радиацион (нурланиш) хавфсизлиги;
– кимёвий ва ифлос қилувчи моддаларнинг таъсиридан хавфсизлик талаблари, шу жумладан модда ва унинг таркибий қисмларининг энг кўп рухсат этилган концентрациясига талаблар;
– машиналар ва жиҳозларга хизмат кўрсатишда хавфсизлик талаблари, шу жумладан хизмат кўрсатувчи ходим нотўғри ҳаракат қилгандаги ва ўзидан-ўзи нотўғри ишлаб кетгандаги хавфсизлик талаблари ва бошқалар.
Хавфсизлик талаблари жоиз хавфликнинг барча турларини ва меъёрларини ўз ичига олиши ва маҳсулотнинг хизмат (яроқлилик) муддати давомида маҳсулот (ишлар, моллар, хизматлар) нинг хавфсизлиги таъминланадиган даражада ўрнатилиши лозим.
“Атроф муҳитни муҳофазалаш талаблари” бўлимида экологик жиҳатдан хавфли маҳсулотни ишлаб чиқариш, сақлаш, ташиш ва ишлатиш (қўлланиш) ва қайта фойдаланишда атроф табиий муҳитга, одамнинг соғлигига, генетик фондига зарарнинг олдини олиш учун экологик талаблар ўрнатилади.
“Қабул қилиш қоидалари” бўлимида маҳсулотларни уларнинг сифати ва сони бўйича қабул қилишга талаблар, текшириш режаси, шунингдек, синовларнинг тури ва, зарур бўлганда, дастурлари белгиланади.
“Текшириш методлари” бўлимида маҳсулотнинг стандартда баён этилган талабларга мувофиқлигини текшириш (синашлар, ўлчашлар, таҳлил) йўллари, усуллари, тартиботлари ўрнатилади.
“Ташиш ва сақлаш” бўлимида маҳсулотни ташиш ва сақлашда унинг сақланувчанлигини таъминлаш, шу жумладан хавфсизликни таъминлаш бўйича талаблар ўрнатилади. Бўлимда транспорт турлари (ҳаво, темир йўл, денгиз, автомобиль транспортлари) ва ташиш воситалари (ёпиқ ёки очиқ вагонлар, рефрижераторли вагонлар, цистерналар, кемаларнинг трюмлари-юк сақланадиган остки хоналари ёки палубалар ва ҳ.к.), маҳсулотни бу воситаларда маҳкамлаб ва устини беркитиб қўйиш усуллари, шунингдек, маҳсулотни ҳаммабоп, ихтисослаштирилган контейнерларда, ихтисослаштирилган транспорт билан ва пакетларда ташишга оид талаблар, контейнерда маҳсулот жойлари сони (массаси), пакетларнинг габарит ўлчамлари, пакетдаги жойлар сони, пакетларни жойлаштириш тартиби ва ҳ.к. кўрсатилади.
Сақлаш қоидалари қуйидаги тартибда баён қилинади:
– сақлаш жойи;
– сақлаш шароитлари;
– таҳлаш шароитлари;
– сақлашнинг махсус қоидалари ва муддатлари (зарур бўлганда).
“Фойдаланиш бўйича кўрсатмалар” (таъмирлаш, қайта фойдаланишга оид кўрсатмалар) бўлимида риоя қилинганда маҳсулотнинг маълум шароитларда ва тартиботларда иш қобилиятини ва хавфсизлигини таъминлайдиган ва истеъмол (фойдаланиш) тафсилотларини кафолатлайдиган талаблар ўрнатилади. Бўлимда буюмни фойдаланишга тайёрлаш ва киритишга талаблар, буюмни фойдаланиш жойида ўрнатиш тартиби, шунингдек техник тафсилотларига мувофиқ иш имкониятларини ва хавфсизлигини сақлаш учун буюмлардан фойдаланиш асосий меъёрлари ва қоидалари, шу жумладан узлуксиз ва циклик ишлаш вақти, техник хизмат кўрсатишларнинг турлари (календар кунлар, бажарилган ишлар ҳажми, техник ҳолати бўйича ва б.), даврийлиги ва ҳажми кўрсатилади. Маҳсулотдан фойдаланиш, унга техник хизмат кўрсатиш ва таъмирлаш бўйича талаблар маҳсулотни сертификатлаштириш учун яроқли бўлиши лозим.
“Тайёрловчининг кафолатлари” бўлимида маҳсулотни тайёрловчи (етказиб берувчи, хизматларни бажарувчи) нинг чиқариладиган шу жумладан таъмирланган маҳсулот (хизматлар) нинг стандарт талабларига мувофиқлигини кафолатлаш мажбуриятлари кўрсатилади, шунингдек, кафолат тури, давом этиш муддати ва кафолатнинг бошланиш пайтини ҳисоблаш кўрсатилади. Бутловчи буюмларга ва таркибий қисмларга фойдаланишнинг кафолатланган муддати асосий буюмни кафолатлаш муддатига тенг ҳисобланади, кафолатлаш муддати етказиб беришга тузилган шартномалар билан ҳам белгиланади. Асосий буюмга стандартдарда бутловчи буюмларга ва таркибий қисмларга асосий буюмларникидан кўпроқ ёки камроқ кафолат муддатини ўрнатиш рухсат этилади.
Маҳсулотга стандартларда ва (ёки) текшириш методларига стандартларда ўрнатиладиган текшириш (синаш, ўлчаш, таҳлил) методлари маҳсулотга стандартларда ўрнатилган сифатга мажбурий талабларнинг барчасини ҳолис (объектив) текширилишини таъминлаши лозим. Текшириш (синаш, ўлчаш, таҳлил) методлари объектив, аниқ ифодаланган, равшан бўлиши, тартибини ва натижаларнинг такрорланувчанлигини таъминлаши лозим, ҳар бир метод учун, текширишнинг ўзига хос хусусиятларига қараб, қуйидагилар белгиланади:
– текшириш воситалари ва ёрдамчи қурилмалар;
– текпшришни ўтказишга тайёрланиш тартиби;
– текширишни ўтказиш тартиби;
– текшириш натижаларига ишлов бериш қоидалари;
– текшириш натижаларини расмийлаштириш қоидалари;
– текширишдаги жоиз (рухсат этилган) хатолик.
Текширишни ўтказишга тайёрланиш тартибини баён этишда маҳсулотни текширишга тайёрланншга тегишли маълумотлар, шунингдек намуналар (кичик намуналар) ни олиш жойи ва усули, шакли, тури, ўлчамлари ёки массаси кўрсатилади, зарур бўлганда, уларни сақлаш ва ёки ташиш шароитлари ҳам кўрсатилади. Зарур бўлганда, ўлчаш ускунасининг тузилиш ва ишлаш схемаси, шунингдек приборлар ёки аппаратларни улаш схемалари ҳам келтирилади.
Текширишни ўтказиш методикасига талабларни баён этишда текшириш шароитларининг тавсифлари уларнинг жоиз қийматларини ва қайта тиклашдаги хатоликларни қўшиб кўрсатилади, шунингдек агар текшириш ишлариии ўтказиш тартиби текшириш натижаларига таъсир этадиган бўлса, бу тартиб ва ўтказиладиган ишлар баёни ҳам келтирилади.
Текшириш натижаларига ишлов бериш қоидаларини баён этишда ҳисоблаш формулалари келтирилади.
Текшириш натижаларини расмийлаштиришга талабларни баён этишда текшириш журналлари (баённомалари) га, буларга киритиладиган маълумотларнинг мазмуни ва тартибига талаблар ўрнатилади.
Текшириш методининг аниқлигига талабларни баён этишда методнинг рухсат этилган хатоликлари, ҳисоблашларнинг тўғрилиги ва маълумотларни (сонларни) йириклаштириш даражаси кўрсатилади, шунингдек ушбу метод билан таъминланадиган натижаларнинг қайта тикланувчанлиги ва такрорланувчанлиги тўғрисида ҳам маълумотлар келтирилади.
Жараёнларга стандартлар маҳсулот (хизматларни ишлаб чиқиш, тайёрлаш, сақлаш, ташиш, фойдаланиш, таъмирлаш ва қайта фойдаланиш технологик жараёнларида ҳар хил ишларни бажариш методлари (усуллари, йўллари, тартиботлари, меьёрлари) га талабларни ўрнатади. Бу талаблар бажариладиган барча ишларнинг техникавий бирлилигини ва мақбуллигини таъминлаши лозим.





Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish