4-Maruza Хужжатларнинг меъёрий назорати. Режа: Меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар



Download 109 Kb.
bet1/3
Sana07.04.2022
Hajmi109 Kb.
#534074
  1   2   3
Bog'liq
4 - Maruza mashguloti. Xujjatlarninig meyoriy nazorati

4-Maruza


Хужжатларнинг меъёрий назорати.

Режа:

  1. Меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар


  2. Расмийлаштиришга талаблар

  3. Меъёрий ҳужжатларнинг тузилишига талаблар

Меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга қўйиладиган талаблар


Меъёрий ҳужжатларни тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга талаблар O’z DSt 1.6:2003 “Ўз СДТ. Меъёрий ҳужжатлар. Тузиш, баён қилиш, мундарижа ва расмийлаштиришга талаблар” давлат стандарти томонидан белгиланган. Стандартда келтирилган низомлар тармоқ, маъмурий-ҳудудий даражадаги меъёрий ҳужжатларнинг ва корхона стандартларининг тузилишига нисбатан мажбурий эмас, лекин МҲ ни расмийлаштиришда бирлиликка эришиш учун келтирилган стандартдаги низомларга амал қилиш керак.

Меъёрий ҳужжатларнинг тузилишига талаблар
Меъёрий ҳужжатлар тузилишига кўра қуйидаги таркибий қисмларга эга бўлиши мумкин:
– сарварақ;
– сўз боши;
– мундарижа;
– кириш;
– номи;
– қўлланиш доираси;
– меъёрий ҳаволалар;
– атамалар ва таърифлар;
– белгилар ва қисқартмалар;
– талаблар;
– иловалар;
– библиографик маълумотлар.
МҲ га қўшиш учун “Сарварақ” (титул варақ), “Сўз боши”, “Мундарижа”, “Номи”, “Талаблар” мажбурийдир.
Меъёрий. ҳужжатнинг сарварағида унинг белгиси ва номи келтирилади:
Сўз бошида мазкур ҳужжат тўғрисида умумий маълумотлар келтирилади меъёрий ҳужжатни ишлаб чиқиш ва тасдиқлашга тақдим қилиш; ушбу меъёрий ҳужжатнинг қайси меъёрий ҳужжат ўрнига ишлаб чиқилгани тўғрисида маълумот ва б.
Сўз боши сарварақдан кейинги бетда унинг орқа томонида жойлаштирилади ва тегишли сарлавҳадан бошланади. Сарлавҳа бетнинг юқори қисмида, ўртада, бош ҳарфлар билан ёзилади ва қуюқроқ шрифт билан ажратилади.
Мундарижа меъёрий ҳужжат ҳажми ўн бетдан ошган ҳолларда ёзилади. Мундарижага бўлимларнинг тартиб рақамлари ва номи (зарур бўлганда кичик бўлимлар номи), иловалар белгиси ва сарлавҳаси билан, зарур бўлганда эса, график материаллар ҳам қайси бетда жойлашганини кўрсатиб ёзилади.
Стандарт мундарижаси сўз бошидан кейин, одатда янги бетдан бошланади. “Мундарижа” сўзи бетнинг ўрта қисмида бош ҳарфлар билан ёзилади.
Стандартнинг номи қисқа бўлиши, стандартлаштириш объектини аниқ тавсифлаши ва стандартни стандартлар ахборот кўрсаткичига киритиш учун унинг тўғри таснифланишини таъминлаши лозим. Стандарт номида, одатда, қисқартмалар (маҳсулотнинг шартли белгисидан ташқари), рим ҳарфлари, математик белгилар, юнон ҳарфлари руҳсат этилмайди.
Меъёрий ҳужжатнинг номи, одатда, сарлавҳа ва кичик сарлавҳадан иборат бўлиши лозим.
Масалан - Идиш ювиш машиналари. Умумий техник шартлар
Агар меъёрий ҳужжат асос бўлувчи ташкилий-методик ёки умумтехникавий меъёрий ҳужжатлар тизимидан иборат бўлган меъёрий ҳужжатлар мажмуига кирадиган бўлса, бу ҳолда меъёрий ҳужжат сарлавҳасидан олдинда барча меъёрий ҳужжатлар мажмуи учун умумий бўлган ва ушбу тизимнинг номи ҳисобланган сарлавҳалар гуруҳи келтирилади.
Мисол – Ўзбекистон стандартлаштириш давлат тизими. Техник регламент. Асосий низомлар.
Стандартнинг “Қўлланиш доираси” унинг қайси доирада қўлланилишини ва зарур бўлганда стандартлаштириш объектини аниқлаш учун келтирилади, стандартнинг биринчи бетида жойлаштирилади ва I бўлим кўринишида расмийлаштирилади. Стандартлаштириш объектини аниқлашда қуйидаги ифода қўлланилади: “Ушбу стандарт... қўлланилади”. Стандартнинг мазмунини равшанлаштиришда “Ушбу стандарт... белгилайди” ифодаси қўлланилади. Стандартнинг қўлланиш доирасини аниқлашда “Ушбу стандарт... қўлланилади” ифодаси қўлланилади.
“Меъёрий ҳаволалар”, агар меъёрий ҳужжатнинг матнида бошқа меъёрий ҳужжатларга меъёрий ҳаволалар ва/ёки бир хил ёки юқорироқ даражадаги техник-иқтисодий ва ижтимоий ахборот таснифлагичлари 2 бўлим кўринишида берилган бўлса, келтирилади. ҳаволада ҳавола қилинган меъёрий ҳужжатларнинг рўйхати, уларнинг белгиси ва номи келтирилади. Булар белгиларнинг рўйхатга олинган рақамларининг ошиб борувчи тартибида жойлаштирилади. ҳаволалар қуйидаги тартибда баён этилади:
– давлатлараро стандартлар;
– Ўзбекистон давлат стандартлари;
– тармоқ стандартлари;
– маъмурий-ҳудудий стандартлар;
– техник шартлар;
– корхона стандартлари.
“Атамалар ва таърифлар” бўлими стандартда фойдаланиладиган атамаларни аниқлаш ва белгилаш учун таърифни ўз ичига олади. Таърифлар рўйхати “Мазкур стандартда қуйидаги атамалар ва таърифлар қўлланилади” сўзлари билан бошланади.
Стандартлаштириш объектларига талаблар, объектларнинг ўзига хос ҳусусиятларига қараб, стандартларнинг қуйидаги турларида: асос бўлувчи стандартларда, маҳсулот (хизматлар)га стандартларда, текшириш методлари стандартларида, жараёнларга стандартларда белгиланади.
Стандарт низомларини тўлдирувчи материални иловада жойлаштириш рухсат этилади.
Стандартда библиографик маълумотлар келтирилади. Булар алоҳида варақда, барча иловалардан кейин жойлаштирилади. Сгандартнинг библиографик маълумотларида:
– стандартлар таснифлагичи бўйича гуруҳ белгиси;
– муҳим сўзлар бўлади.

Download 109 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish