Тафтазоний қирқдан ортиқ асар ёзган бўлиб, бизгача «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» («Мантиқ ва каломга сайқал бериш»), «Ас-Саъдия» (XIII аср охири ва XIV аср биринчи ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид «Аш-Шамсия» рисоласига ёзилган шарҳ), «Ал-мутаввол» («Кенг талқин»), «Муҳтасар ал-маоний» («Қисқача маънолар»), «Ал-иршод ал-ҳодий («Йўл бошловчи раҳбар»), «Ал-мақосид ат-толибин» («Толиби илмларнинг мақсадлари»), «Рисола фи завое ал-мусаллас» («Учбурчакнинг бурчаклари ҳақида рисола») каби асарларидан ташқари ўзидан олдин ўтган мутафаккирлар асарларига ёзган шарҳ ва ҳошиялари етиб келган. - Тафтазоний қирқдан ортиқ асар ёзган бўлиб, бизгача «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» («Мантиқ ва каломга сайқал бериш»), «Ас-Саъдия» (XIII аср охири ва XIV аср биринчи ярмида яшаган Котибийнинг мантиққа оид «Аш-Шамсия» рисоласига ёзилган шарҳ), «Ал-мутаввол» («Кенг талқин»), «Муҳтасар ал-маоний» («Қисқача маънолар»), «Ал-иршод ал-ҳодий («Йўл бошловчи раҳбар»), «Ал-мақосид ат-толибин» («Толиби илмларнинг мақсадлари»), «Рисола фи завое ал-мусаллас» («Учбурчакнинг бурчаклари ҳақида рисола») каби асарларидан ташқари ўзидан олдин ўтган мутафаккирлар асарларига ёзган шарҳ ва ҳошиялари етиб келган.
Тафтазоний ўз фалсафий қарашларида табиат ҳодисалари ўртасида сабаб-оқибат муносабатлари мавжудлигига шубҳа қилмай, борлиқнинг ана шундай муносабатларини диққат билан таҳлил этиб, сабаб ва оқибатнинг муайян турларини ажратиб кўрсатади. «Сабаб — бу шундай нарсаки, нарсанинг мавжуд бўлиши унга боғлиқдир. Сабаб ички ва ташқи кўринишларга эга. Агар сабабнинг муайян белгилари оқибатга кўчиб ўтса, унда ички сабаб намоён бўлган бўлади, агарда бунинг акси бўлса, унда ташқи сабаб ўзлигини қўрсатган бўлади». - Тафтазоний ўз фалсафий қарашларида табиат ҳодисалари ўртасида сабаб-оқибат муносабатлари мавжудлигига шубҳа қилмай, борлиқнинг ана шундай муносабатларини диққат билан таҳлил этиб, сабаб ва оқибатнинг муайян турларини ажратиб кўрсатади. «Сабаб — бу шундай нарсаки, нарсанинг мавжуд бўлиши унга боғлиқдир. Сабаб ички ва ташқи кўринишларга эга. Агар сабабнинг муайян белгилари оқибатга кўчиб ўтса, унда ички сабаб намоён бўлган бўлади, агарда бунинг акси бўлса, унда ташқи сабаб ўзлигини қўрсатган бўлади».
- Тафтазоний ўзининг «Таҳзиб ал-мантиқ ва-л-калом» асарида инсоннинг хулқ-атворидаги ирода эркинлиги масаласига кенгроқ тўхталади. Унинг фикрича, ҳар қандай олижаноблик ва хайрли ишлар ўз табиатига кўра худонинг моҳиятидан келиб чиқади ва у ҳамма нарсанинг холиқи сифатида хайр ва шарофатнинг яратилганлиги сабабдан инсонларни ёмон хулқ-атвордан тийилиб туришга чорлайди. Ёмон хулқлар, гуноҳлар инсонга хос нарсалар бўлмасдан, улар фақат кишиларни синаш учун яратилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |