4- мавзу: иш вақти аудити маърузалар технологияси



Download 123,57 Kb.
bet6/6
Sana24.02.2022
Hajmi123,57 Kb.
#195438
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
4-mavzu

ИШ ВАҚТИ БАЛАНСИ



Кўрсаткичлар

Режа

Ҳақиқат

Фарқ(,)

%(,)

1

Иш вақтининг календар фонди, кун

365

365

-

-

2

Байрам ва дам олиш кунлари

112

112

-

-




Ш. ж. -байрам кунлар

9

9

-

-




-дам олиш кунлари

103

103

-

-

3

Номинал фонд, кун (1-2)

253

253

-

-

4

Ишга чиқмасликлар, кун

35,2

47,45

12,25

34,8




Ш.ж. -навбатдаги ва қўшимча татиллар

27

27,45

0,45

1,67




-Ўқув татиллари

1,8

1,95

0,15

8,3




-Ҳомиладорлик бўйича татиллар

0,9

1,05

0,15

16,67




-Касаллик туфайли ишга чиқмасликлар

5,0

7,5

2,5

50




-қонунан руҳсат этилган ишга чиқмасликлар

0,5

0,5

-

-




-Маъмурият руҳсати билан ишга чиқмасликлар

-

1,5

1,5

-




-Сабабсиз ишга келмаслик

-

0,7

0,7

-

5

Тўлиқ иш куни туриб қолишлар

-

6,8

6,8

-

6

Ишга келинадиган вақт фонди (3-4-5)

217,8

198,75

19,05

8,75

7

Иш кунининг ўртача давомийлиги, номинал, соат

7,98

7,98

-

-

8

Иш вақти бюджети(3х7)

2018,9

2018,9

-

-

9

Иш кунининг қисқартирилиши, жами, соат

0,15

0,72

0,57

380




Ш.ж.смена ичидаги йўқотишлар

-

0,5

0,5

-




Тунги сменада иш кунининг йўқотилиши

0,1

0,15

0,05

50




Ўсмирларнинг иш кунини қисқартирилиши

0,05

0,07

0,002

40



10

Ишдан ташқари ишланган вақт

-

-

-

-

11

Иш кунининг (смена) реал давомийлиги, соат(7-910)

7,83

7,26

-0,57

-7,28

12

Битта ишчининг реал (самарали)иш вақти фонди, соат (6х11)

1705,4

1442,9

-262,5

-15,39

4.3-жадвалдаги маълумотлардан кўриниб турибдики хақиқатдаги ишга келиш фонди 19,05 кунга ёки 8,75% га қисқарган. У кун бўйи туриб қолишлар мавжудлиги билан изоҳланади, ундан ташқари барча сабабларга кўра ишга чиқмасликларнинг сони ошганлиги режада назарда тутилган, маъмурият руҳсати билан ва руҳсатсиз ишга чиқмасликлар бўлиб ўтган бу корхонада иш вақтидан фойдаланиш борасида жиддий камчиликлар борлигидан далолат беради. Яна бир камчилик сифатида касалликлар туфайли иш вақти йўқотишларнинг 2,5 га соатга ёки 50% га ошганини кўрсатиб ўтишимиз мумкин. Чунки кўпчилик холатларда бу меҳнатни муҳофаза этиш тадбирларининг олиб борилмаганлиги, санитария-гигиена нормаларининг бузилганлиги натижасида келиб чиқади. Шу билан бирга иш кунининг (смена) ўртача давомийлиги 0,57 соат ёки 7,28% га пасайганлиги смена ичидаги иш вақти йўқотишлари смена ичида туриб қолишлар билан асосланади.


Иш вақтидан қанчалик фойдаланишни таҳлил этишда реал (самарали) иш вақти коеффистиенти қуйидаги формулалар ёрдамида ҳисобланади.
Крф = (4.8)

Крф = (4.9)


Бу эрда:
Крф – реал иш вақти коеффистиенти


Пф, Пб(пл) – жорий ва базис даврдаги иш вақти йўқотишлари
(5.8 да фоизларда 5.9 да соатларда)
Фф, Фб – жорий ва базис даврдаги иш вақти фонди

Мисол: 4.1-жадвалдан фойдаланиб иш куни давомийлигидан фойдаланиш (Крд) коеффистиенти, иш кунларидан фойдаланиш коеффистиенти (Кд) ва иш вақтининг реал фондидан фойдаланиш коеффистиентларини (Крф) ҳисобланг.


1. Иш куни давомийлигидан фойдаланиш коеффистиенти (4.6. формула)

Крд = = = 0,927


Коеффистиентларнинг 1 дан паст бўлиши ҳақиқатда иш вақти йўқотишларининг базис даврга нисбатан кўпайганлигини билдиради.


2. Иш кунлари сонидан фойдаланиш коеффистиенти (4.7. формула)

Кд= = = 0,913


Коеффистиентларнинг 1 дан паст бўлиши хақиқатда кун бўйи иш вақти йўқотишларининг базис даврга нисбатан кўпайганлигини билдиради.
3. Жорий ва базис даврларидан иш вақти йўқотишлари қуйидагиларга тенг
Пф= ×100= 28,5%

Пф= ×100= 15,5%


4.8. ва 4.9. формулаларга кўра реал иш вақтидан фойдаланиш коеффистиенти қуйидагига тенг бўлади:
Крф = = =0,846

Крф = = =0,846


Крф коеффистиентининг бирдан пастлиги иш вақтидан этарлича самарали фойдаланилмаётганлигидан далолат беради. Смена ичидаги ва кун бўйи иш вақти йўқотишлари мавжудлигини кўрсатади ва иш вақтидан фойдаланиш бўйича таркибий янгилиланишлар киритишни талаб этади.


4.3. Иш вақтидан фойдаланишда меҳнат омиллари таъсирининг таҳлили
Корхонада меҳнатдан фойдаланиш самарадорлигини баҳолаш киши-кун ёки киши-соатдаги реал иш вақти фондини таҳлил этиш орқали амалга оширилади. Реал иш вақти фонди ҳажми уч омилга боғлиқ:

  1. ишчилар сони

  2. иш кунлари сони

  3. иш кунлари давомийлиги

Мисол учун корхонада ишчилар томонидан иш вақтидан қандай фойдаланаётганлигини 4.4-жадвалда кўриб ўтамиз.
4.4-жадвал
Корхонада иш вақтидан фойдаланиш



Кўрсаткичлар

режа

Ҳақиқат

Фарқланиш

±

%

1

Ишловчилар томонидан ишланган киши-кунлар

32670

28023,8

-4646,3

14,2

2

Ишчилар томонидан ишланган киши-соатлар

255806

203452,4

-52353,6

-20,5

3

Битта ишчининг ўртача иш кунлари сони

217,8

198,75

-19,05

-8,75

4.

Иш кунининг ўртача давомийлиги, соат

7,83

7,26

-0,57

-7,3

5

Реал (самарали) иш вақти жамғармаси

1755,4

1492,9

-262,5

-15,4

6

Ишчиларнинг ўртача рўйҳатдаги сони

150

141

-9

-6,0

4.4-жадвалдан кўриниб турибдики жорий йилда бир ишчи хақиқатда 198,5 кун ишлаган, режадан ташқари иш вақти йўқотишлари 19,05 кунни ёки умумий ишланган кунлардан 8,75% ни ташкил этган. Режа бўйича ўртача рўйҳатдаги ишчилар сони 150 киши эди. Хақиқатда эса 141 кишини ташкил этди. Режада кўрсатилган иш кунлари 217,8 ва хақиқатдаги ишчилар сонидан келиб чиқсак, ишчилар йил давомида 30709,8 киши-кун (217.8/141) ишлашлари лозим эди, лекин хақиқатда 28023,8 киши-соат ёки 2686 киши-соат кам ишладилар.


Иш вақти йўқотишлари турли режада кўрсатилмаган ҳолатлар туфайли пайдо бўлган, мисол учун қўшимча татиллар, ҳомиладорлик учун татиллар, касалликлар, ишда туриб қолишлар, ишга келмасликлар ва ҳ.к.
4.4-жадвалдаги маълумотларни кўриб чиқиш корхонада иш вақтидан этарлича фойдаланилмаётганлиги тўғрисида хулоса чиқаришимиз мумкин. Буни ишланган киши-соатлар яққол кўрсатиб турибди. Агар режада 255806 киши-соат ишлаш назарда тутилган бўлса, ҳақиқатда эса 253452,4 киши-соат ишланган, яъни режадан 52353,6 киши-соат кам. Ҳақиқатда ишланган вақт жамғармасига 3 та омил: ишчилар сони (Си), иш куни давомийлиги (Д) ва йиллик иш кунлар сонининг таъсирини аниқлаш учун занжирли ўрин алмаштириш усулидан фойдаланиб қуйидаги ҳисоб китобларни келтирамиз.
Агар жами ишланган киши соатларни (Т) деб, уларнинг режа кўрсаткичи билан фарқланишини ( ΔТ) деб белгиласак, унда келтирилган омиллар ҳисобига қуйидагича ўзгаришлар юз берган.
1. Ишчилар сонининг ўзгариши ҳисобига:
Δ Тч = Δ Си∙ Дҳ ∙ Мҳ (4.10)
Тч = -9 ∙ 7,26 ∙ 198,75 = -12986,3 киши соат, ёки ишланган вақтнинг жами камайган йиғиндисидан 24,8%.
2. Бир йилда ишланган жами киши-кунларенинг ўзгариши ҳисобига:
Δ Тм = Δ М ∙ Си. режа ∙ Дҳ (4.11)
Тм = -19,05 ∙ 150 ∙ 7,26 = -20745,5 киши соат, ёки ишланган вақтнинг жами камайган йиғиндисидан 39,6%.
3.Иш куни ўртача давомийлигининг ўзгариши ҳисобига:
Δ Тд = ΔД ∙ Дрежа ∙ Си. режа (4.12)
Тд = -0,57 ∙ 217,8 ∙ 150 = -18621,7 киши соат, ёки ишланган вақтнинг жами камайган йиғиндисидан 35,6%.
Корхонанинг иш фаолияти самардорлигини ошириш учун иш вақтидан фойдаланиш таркибини такомиллаштириш зарур.
Кун бўйи ва смена ичидаги иш вақти йўқотишларини олдини олишда ташкилий чора-тадбирларни амалга ошириш, меҳнат интизомини яхшилаш, техника хавфсизлигига риоя қилиш, меҳнат шароитлари ва меҳнат муҳофазаси бўйича чора-тадбирларни яхшилашга эътиборни қаратиш зарур бўлади. Бу эса ўз навбатида иш вақти йўқотишларини олдини олиш ва корхона персонали сонини тежаш имконини беради.
Иш вақти йўқотишлари ва ундан растионал фойдаланмаслик ҳисобига ишловчилар сонини камайтириш имконияти қуйидаги формула ёрдамида аниқланади:
(4.13)
Бу эрда:
Еч – иш вақти йўқотишлари ва ундан растионал фойдаланмаслик ҳисобига ишловчилар сонини камайтириш имконияти, киши;
Тпв – иш вақти йўқотишлари, соат;
Тл – иш вақтининг норастионал сарфлари, соат;
К – иш вақтининг норастионал сарфларини қисқартириш имконияти коеффистиенти;
Фф – битта ишчининг ҳақиқатдаги иш вақти фонди, соат.
Иш вақтидан растионал фойдаланмаслик ҳисобига йўқотишларни аниқлаш учун ишчиларнинг умумий иш вақти фонди таҳлил қилинади ва омилларнинг иш вақтидан фойдаланишга таъсири топилади.
Ишга келмасликлар ва иш вақти йўқотишлар натижасида ишлаб чиқарилмаган маҳсулот ҳажми қуйидаги формула ёрдамида аниқланилади.
(4.14)
Бу эрда:
ΔО – ишлаб чиқарилмаган маҳсулот ҳажми, сўм;
Т – қисқартирилиши лозим бўлган ишга келмасликлар ва иш вақти йўқотишлари, соат (кун);
В – соатлик (кунлик) маҳсулот ишлаб чиқариш, сўм.
Тўлиқ иш куни йўқотишлари ўртача йиллик маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмига, смена ичидаги иш вақти йўқотишлари эса ўртача кунлик ишлаб чиқаришнинг бажарилмаслигига олиб келади.
Ўртача рўйҳатдаги 1 ишчининг иш вақтидан фойдаланишни маҳсулот ишлаб чиқаришга таъсири ҳақиқатда ва базисдаги иш вақти жамғармасини солиштириш орқали аниқланади. Иш вақтидан фойдаланиш ҳисобига ишлаб чиқаришнинг ўсиши (камайиши) қуйидаги формула билан аниқланади:
(4.15)
Бу эрда:
В – иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқаришнинг ўсиши,%;
Фф – ҳисобот йилида 1 ўртача рўйҳатдаги ишчининг ҳақиқатдаги иш вақти жамғармаси, соат.
Мисол. 1 та ўртача рўйҳатдаги ишчининг режадаги иш вақти жамғармаси 1705,4соатга тенг, ҳақиқатда эса 1442,9 соатни ташкил қилади. Иш вақтидан растионал фойдаланмаслик ҳисобига маҳсулот ишлаб чиқариш қандай ўзгарганини аниқлаймиз. (4.4-жадвалга қаранг).
%
Ҳисобот даврида иш вақти жамғармаси 262,5 соатга қисқарганлиги туфайли ишлаб чиқариш -18,2 % га камайган.
Иш вақтидан фойдаланишни яхшилаш ҳисобига ишчилар сонининг тежалишини ҳисоблаш учун қуйидаги формулалардан фойдаланиш мумкин.
1.Сабабсиз ишга келмаслик ва тўлиқ иш куни йўқотишларини бартараф этиш:
(4.16)
Бу эрда:
Ппр – сабабсиз келмасликлар туфайли тўлиқ иш куни йўқотишлари, киши-кунлар;
Ппл – тўлиқ иш куни туриб қолишлар, киши-кун;
Фр – 1 та ишчининг потенстиал (режадаги) иш вақти жамғармаси.
2.Касалланишларни режадаги ёки ўтган даврдаги энг яхши даражагача қисқартириш:
(4.17)
Бу эрда:
- режада кўзда тутилган ёки ўтган даврдаги энг яхши ва таҳлил қилинаётган даврдаги ҳақиқатдаги кўрсаткич, кунлар.
Чрф – таҳлил қилинаётган даврда ҳақиқатдаги ишчилар сони.
3.Маъмурият руҳсати билан ишга келмасликларни режалаштирилган даражагача қисқартириш:
(4.18.)
Бу эрда:
- режа ва ҳақиқатда 1 ишчининг маъмурият руҳсати билан ишга келмасликлар;
Фр – 1 ишчининг иш вақти жамғармаси, кун.
4.Иш вақтининг смена ичидаги йўқотишларини қисқартиш.
ёки (5.19)
Бу эрда:
- режа ва ҳақиқатда смена ичидаги иш вақти йўқотишлари (ишланган вақтга нисбатан %)
Бироқ шуни назарда тутиш керакки, иш вақтининг бекор сарф бўлиши ҳамиша ҳам маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмининг камайишига олиб келмайди, чунки унинг ўрни ходимларнинг жадал ишлашини ошириш билан тўлиб кетиши мумкин. Шунинг учун ҳам меҳнат заҳираларидан фойдаланишни таҳлил қилганда меҳнат унумдорлиги кўрсаткичларини ўрганишга катта эътибор берилади.
Қисқача хулосалар
Ишчи кучидан тўлиқ фойдаланиш таҳлил қилинаётган даврда битта ходим томонидан ишланган кунлар ва соатлар сонига асосланиш мумкин. Бундай таҳлил ходимларнинг ҳар бир тоифаси бўйича, ҳар бир ишлаб чиқариш бўлинмаси ва умуман корхона бўйича ўтказилади. Ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сони ўзгариши омилининг таъсирини аниқлаш учун ишчилар сонида бўлган фарқ ўтган йилда бир ишчи томонидан бир йилда ўртача ишланган киши кунлари ва иш кунининг ўртача узунлигига кўпайтирилади.
Бир ишчи томонидан бир йилда ўртача ишланган киши кунларининг ўзгариш омили таъсирини ҳисоблаш учун бир ишчи томонидан ишланган киши кунларида бўлган фарқ жорий йилдаги ишчиларнинг ўртача рўйхатдаги сонига ва ўртача йилдаги иш кунининг ўртача узунлигига кўпайтирилади. Иш вақти жамғармаси ходимлар сонига, бир ходим бир йилда ўрта ҳисобда ишлаб берган кунлар сонига ва иш вақтининг ўртача муддатига боғлиқ. Иш куни узунлигининг ўзгаришини аниқлаш учун ушбу кўрсаткичда бўлган фарқ жорий йилдаги ҳамма ишчилар томонидан ишланган киши кунларига кўпайтирилади. Кун бўйи ва смена ичидаги иш вақтининг бекор сарф бўлиши сабабларини аниқлаш учун иш вақтининг ҳақиқий ва режадаги баланси маълумотлари таққосланади. Ишчи кучидан тўлиқ фойдаланишни таҳлил қилаётган даврда битта ходим томонидан ишланган кун ва соатлар сонига баҳо берилади.
Download 123,57 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish