4.2. Смена ичидаги ва тўлиқ кунли иш вақти йўқотишлари таҳлили
Олдинги параграфда таъкидланганидек корхонанинг самарали фаолият олиб бориши кўп жиҳатдан унинг вақти фондидан оқилона ва мақсадли фойдаланишга боғлиқ. Бунинг учун ишлаб чиқаришда банд бўлганлар уларнинг вақти таҳлил қилинади. Бу шу билан бирга корхонадаги персоналнинг фойдаланилганлик даражасини кўрсатиб беради. Бу таҳлил жараёнида смена ичидаги ва кунлик иш вақти йўқотишлари ўрганилади. Ноишлаб чиқариш вақт сарфлари ва йўқотишларнинг ҳажми ҳисобга олинади. Уларнинг сабаби аниқланади.
Хақиқатда ишланган киши кунлар ёки киши соатларни режадаги ёки базис маълумотлар билан таққослаш иш вақти йўқотишларини аниқлаш имконини беради. Иш вақти йўқотишларини абсолют кўрсаткичларда ифодаланилади.
Смена ичидаги йўқотишлар иш куни давомийлигини ҳисоблаш орқали аниқланади, яъни иш куни давомидаги туриб қолишларга боғлиқ. Смена ичидаги иш вақти йўқотишлари таҳлили туриб қолишлар сабабларини аниқлаш имконини беради, натижада уларни қисқартириш бу тўхталишларни олдини олиш имконини беради.
Кунлик иш вақти йўқотишлари иш вақти фонди ва ўртача рўйхатдаги ишчиларнинг иш вақти балансини таҳлил қилиш натижасида аниқланади. Ўрганилаётган даврдаги ишланган киши кунлар, киши соатлар сони шу даврдаги кунлик тўхталишлар маъмурият рухсати билан ишга чиқмасликлар, касалликлар, иш ташлашлар ва сабабсиз ишга чиқмасликларга боғлиқ. Шунинг учун кунлик иш вақти йўқотишлар ҳисобланиши ва таҳлил этилиши керак. Кунлик иш вақти йўқотишлари таҳлили бундай туриб қолишларни қисқартириш, баъзида эса кун давомидаги тўхталишлар, иш ташлашлар, сабабсиз ишга чиқмаслик, касалликларни олдиндан аниқлаш ҳамда қисқартириш имконини беради.
Кунлик иш вақти йўқотишларини бартараф этиш мавжуд ишчилардан фойдаланиш коеффистиентини оширади ва ишчиларга бўлган талабни камайтиради.
Иш вақтидан фойдаланишни таҳлил этиш жараёнида режадаги кўрсатмаларни нақадар тўғрилигини, ўтган йилга нисбатан содир бўлган ўзгаришларни кўриб чиқиш имконини беради ва келажакда иш вақтидан янада самаралироқ фойдаланиш имконини беради.
Смена ичидаги тўхталишлар таҳлили иш куни давомийлигидан фойдаланиш коеффистиенти орқали аниқланади, бу коеффистиент ҳақиқатдаги иш куни давомийлигининг базисдагисига нисбати ёки қуйидаги формула орқали аниқланади:
Крд = (4.6)
Бунда: Крд - кун давомийлигидан фойдаланиш коеффистиенти.
Прд.ф - хақиқатдаги иш куни давомийлиги.
Прд.б(пл) - базис (режа) даврдаги иш куни давомийлиги.
Кун бўйи туриб қолишлар таҳлили бир ишчининг иш кунларидан фойдаланиш коеффистиенти орқали амалга оширилади. Бунда ҳақиқатда ишланган иш кунларининг базис ёки режадаги иш кунларига нисбатан олинади, ёки формулада қуйидагича ифодаланади:
Кд= (4.7.)
Бунда:
Кд – иш кунларида фойдаланиш коеффистиенти
Дф – бир ишчининг жорий даврдаги иш кунлари сони
ДБ(ПЛ) – бир ишчининг базис (режадаги) иш кунлари сони
Иш вақти балансини мисол тариқасида 4.3-жадвалда келтирамиз.
4.3-жадвал
Do'stlaringiz bilan baham: |