Иш вақти йўқотишлари Тп
-тўлиқ иш куни
-смена ичидаги
ш.ж. сабаблар бўйича
-меҳнат нормаларининг бажарилмаслиги;
-смена давомида ички ишлаб чиқариш чалғитишлари;
-кадрлар қўнимсизлиги;
-микротравматизмлар;
-микропаузалар
Қуйидагилар билан боғлиқ ортиқча вақт сарфлариТл
-ускуналарнинг камайтирилган режимида ишлаш;
-технологиядан четга чиқиш;
-ишлаб чиқаришга тайёргарликдаги камчиликлар;
-иш жойларини нотўғри ташкил қилиш ;
-кадрларда ишлаш кўникмасининг камлиги;
-бажарувчининг айби билан бўлган бракларни тузатиш;
-ёмон санитария-гигиеник холатлар билан
|
Иш вақтининг тўғридан-тўғри сарфлари бажарилаётган ишларнинг хажмига боғлиқ бўлиб, нормалаштирилган бўлиши мумкин. Худди шундай шароитларда растионал сарфларнинг ушбу қисмининг улуши қанчалик кўп бўлса самарадорлик шунча юқори бўлади.
Регламентланган вақт сарфларига меҳнат нормаларига киритилган ишланмайдиган вақт ва ишга келмасликлар киради. Ушбу турдаги вақт сарфининг ўлчами йўналишлар бўйича нормативлар ва ҳисоб-китоб йўли билан технологик жараённинг боришига қараб аниқланади ҳамда донали вақт таркибига киради.
Растионал сарфларнинг таркибига кирувчи ишга келмасликларнинг барча шакллари ишлаб чиқариш жараёни билан тўғридан тўғри боғлиқ, бироқ ишлаб чиқаришнинг амал қилаётган техник ва ташкилий даражасида уларнинг баъзилари муқаррардир. Бундай ишга келмасликлар олдиндан таркиби бўйича ҳам, ўлчами бўйича ҳам бўлгиланган бўлиб, битта ўртача рўйҳатдаги ишчининг иш вақти балансида, бошқа режа ва ҳисобот ҳужжатларида акс этган бўлади. Режадан ташқари сарфлар иш вақти йўқотишларига киритилади. Бундай тартиб меҳнат жамоаларининг регламентланган вақт сарфларидан оқилона фойдаланишни назорат қилиш имконини беради.
Ишлаб чиқариш вазифаларида кўзда тутилмаган ишларни бажариш учун сарфланадиган вақт шу билан юзага келадики, бундай ишларнинг мавжуд бўлиш сабабларига ишлаб чиқаришни ташкиллаштиришдаги, ушбу ишлаб чиқариш участкасига нисбатан ташқи кооперастиядаги камчиликларни, ҳамда қўшимча меҳнат сарфларини олдини олиш билан боғлиқ техник қарорларнинг йўқлигини киритиш мумкин. Ушбу гурухдаги моддалар бўйича сарфларни камайтиришни рағбатлантириш мақсадида бўшаётган вақтни ишлаб чиқаришга йўналтиришни икки бараварга ошириш зарур. Натижада ишлаб чиқариш бўлинмалари меҳнатни юқори даражада ташкил қилинишига ва иш вақти жамғармасидан оқилона фойдаланилганлик учун моддий манфаатдорликка эришадилар.
Қолган барча резерв ташкил қилувчи иш вақти жамғармаси элементлари унумсиз сарфлар бўлиб, меҳнатни ташкил қилишнинг такомиллашмаганлиги билан юзага келади. Уларнинг таркиби, аниқланиш тартиби кейинги параграфда келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |