”Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлиги ва Аллоҳ
барча нарсани Ўз билими билан ихота қилиб олганини
билишларингиз учун”.
Ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ
эканлигини биз
билишимиз кераклиги, ҳамма нарсани билиб турувчи Зот
эканлигини билишимиз кераклигига бу оят далил қилиб
келтирилди.
Демак, аввало, Аллоҳни билишимиз, танишимиз керак.
Матн:
"Зарият" сурасининг 56-58- оятларида эса шундай дейди:
"Мен
жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина
яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени
таомлантиришини истамасман. Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина
(барча халойиққа)
ризқу рўз берувчи, куч-қувват соҳиби ва
қудратлидир
".
Шарх:
بََِٚ
َُذْمٍََخ
ََِّٓجٌْٱ
ََظِٔ ْلْٱَٚ
ََّلِإ
َُِْٚذُجْعَ١ٌِ
َ﴿
٦٥
َ﴾
َٓبَِ
َُذ٠ِسُأ
ُُِِْٕٙ
ٓ ِ
َ قْص س
َٓبََِٚ
َُذ٠ِسُأ
َْأ
َُِِّْٛعْطُ٠
َ
﴿
٦٥
َ﴾
ََِّْإ
َََّللّٱ
ََُٛ٘
َُقاَّصَّشٌٱ
ُٚر
َِحَُّٛمٌْٱ
َُٓ١ِزٌَّْٱ
َ
﴿
٦٥
﴾
Бу ерда бизга далил бўлиб келаётган жойи:
Мен жин ва инсни
фақат Ўзимга ибодат қилишликлари учунгина яратдим,
деяйпти.
Юқоридаги оятда
”билишларингиз учун”,
деди, илм олиб,
Аллоҳни танишимиз керак. Бу танишлигимиз бизни ибодатга олиб
келиши керак. Аллоҳни билувчи,
эшитувчи, кўрувчи, меҳрибон,
раҳмли, латиф, мана шу исм-сифатлари билан билишимиз бизни
ибодат қилишга олиб келиши керак ва мана шу нарсага амал
қилишимиз керак. Ибодат қилиш эса Аллоҳни таниш билан бўлади.
Иккала оятнинг ўртасини мана шундай боғлаб тушуниб олишимиз
шарт.
Аллоҳ Таоло айтдики:
”Мен улардан бирон ризқ истамасман”
Ибодат қилсак нима бўлади, Аллоҳга бирон бир нарса зиёда бўлиб
қоладими? Ёки ибодат қилмасак, Аллоҳнинг
бирор бир нарсаси
камайиб қоладими? Йўқ, Аллоҳ Таолога биздан ҳеч нарса керак
эмас, Аллоҳ Таоло бизнинг орқамиздан ҳеч қанақа манфаат
кўрмайди.
”Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина
(барча халойиққа)
ризқу рўз берувчи,
куч-қувват соҳиби ва қудратлидир".
Аллоҳни таниб ибодат қилишимиз фақат ва фақат ўзимиз
учунгина, ўзимизнинг оқибатимиз учун манфаатли,
фойдали
бўлади. Чунки, Аллоҳ Таоло бу дунёни сабабият олами қилди,
ҳамма нарсани сабабга боғлади. Сабабларини қилиб, кейин бир
натижага эришамиз. Аллоҳ Таоло инсонни яратди, инсонни мана
шу дунёга туширди, бу дунё сабабият олами. Инсон мана шу дунёда
имтиҳон ҳовлисида имтиҳонда, яхши ўтcа, унга Аллоҳ Таоло
абадий ҳаётни ваъда қилди. Мана шу абадий ҳаётни ҳаммамиз
ҳохлаймиз, яхши кўрамиз. Кўпчилик динсиз одамлар, Аллоҳни
танимаган инсонлар мана шу дунёда абадий қолишни жуда ҳам
ҳохлашади. Бир бирларига узоқ умр тилаганда ”минг йил умр
кўринг, дунё тургунча туринг”, деб тилак билдиришади.
Инсоннинг асли фитратида бор, узоқ умр кўришни яхши кўради,
абадий ҳаётни яхши кўради, лекин унинг учун сабабини қилиши
керак. Сабаби оддий тилак билдириш билан, ёки ҳохлаганича
яшашлик эмас, сабаби мана бу ёқда, деб Аллоҳ
Таоло бизга
кўрсатиб қўйди, билдириб қўйди. Агар биз Яратувчимизнинг
кўрсатмаларига амал қилмасак, бу нарсаларга эриша олмаймиз.
Сабабни хато ушлаган бўламиз ва абадий ҳаётга, абадий неъмат
бўлмиш Жаннатга эриша олмаймиз. Аллоҳ сақласин!
Демак, бизнинг Аллоҳни танишимиз ҳам ўзимиз учун, ибодат
қилишимиз фойдалари ҳам ўзимиз учун, Аллоҳ Таоло мутлақ биздан
бехожат, улуғ, қудратли Зотдир. Лекин Аллоҳ
Таоло инсониятга
имконият, фурсат берди, чиройли амал қилиб, ибодат қилиб, яхши
неъматларга эришиб олишлигига таклиф берди. Таклиф – бу
ҳохласа қилади, ҳохламаса қилмайди. Аллоҳ Таоло ихтиёр ҳам
бериб қўйди. Аллоҳ Таоло иккала йўлни ҳам кўрсатиб қўйди.
Do'stlaringiz bilan baham: