4- мавзу: Аллоҳ Таолонинг гўзал исмлари ва олий сифатлари ҳақидаги илмнинг фазилати



Download 0,55 Mb.
Pdf ko'rish
bet7/16
Sana17.07.2022
Hajmi0,55 Mb.
#814036
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16
Bog'liq
4-mavzu (kirill)

ўртасига нозил бўлиб-тарқалиб 
турур. Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлигини 
ва Аллоҳ барча нарсани 
(Ўз)
билими билан ихота қилиб 
олганини билишларингиз учун 
(У зот сизларга юқорида зикр 
қилинган нарсалар ҳақида хабар берди
)"
.
Шарх:
 
ََُّللّٱ
 
ِٜزٌَّٱ
 
ََكٍَ َخ
 
ََعْجَع
 
ََٰٛـََّع
َ
َٰٰ
َ د
 
َََِِٓٚ
 
َِضْسَ ْلأٱ
 
ٍَََُّْٓٙثِِ
 
َُيَّضََٕزَ٠
 
َُشَِْ ْلأٱ
 
َََُّْٕٓٙ١َث
 
َ آٍَُّْٛعَزٌِ
 
َََّْأ
 
َََّللّٱ
 
ٍَََٰٝع
 
َ ًُو
 
َ ء َْٝش
 
َ ش٠ِذَل
 
َََّْأَٚ
 
َََّللّٱ
 
َْذَل
 
ََطبَدَأ
 
َ ًُىِث
 
َ ء َْٝش
 
ب ًٍِّْع
 
Талоқ сурасининг 12-оятида Аллоҳ Таоло Ҳайюл Қойюм 
эканлиги маълум бўлади. Аллоҳ Таоло 
” 
َٟد

доим тирик, уйғоқ, 
ухламайди, мудроқ босмайди. Аллоҳ Таоло еттита осмонни ва еттиқ 
қават ерни яратган Зот. Аллоҳ Таолонинг амри, фармони осмон 
билан ернинг ўртасида тушиб, тарқалиб туради. Ҳамма нарса 
Аллоҳнинг фармони, буруғи билан амалга ошади.
Нима учун Аллоҳ Таоло бизга бу нарсанинг хабарини бераяпти? 
Аллоҳнинг яратганлиги ва амру фармони осмону ер ўртасида 
тарқалиб турганини Аллоҳ Таоло бизга нима учун айтаяпти?


”Токи сизлар Аллоҳнинг барча нарсага қодир эканлиги ва Аллоҳ 
барча нарсани Ўз билими билан ихота қилиб олганини 
билишларингиз учун”.
Ҳамма нарсанинг яратувчиси Аллоҳ эканлигини биз 
билишимиз кераклиги, ҳамма нарсани билиб турувчи Зот 
эканлигини билишимиз кераклигига бу оят далил қилиб 
келтирилди.
Демак, аввало, Аллоҳни билишимиз, танишимиз керак. 
Матн:
 
"Зарият" сурасининг 56-58- оятларида эса шундай дейди: 
"Мен 
жин ва инсни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина 
яратдим. Мен улардан бирон ризқ истамасман ва улар Мени 
таомлантиришини истамасман. Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина 
(барча халойиққа)
ризқу рўз берувчи, куч-қувват соҳиби ва 
қудратлидир
".
Шарх:
 
بََِٚ
 
َُذْمٍََخ
 
ََِّٓجٌْٱ
 
ََظِٔ ْلْٱَٚ
 
ََّلِإ
 
َُِْٚذُجْعَ١ٌِ
َ﴿
٦٥
َ﴾
َٓبَِ
 
َُذ٠ِسُأ
 
ُُِِْٕٙ
 
ٓ ِ
 
َ قْص س
 
َٓبََِٚ
 
َُذ٠ِسُأ
 
َْأ
 
َُِِّْٛعْطُ٠
َ
﴿
٦٥
َ﴾
ََِّْإ
 
َََّللّٱ
 
ََُٛ٘
 
َُقاَّصَّشٌٱ
 
ُٚر
 
َِحَُّٛمٌْٱ
 
َُٓ١ِزٌَّْٱ
َ
﴿
٦٥

 
Бу ерда бизга далил бўлиб келаётган жойи: 
Мен жин ва инсни 
фақат Ўзимга ибодат қилишликлари учунгина яратдим,
деяйпти.
Юқоридаги оятда 
”билишларингиз учун”,
деди, илм олиб, 
Аллоҳни танишимиз керак. Бу танишлигимиз бизни ибодатга олиб 
келиши керак. Аллоҳни билувчи, эшитувчи, кўрувчи, меҳрибон, 
раҳмли, латиф, мана шу исм-сифатлари билан билишимиз бизни 
ибодат қилишга олиб келиши керак ва мана шу нарсага амал 
қилишимиз керак. Ибодат қилиш эса Аллоҳни таниш билан бўлади. 
Иккала оятнинг ўртасини мана шундай боғлаб тушуниб олишимиз 
шарт.
Аллоҳ Таоло айтдики: 
”Мен улардан бирон ризқ истамасман”
Ибодат қилсак нима бўлади, Аллоҳга бирон бир нарса зиёда бўлиб 
қоладими? Ёки ибодат қилмасак, Аллоҳнинг бирор бир нарсаси 
камайиб қоладими? Йўқ, Аллоҳ Таолога биздан ҳеч нарса керак 


эмас, Аллоҳ Таоло бизнинг орқамиздан ҳеч қанақа манфаат 
кўрмайди.
”Зеро, Аллоҳнинг Ўзигина 
(барча халойиққа)
 ризқу рўз берувчи, 
куч-қувват соҳиби ва қудратлидир".
Аллоҳни таниб ибодат қилишимиз фақат ва фақат ўзимиз 
учунгина, ўзимизнинг оқибатимиз учун манфаатли, фойдали 
бўлади. Чунки, Аллоҳ Таоло бу дунёни сабабият олами қилди,
ҳамма нарсани сабабга боғлади. Сабабларини қилиб, кейин бир 
натижага эришамиз. Аллоҳ Таоло инсонни яратди, инсонни мана 
шу дунёга туширди, бу дунё сабабият олами. Инсон мана шу дунёда 
имтиҳон ҳовлисида имтиҳонда, яхши ўтcа, унга Аллоҳ Таоло 
абадий ҳаётни ваъда қилди. Мана шу абадий ҳаётни ҳаммамиз 
ҳохлаймиз, яхши кўрамиз. Кўпчилик динсиз одамлар, Аллоҳни 
танимаган инсонлар мана шу дунёда абадий қолишни жуда ҳам 
ҳохлашади. Бир бирларига узоқ умр тилаганда ”минг йил умр 
кўринг, дунё тургунча туринг”, деб тилак билдиришади.
Инсоннинг асли фитратида бор, узоқ умр кўришни яхши кўради, 
абадий ҳаётни яхши кўради, лекин унинг учун сабабини қилиши 
керак. Сабаби оддий тилак билдириш билан, ёки ҳохлаганича 
яшашлик эмас, сабаби мана бу ёқда, деб Аллоҳ Таоло бизга 
кўрсатиб қўйди, билдириб қўйди. Агар биз Яратувчимизнинг 
кўрсатмаларига амал қилмасак, бу нарсаларга эриша олмаймиз. 
Сабабни хато ушлаган бўламиз ва абадий ҳаётга, абадий неъмат 
бўлмиш Жаннатга эриша олмаймиз. Аллоҳ сақласин! 
Демак, бизнинг Аллоҳни танишимиз ҳам ўзимиз учун, ибодат 
қилишимиз фойдалари ҳам ўзимиз учун, Аллоҳ Таоло мутлақ биздан 
бехожат, улуғ, қудратли Зотдир. Лекин Аллоҳ Таоло инсониятга 
имконият, фурсат берди, чиройли амал қилиб, ибодат қилиб, яхши 
неъматларга эришиб олишлигига таклиф берди. Таклиф – бу 
ҳохласа қилади, ҳохламаса қилмайди. Аллоҳ Таоло ихтиёр ҳам 
бериб қўйди. Аллоҳ Таоло иккала йўлни ҳам кўрсатиб қўйди. 

Download 0,55 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   ...   16




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish