58
4.8-
расм. Торецли зичлагич
.
а
-
якка зичлагич; б
-
қўш зичлагич; 1
-
зичланаётган
ускуна корпуси; 2
-
қопқоқ
;
3-
қопқоқнинг зичланувчи ҳалқаси;
4-
қўзғалмас втулка; 5
-
вал; 6
-
қўзғалувчан втулканинг
зичлагувчи ҳалқаси;
7-
қўзғалувчан втулка; 8
-
штифт; 9
-
пружина; 10
-
пружина гилзаси.
4.8-
расмда якка ва қўш торецли зичлагич конструкциялари кўрсатилган. Уларнинг фарқи, якка торецли зичлагичда бир жуфт
зичланувчи юза, қўш торецлида эса
-
икки жуфт. Келтирилган схемаларда (ишқаланувчи жуфт)
аксиал йўналишда қўзғалмас ҳалқалари
зичлагич қисм
корпусида ўрнатилган. Баъзи конструкцияларда улар зичланаётган
валга ўрнатилган ва у билан
бирга айланади.; бу ҳолатда
аксиал йўналишда ҳалқа
қўзғалувчан ҳисобланади, бу ҳалқа
зичлагич корпусига ўрнатилгандир.
Пружина (баъзи конструкцияларда –
бир неча пружина) ишга туширишдан олдин ва уларни тўхтатишда втулкаларнинг ёнбош
юзаларининг мустаҳкам
контактини таъминлаши керак. Пружиналарни ўрнатишдан аввал уларда ёриқлар ва тирналган жойлар йўқлигига
уларнинг ўлчамлари чизмаларга қатъий
тўғри
келишини ва улар керакли даражада эгилувчанлигини таъминлашига амин бўлгандан
сўнггина уларни яхшилаб текширишга юборилади. Пружина ўлчамларини 0,05 мм гача аниқликдаги тайёрланган калибрларда
текширилади. Пружина ўрами ён юзаларига алоҳида
аҳамият берилади; улар параллел бўлиши керак, акс ҳолда
бунга уларни шлифлаш
орқали
эришилади.
Зичловчи эластик ҳалқалар зичлагичнинг энг муҳим
деталлари ҳисобланади, шунинг учун уларни нафақат ўша муҳитга чидамли
материалллардан, балки етарли даражада
эгилувчанликка эга бўлган ва ишқаланиш шароитида узоқ муддат ишлайдиган
материаллардан
тайёрланади. Бундай материал сифатида тегишли маркадаги резина, шунингдек фторопласт қўлланилади. Резина ҳалқалари тайёрланадиган
пресс формалар юқори аниқликка эга бўлиши керак ва формадан чиқариб олингандан сўнг резинани киришини ҳисобга олиш зарур. Йиғиш
вақтида ҳалқалар уяларда зич ўрнашишларини, талаб этилаётган амортизатция даражасини таъминлашлари ва валдаги қўзғалувчан
ҳалқаларни айланмай қолишлигини кузатиб туриш керак.
Шпонкалар ёки штифларни валга (гилзага) зич ўрнатилади, уларни ўлчамлари аниқ ушлаб турилиши зарур.
Уларга тушаётган
куч унчалик катта эмас, шунинг учун агар уларни юзаларини ва улар билан
туташадиган зичловчи ҳалқаларни қўзғалувчан пазларини
силлиқланса, узоқ вақт давомида
емирилиш содир бўлмайди ва қўзғалувчан деталларни айланмай қолишининг олди олинган бўлади.
Йиғиш олдида зичланиш деталларини барчасини керосин билан
ювилиб, қуритилиб ва тоза машина мойи билан
мойланади.
Қисмларга ажратиш ва йиғиш зичланиш конструкциясидан аниқланади ёки тайёрловчи –
завод томонидан техник йўриқномада
кўрсатилади.
Йиғилган торецли зичлагичларни махсус стендларда ёки ускуна билан
биргаликда текшириш мумкин. Юклама остидаги
зичланиш ишлари сифати зичловчи мойни сизиб чиқиши катталиги билан
характерланади, бу катталик паспортда
кўрсатилган чегаралардан
ошмаслиги керак. Торецли зичланишдан олдин мойнинг босими муҳит
босимидан 0,05 –
0,15 МПа га ортиқ бўлиши керак. Мой тоза ва
совитилган бўлиши керак
.
Бунинг учун уни махсус музлатгичдан ва фильтрдан ўтказилади. Зичлагич камерасини сувли ғилофга
туширилади, камерани мунтазам равишда чўкмалардан тозалаб турилади. Торецли зичламаларни ишга тушириш системага
мой
циркуляциясини
йўлга
қўйилгандан кейингина мумкин бўлади
.
Do'stlaringiz bilan baham: