Динамик мувозанатлаштириш.
Берилган айланувчан детал ёки қисмлар учун битта статик мувозанатлашув камлик қилади,
айланиш ўқига перпендикуляр турли текисликларда
мужассамланган массалар таянч конструкцияларни катта динамик ўта юкланишга олиб
келувчи
марказдан қочма куч жуфтлигини юзага келтирмаслиги керак, яъни динамик дисбалансга олиб келмаслиги керак. Агар статик
мувозанатланишда массалар компенсацияси текисликлари нотўғри танланган бўлса, (ўта малакали иш бажаришда ҳам
бунинг эҳтимоли
бор) статик мувозанатлашув динамик дисбаланс сабаб бўлиб қолиши мумкин.
Динамик мувозанатлашувга узунлиги диаметридан катта бўлган роторлар хосдир. Мувозанатлаштириш махсус мосламаларда
мувозанатловчи дастгоҳларда (масалан М
-48
дастгоҳида оғирлиги 80кг гача бўлган деталлар учун М
- 40-
оғирлиги 450 кг
гача бўлган
деталлар учун, М
-50
дастгоҳида 1500кг гача оғирликдаги детал
)
ўтказилади.
Барча мувозанатлаштирувчи машиналарда тез айланувчи роторларнинг таянчларини тебранишлари ўлчанади, механик оптик ёки
электрик усулда ўлчанадиган тебранишлар амплитудаси ва фазасига қараб мувозанатлаштирувчи юкчаларнинг катталигини
ва ҳолатини
аниқланади. Мувозанатлаштирувчи юкчаларни роторнинг конструктив хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда
танлаб олинган иккита
текисликда жойлаштирилади. Тўғриловчи юклардан
бўлган марказдан
қочма куч жуфти, роторнинг динамик номувозанатлашувидан бўлган
кучлар жуфтини мувозанатлаштириш керак
Динамик мувозанатлаштириш учун 2 хил турдаги машиналар қўлланилади
:
тебранма ва қўзғалувчан таянчли. Биринчи
машиналарда айланувчан роторли таянчлар ўрнатилган рамалар, ўртача ҳолатда пуржиналарда ушлаб турилади. Агар ротор
динамик
мувозанатлашган бўлса, бу ўртача ҳолат
сақлаб қолинади, ўрнатилган айланиш режимида рамалар тебраниши кузатилмайди. Қўзғалувчан
таянчли машиналарда дисбаланс бўлиб қолганда
,
айланувчан ротор бу таянчларни горизонтал текисликда тебранувчан ҳаракатга
келтиради.
Айланиш ўқига перпендикуляр роторнинг икки текисликларида оғирликни қўшиш ёки олиб ташлаш орқали ротор тебраниши ва
мувозанатлаштирувчи машина таянчлари йўқотилганда мувозанатлашув охирига етади
.
Кимё ва нефтни қайта ишлаш ускуналари роторлари ва мувозанатлаштирувчи машиналар конструктив хилма
-
хиллиги
роторларни мувозанатлаштиришни
бир неча умумий технологиясини тузишга имкон бермайди, шунинг учун ҳар
бир конкрет ҳолатда
тегишли инструкцияларга амал қилиш шарт.
________________________________________
____________________
•