4.7- расм. Оралиқ ҳалқали ва совитиш камерали юмшоқ тиқинли зичлагич :
1-
ускуна қобиғи
; 2-
зичлагич қобиғи
; 3-
вал
; 4-
таянч втулкаси
5-
совутиш камераси
; 6-
тенглаштирувчи втулка;
7-
шпилька
; 8-
босувчи
втулка
; 9-
оралиқ
ҳалқа
(фонар)
; 10-
юмшоқ
тиқин
.
Зичловчи суюқлик оралиқ
ҳалқа
ташқи
юзасидаги ариқчага ҳеч
қандай тўсиқларсиз ўтиши керак. Шунинг учун
,
ҳалқани
салникли каробка ўқи бўйлаб
,
салник каробкаси корпусидаги мой келиб тушувчи каналлар очиқ
бўлиши керак. Ўрнатишдан аввал
ҳалқанинг барча радиал каналлари
тозаланади ва ювилади.
Салникни тўғри
монтаж қилиш
ва зичловчи суюқликни узатиш шартларига риоя қилиш
эксплуатация
вақтида зичлагич
қисмларини нормал ишлашини таъминлайди. Зичловчи суюқлик тоза ва механик ва коррозион актив қўшимчалардан ҳоли бўлиши керак.
Ўз ҳоҳишича зичловчи суюқликни ўзгартириб бўлмайди. Зичланувчи муҳит хусусиятларига қараб
бундай суюқлик сифатида сув,
мой,
консистент мойлаш, кастор мойи ва ҳ
.
қўлланилади
.
Зичловчи суюқлик температураси руҳсат этилган чегаралардан ошмаслиги керак; унинг босими салникдан олдинги зичланувчи
муҳит босимидан 0,05
-
0,15 МПа га ортиқ
бўлиши керак.
Салник қисмларни монтаж қилишда совутиш бўшлиғини диққат
билан
кузатиш лозим, таъмирлаш вақтида эса, уларни
қурумлардан ва чўкиндилардан тозалаш учун ювамиз. Бу нарсалар девор орқали
иссиқлик ўтишини ёмонлаштиради. Эксплуатация вақтида
совутувчи суюқлик (сув) келиб тушушишини мунтазам равишда кузатиб туриш зарур.
Салниклар тиқинлари . Салникларни, ускуналарнинг деталлари буткул текшириб бўлингандан сўнг
зичланади; вал буралишга
ёки шток силжиши енгиллашувига эътибор қаратиш керак. Тиқин
калавасидан бир бўлак кесиб олиб, уни
ҳалқага ўралади ва вал
ёки шток
бўйлаб
яхшилаб юргизилади. Ҳалқаларни қийшиқ
қулф билан
бирлаштирилади ва ҳамма ҳалқаларга босим тарқалишини бир текис
таъминлаш учун охиригача босим,
салникка киргизилади. Бунинг учун ажратгичли монтажли босувчи втулкалар тўплами қўлланилади
.
Тиқин
ҳалқаларини ишқаланишини камайтириш учун аввалдан мойга ботирилади. Халқалар
билан
ёнма
-
ён жойлашган қулфлар бир
-
бирига
нисбатан 180
о
га силжиши керак: бу қулф орқали
суюқлик
чиқишини камайтиради.
Охирги ҳалқа
ўрнатилгандан кейин ва пресслангандан
кейин босувчи втулка (грундбуксани) бир текис тортилади. Поналанишни олдини олиш мақсадида бир вақтнинг ўзида
вални бураш лозим.
Салникни тортиш вақтида грундбуксанинг
вал
ёки штокка нисбатан қийшайишини олдини олиш керак. Тортиш охирида
грундбукса
бўшатилади ва яна охиригача буралади. (энди кўлда буралади). Тортиб қотирилган вақтида грундбукса салникли коробка ичига
унинг узунлигидан 0,1 дан кам бўлмаган чуқурликда кириши керак. Тортиш даражаси қисмни ишчи юклама остида қўйилганда қатъий
ростланади. Эксплуатация жараёнида салникни
вақти
-
вақти билан
тортиб турилади. Жуда катта миқдорда тортиш салникли тиқиннинг
эластиклиги йўқлиги ва унинг ҳаддан
ташқари ишдан чиққанлигидан дарак беради. Бундай тиқинлар буткул алмаштирилиши керак.
Зичловчи суюқликлар билан
ишлайдиган салникларга тортиб боғлашда оралиқ
ҳалқа
ҳолатини диққат
билан
кузатиш лозим; у
мой оқиб келадиган тешикларни беркитиб қўймаслиги керак.
Сальник ишини тўғрилаш давомийлиги тиқин
материали сифатига йиғиши ва тортиб боғлаш тўғрилигига тиқин
участкасидаги
вал юзаси ҳолати, вал уриши бўлмаслигига ва умумий вибрация бўлмаслигига боғлиқ. Одатда тиқин
билан
бирлашиб турган вал
участкасига, юзаси шлифланган ҳимоя
гилзаси кийдирилади. Таъмирлаш вақтида валнинг ҳаммасини эмас, фақат
шу гилзанинг ўзинигина
алмаштирилади.