Ҳар бир давлат ўз миллий стратегиясига эга бўлиши зарур Дунёнинг айрим мамлакатларида ташқи қарзнинг критик даражаси юқорилаб бораётганлиги нафақат мамлакатлар иқтисодий хавфсизлиги, балки дунё иқтисодиёти барқарорлиги нуқтаи назаридан ҳам хавф-хатарлар келтириб чиқараётганлиги бор ҳақиқат.
Бир қатор ривожланган ва жадал ривожланаётган мамлакатлар умумий қарз мажбуриятларида нафақат давлат қарзининг, балки тижорат банклари ва корпоратив секторнинг қарзлари кескин ошиб кетиши иқтисодиётда жиддий муаммоларни келтириб чиқарганлиги жаҳон молиявий инқирози авж олган пайтида ЕИнинг Греция, Португалия, Испания каби мамлакатлари мисолида кузатилди. Ушбу мамлакатлар тажрибаси қарздорлик даражасини доимий назорат қилиш, қарзларнинг ноўрин ошиб кетишига йўл қўймаслик, ташқи ва ички қарзларни самарали бошқаришда ҳар бир давлат ўзининг миллий стратегиясига эга бўлиши зарурлигини кўрсатади.
Ўзбекистон шароитида ички капитал бозори энди шаклланаётган пайтда тизимли ислоҳотларни давлат томонидан қўллаб-қувватлашда ҳозирча ягона муқобил манба — ташқи қарз бўлиб қолаётганлигини ҳисобга олган ҳолда мамлакатнинг инвестиция ва қарз бозорининг молиявий дастаклари ҳамда механизмларини тезроқ ишга солиш чораларини кўриш мақсадга мувофиқ. Бунда аҳолининг қўлидаги маблағларни иқтисодиётга самарали жалб қилиш муҳим вазифадир. Айни пайтда аҳоли ихтиёрида 10 млрд. АҚШ доллари миқдорида маблағлар мавжудлиги тахмин қилинмоқда.
Масалан, ҳозирги пайтда айримларнинг ўз сармоясини сақлаш мақсадида Тошкент шаҳрининг энг нуфузли ҳудудларидан, эҳтиёжи бўлмаса ҳам уй-жойлар сотиб олаётганлигини ҳисобга олсак, ушбу тахминлар ноўрин эмаслигига ишонч ҳосил қилиш мумкин. Шундай экан, ушбу маблағларни иқтисодиётимизга самарали инвестиция сифатида жалб қилиш давлатнинг ташқи қарзларга бўлган талабини бир оз бўлса ҳам қисқартирган бўлар эди. Бунинг учун аҳолининг қимматли қоғозларга бўлган ишончи ва иштиёқини ошириш мақсадида махсус қимматли қоғозларни чиқариш ва тижорат банклари орқали тўғридан-тўғри сотиш имкониятларини чуқур ўрганишимиз керак. Бундай амалиётни тўғри йўлга қўйиш капитал бозори ривожланишининг дастлабки босқичида реал иқтисодиётни молиявий маблағлар билан таъминлашда ҳамда Давлат бюджетининг тақчиллигини қоплашнинг самарали воситаси сифатида хизмат қилади.
Қисқача айтганда, давлат қарзи ва ташқи қарз масаласида Ўзбекистон жиддий муаммоларга тўқнаш келмаганлиги, энг аввало, Президентимизнинг узоқни кўзлаб олиб бораётган иқтисодий сиёсатининг натижасидир. Давлат қарзини бошқаришнинг миллий стратегиясида белгиланган вазифалар Президентимиз томонидан 2017 — 2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифалар билан ҳамоҳанг бўлиб, унда ташқи қарз портфелини оптималлаштириш ва ички қарз бозорини ривожлантириш эвазига ички маблағларни иқтисодиётнинг энг устувор йўналишлари ҳамда долзарб лойиҳаларига қаратиш стратегик аҳамият касб этган. Бунинг тасдиғини халқаро молия ташкилотлари мониторинг гуруҳларининг бераётган хулосаларидан ҳам топиш мумкин.
Вазирлар Маҳкамаси 21.09.2020 йилдаги “Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Ғазначилиги ҳузурида Давлат қарзига хизмат кўрсатиш бўйича Кафолат жамғармаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”