36 хитой стратагемаси: ҳарбий ҳийлалар ва иқтисодий муваффақият сирлари Масъул муҳаррир



Download 1,45 Mb.
bet29/44
Sana03.07.2022
Hajmi1,45 Mb.
#735680
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44
Bog'liq
36 хитой стратагемаси

2-ҳикоят. Сун сулоласи ҳукмронлиги бошларида саркардалар Цао Бин ва Пан Мэй император буйруғига кўра душман томонидан эгалланган Тайюан шаҳрига юриш бошлайдилар. Улар муваффақият билан ҳужум уюштириб, энди шаҳарни эгаллайман деб турганларида, Цао Бин бирданига Сун қўшинига чекинишни ва пойтахтга қайтишни буюради.
Пан Мэй Цао Биндан унинг кутилмаган қарори сабабини сўрай бошлайди. Цао Бин анчагача индамай туради, охир-оқибат шундай дейди:
- Императоримиз шахсан ўзлари бир неча бор Тайюанни олишга ҳаракат қилган, аммо муваффақият қозонолмаган. Мана нима ҳақида ўйлаш даркор!
Икки саркарда император ҳузурига кирганларида, Цао Бин императорга қуйидаги сўзлар билан мурожаат қилди:
- Он ҳазратларининг чексиз ҳарбий донишмандлиги ўзларига Тайюанни ишғол қилишга ёрдам бера олмади. Биз буни амалга ошира олармидик?
Император бошини эгди ва бирор бир сўз демади.
Бу ҳикоятда Цао Бин императордан таъма сифатида мукофот олмасдан, ўзини Тайюанни эгаллай олмаган нодондек тутади, аслида эса у шаҳарни эгаллашига бир баҳя қолганди.
“Хан Фэй-цзи” китобида шундай дейилади: “Маслаҳатчиларнинг гапини бамисоли маст бўлгандек тинглайман. Мени лабларим ва тишларим очилманглар. Мен ҳеч қачон биринчи бўлиб гапирмайман. Мени тишларим ва лабларим бамисоли мум билан муҳрлангандек. Ким мен билан гапиришни бошласа, ўзини ўзи сотиб қўяди ва мен унинг кўнглидаги ниятини билиб оламан”.


Йигирма саккизинчи стратагема: Томга чиқариб қўйиб,
нарвонни олиб ташлаш


Душманни жалб этиш учун ўзингни заиф жойларингни
унга иочиб бер. Агар у сенинг сафларингни ёриб кирса, унинг
чекиниш йўлини кесиб қўй ва қуршаб ол.
36 стратагема”дан
Изоҳ: Одамларга катта фойдани ваъда қилиб, уларни олға интилишга мажбур қиладилар. Ушбу фойда осонгина қўлга кирадигандек туюлиши керак, акс ҳолда у одамларни ўзига тортмайди. Шунинг учун томга чиққан одам ортидан нарвонни олиб қўйишдан аввал, биринчи ўринда осон омад кўринишини яратиш зарур.
Ҳикоят. Эр.ав 204 йилда Хан сулоласи асосчиси Лю Бан ўзининг энг қобилиятли қўмондони Хан Синга асосий рақиби Сян Юйнинг орқа томонидан ҳужум уюштиришни буюрди. Хан Син ўзининг қирқ минг кишилик қўшинини Тайхан тоғи орқали бошлади. Унинг йўли душман ҳисобланган Чжао подшолиги ҳудуди орқали ўтарди. Тоғ дарасидан чиқиш жойида икки юз минг кишилик Чжао армиясининг қароргоҳи жойлашганди. Хан Син ҳеч нима бўлмагандек дара орқали ўз жангчиларини ўтказиб, чжаоликлар жойлашган қўналғага яқинлашгач тўхтади. Шунда у икки минг отлиқ жангчини қўналғага юборди ва Чжао қўшини урушга чиққан пайтда уни эгаллашни буюрди. Сўнгра у олдинга ўн минг жангчини сафлади, дарёни эса улар ортида эди. Ушбу маневрни кўриб, чжаолик қўмондонлар ханликлар устидан кулдилар, чунки жангчилар чекина олмайдиган бундай ҳолат аҳмоқлик ҳисобланарди.
Ўз ғалабасига ишонган чжаоликлар эҳтиёткорликни унутиб, олдинга ташландилар. Бу орада Чжао қўшини яқинлашган сари Хан Синнинг авангарди чекинди ва Чжао жангчиларининг катта қисми тўлиқ қуршовда қолди. Шафқатсиз жанг бошланди, дарёга қисилиб қолган Хан Син жангчилари ҳайратомуз даражада жасорат кўрсатиб жанг қилишарди. Чжаолик саркардалар ўз жангчилари сон жиҳатидан кўп бўлишига қарамай имкониятдан фойдалана олишмади. Бу орада Хан Синнинг пистирмада ўтирган икки минг суворийси Чжао қўшини қароргоҳини эгаллаб, уни деворларига Лю Баннинг алвон байроқларини илишди. Кўп ўтмай Чжао армияси қўмондони ўз аскарларига қароргоҳга чекинишга буйруқ берди. Аммо чжаоликлар қароргоҳ деворларида Лю Бан байроқларини кўргач, уларнинг қалбини ваҳима чулғаб олди ва улар саросимада қоча бошладилар. Шу йўсинда Хан Син Чжао қўшинини яксон этди ва ҳатто Чжао подшосини асирга тушира олди.
Сун Цзи асарида шундай ёзилган:
“Ўз аскарларингни шундай жойга ташлагингки, у ердан чиқиш имкони бўлмасин, шунда улар ўлса ўладики, аммо қочмайди. Агар улар ўлимга тик боришга тайёр бўлишса, қандай қилиб ғалабага эришмай бўлади? Бундай вазиятда ўз жонини сақлаб қолиш учун ҳам жангчилар, ҳам бошқа одамлар бутун кучларини ишга соладилар. Аскарлар ўлим хавфига дучор бўлганда, улар ҳеч нимадан қўрқмайдилар; агар уларнинг имкони қолмаса, улар мустаҳкам турадилар; агар улар душман ерлари ичкарисига кирсалар, уларни ҳеч нарса ушлаб туролмайди; агар ҳеч нима қила олиш имкони бўлмаса, улар жанг қиладилар”.
“Қўшинни бошлар экансиз, уни шундай шароитга қўйиш керакки, гўёки баландликка чиққанда, нарвонни олиб қўйгандек бўлсин... Бутун бир қўшинни жамлаб, уни хавф-хатарга ташлаш зарур: қўмондоннинг донишмандлиги ҳам ана шундадир”.



Download 1,45 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   25   26   27   28   29   30   31   32   ...   44




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish