3(16- маъруза). Гиперматн ва мультимедиадан фойдаланиш Гиперматн



Download 423,7 Kb.
bet5/8
Sana16.03.2022
Hajmi423,7 Kb.
#497816
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
316 маъруза Гипер матн ва мультимедиадан фойдаланиш

Гиперматнли Web-ҳужжатлари. Электрон нашрларнинг (CD-ROM қаторида) энг оммалашган воситаларидан бири Internet тармоғи ҳисобланади. Бу глобал тармоқ фойдаланувчига, электрон нашрларни жойлаштириш, сақлаш, узатиш ва уларга кириш билан боғланган қатор сервис хизатларини тақдим этади. Хизматлар Internet серверлари негизида амалга оширилади. Шундай серверлар қаторига FTP, Gopher, почтали (e-mail серверлари), янгиликлар серверлари (News серверлари), WWW серверлари (Web-серверлар) киради.


Гиперматн технологиясининг энг оммалашган қўлланиши Internet глобал тармоғининг тармоқли World Wide Web (WWW) хизматида десак, муболға бўлмайди. Бу хизмат гиперматн технологияси асосида глобал тармоқнинг маълумотларига интуитив6) тушунчалик киришни таъминлайди. Бу мақсадлар учун, браузер-дастурлар ва Web-ҳужжатлар(локал архив, сайт, Web-саҳифа)ларни яратиш жараёнини автоматлаштириш бўйича махсус дастурлар ишлаб чиқилган.
Web-нашрларни яратишнинг нисбатан енгиллиги ва уларга киришнинг ҳаммабоплиги сонлиги Intranet (Интранет) – Internet-технологияга асосланган хусусий тармоқларни ривожланишига имконият яратди. Intranet маълумотларга бегона шахсларни киришини йўқ қилган ҳолда, бир бинода ёки ер юзининг ихтиёрий қисмида офисларни бирлаштириш имкониятини беради.
WWW технологияси пайдо бўлгунга қадар Internet орқали маълумотларга кириш фақат матн тартибида мумкин эди ва ушбу тармоқнинг ишлашини турли йўналишларини яхши билишни талаб этарди. Шунинг учун, ўша вақтларда Internet фойдаланувчилари асосан турли махсус локал архив материалларга тез кириш ва сафдошлари билан ахборот алмашиниш талаб этиладиган илмий ташкилотлар ва малакали дастурчилардан иборат эди. WWW технологияси малакасиз фойдаланувчиларни ахборотга максимал содда киришни таъминлаган ҳолда, Internet имкониятларини анча кенгайтирди.
World Wide Web технологияси азалдан бутун дунё бўйича глобал тармоқ тугунларининг алоқаси ғоясига асосланган. Ва шу нуқтаи назардан, WWW технологиясини гиперматн технологиясиниг ўзининг қатъий хусусиятларига эга бўлган махсус муҳитда амалга оширишнинг шаклларидан бири деб қараш мумкин.
WWW технологияси пайдо бўлиши давридан бошлаб, узулуксиз такомиллашиб борди. Ҳозирги кунларда Web-нашрлар гиперматнли Web-ҳужжатлар кўринишида кенг оммалашиб кетди. Web-нашрлар мижоз - сервер технологияси бўйича ишлайди. Web-сервер – бу мос сўровлар юбораётган бошқа компьютерлдарга ҳужжатларни тақдим этиш учун мўлжалланган компьютерда ишга туширилган дастурдир. Web-мижоз – фойдаланувчига сервердан ҳужжат сўраш имкониятини берадиган дастур ҳисобланади. Сервер фақат ҳужжат сўралаётган вақтдагина ишлайди.
Web-ҳужжатлар деб аталувчи HTML тилидаги ҳужжатлар ҳам, гипермурожаат билан таянч сўзга ёки жумлага кўрсатган ҳолда фойдаланувчига мос файл (лавҳа) га кириш ёки матннинг кўрсатилган таянч элеменети билан боғланган бошқа HTML-ҳужжатга ўтиш имкониятини тақдим этади. Файллар ва ҳужжатлар орасидаги бундай гиперматнли алоқалар бутун дунёда серверларда жойлашган. Бу Web-ҳужжатларнинг оддий гиперматнли ҳужжатлардан асосий фарқларидан биридир. Шундай қилиб, гиперматнли Web-ҳужжатлар учун муҳит ролида Internet тармоғи ва унинг тармоқ остилари (ўзаро мавзули ва мантиқан боғланган ҳужжатлар тўплами) чиқади.
Мижозлар ва Web серверлар ўзаро мулоқот қиладиган тил HTTP (HyperText Transmission Protocol – гиперматнни узатиш баённомси)дир. Барча Web-дастурлар гиперматнли ва гиперграфикли Web-ҳужжатлар ва гипермедиани узатиш ва қабул қилиш учун HTTP ни қўллаб-қувватлаши керак.
Фойдаланувчи Web сервер билан интерфаол тартибда ўзаротаъсир қилиши мумкин. Бунда фойдаланувчи рақамли ёки белгилик ахборотни киритиш учун мўлжалланган майдонда қандайдир шаклни тўлатиши ва шаклдаги мос тугмани босиб, уни серверга узатиши мумкин. Сервер, майдонлардан шаклни олиб, ушбу шаклга махсус яратилган дастурни ишга тушириб юборади. Дастур олинган маълумотларни қайта ишлайди, динамик равишда HTML-ҳужжат шакллантиради ва уни фойдаланувчига қайтаради.
Мультимедиа (multimedia) – бу компьютер тизимида матн, овоз, видеотасвир, график тасвир ва анимация(мультипликация)ни бирлаштириш имкониятини берадиган замонавий компьютер технологиясидан иборат.
Мультимедиа – бу компьютерга матн, графика, анимация, рақамлаштирилган ҳаркатсиз тасвир, видео, овоз, нутқн каби маълумотларни компьютерга киритиш, қайта ишлаш, сақлаш, узатиш ва акслантириш (чиқариш) имкониятини берадиган технологиялар йиғинлисидир.
Мультимедиа тизимини пайдо бўлиши, таълим, компьютерли тренинг каби соҳаларда, касбий фаолиятнинг кўпгина соҳаларида, фанда, санъатда, компьютерли ўйинларда инқилобий ўзгаришларни амалга оширади.
Мультимедиа тизимини пайдо бўлиши амалиётни талаби билан ҳам, назарияни ривожланиши билан ҳам тайёрланган. Лекин, бу йўналишда охирги бир неча йиллар мобайнидаги кескин кўтарилиш, аввало, умуман техник ва тизимли воситаларнинг ривожланши билан таъминланган. Бу ва ШЭҲМни ривожланишини, яъни хотира ҳажмини, ишлаш тезлигини, график имкониятини, ташқи хотира характеристикаларини ва видеотехника соҳасидаги, лазер дискларнинг (анолог ва CD-ROM, DVD-ROM) ва шунингдек, оммавий жорий қилинишининг кескин ўсишидир.

Download 423,7 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish