Bog'liq 316 маъруза Гипер матн ва мультимедиадан фойдаланиш
Тарихгабир назар. Ғоя 1945 йили Memex электромеханик ахборот тизимини яратиш бўйича таклифларда В. Буш (Vannevar Bush) томонидан киритилган. Буш президент Рузвельтнинг илмий ишлар бўйича маслаҳатчиси бўлишига қарамай ғоя амалга оширилмаган.
Гиперматн атамаси муомалага 1965 йили Тед Нельс (Ted Nelson) томонидан, ғоянинг чизиқсиз тузулишини ифодалайдиган, анъанавий китобларнинг, фильмларнинг ва нутқларнинг чизиқлигига қарама-қарши ҳужжатларни (масалан, компьютерга тақдим этиладиган) тавсифлаш учун киритилган.
1968 йили «Сичқонча» манипуляторининг ижодкори Д. Енжильбард (Doug Engelbart) типик гиперматнли интерфейсга эга бўлган тизим билан ишлашни намойиш қилди ва қизиғи шундаки, бу телекоммуникация тизимидан фойдаланилган ҳолда намойиш этилди. Лекин, у ўзининг тизимини тушунарли қилиб тавсифлай олмади.
1975 йили гиперматн ғояси ZOG номини олган "Карл Винстон" номли атом ташувчисининг ички бошқаручиси ахборот тизимида ўз тадбиқини топди. Коммерция варинатида тизим KMS каби маълум. Бу йўналишдаги ишлар давоб этиб, вақт вақти билан Apple фирмасининг HyperCard ёки Xerox фирмасининг HyperNode турида амалга оширилиши пайдо бўлди. 1987 йили биринчи махсус Hypertext-87 анжумани ўтказилди ва унинг материалларига "Communication ACM" журналининг махсус номери бағишланди.
1989 йилга гиперматн, бир томондан, нисбатан катта сондаги амалга оширишлилик, бошқа томондан эса, кўпроқ тавсифловчи табиатидаги гиперматнлик тизимларнинг расмий моделларини яратишга уринишлар қилинган янги кўп вазифалик технологияни ифодалади.
Т. Бернерс-Ли ғояси гиперматнли моделни тармоқда тақсимланган ахборот ашёсига қўллашда максимал осон усулга айлантиришдан иборат бўлди. У ҳозирда маълум бўлган учта асосий «қамал тошини» қўйди:
HTML ғояси – махсус акслантирадган бошқариш воситаси ёрдамида гиперматнли тизимни яратиш муамосини фавқулотда муваффақиятли ҳал этишнинг намунасидир. Гиперматн белгилаш тилини яратишга икки омил: гиперматнли тизимларнинг интерфейси соҳасидаги тадқиқотлар ва тармоқда тақсимланган гиперматнли маълумотлар омборини яратиш усулининг содда ва тез таъминлаш истаги катта таъсир этди.
1989 йили гиперматнли тизимларнинг интерфейси муаммоси, яъни гиперматнли ахборотларни акс эттириш ва гиперматнли тармоқда навигация4)лар услублари фаол муҳокама этилди. Гиперматн ташкил этишнинг энг самарали шакли контекстли гиперматнли мурожаатлар тан олинди, бундан ташқари барча ҳужжатда умуман ва унинг алоҳида қисмларида ассоцииация5)ланган мурожаатларни бўлиниши тан олинди.
Ихтиёрий ҳужжатни яратишнинг энг содда усули уни матн муҳаририда теришдан иборат. Ўша вақтларда белигилашнинг Standard Generalised Markup Language (SGML) стандарт тили мавжуд эди.