30-вариант Фан



Download 426 Kb.
bet1/11
Sana21.02.2022
Hajmi426 Kb.
#65978
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11
Bog'liq
30-variant


Махсус сиртқи бўлим талабалари учун “Умумий психология” фанидан сессия оралиғи назорат иши топшириқлари


30-вариант


Фан: Умумий психология
“Умумий психология” ўқув курси психик тараққиёт қонуниятлари, психология тараққиётининг асосий босқичлари, фаннинг тармоқлари, фаннинг бошқа фанлар билан алоқаси, фаннинг тамойиллари ва методлари, вазифалари, фаолиятнинг психологик таҳлили, шахс ҳақида тушунча, мулоқот, психик жараёнлар, шахснинг индивидуал-психологик хусусиятлари масалаларини қамрайди.
Назорат иши топшириқларининг асосий мақсади:
Психика, шахс, фаолият, мулоқот, психик жараёнлар, индивидуал психологик хусусиятларга доир топшириқларни бажаришни ўрганиш, педагогик қобилиятларни аниқлашни ўрганиш.


Назарий маълумотлар

Талабалар онгида “Умумий психология” фани бўйича олган билимларининг яхлит мужассамлашган моделини шакллантириш, уларни чуқурлаштириш амалда синаб кўриш мақсадида “Умумий психология” фани бўйича сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тақдим этилади. Талабаларнинг “Умумий психология” фанидан олган назарий билимларини амалда қўллаш ва синаш, уларнинг ўқитувчилик фаолиятида ўқувчиларга индивидуал ёндашиш орқали амалий кўникмаларини янада такомиллаштириш ва фан юзасидан билим, амалий кўникма ва малакалар билан қуроллантириш мазкур тайёрланган сессия оралиғи назорат иши топшириқлари тўпламида ўз аксини топган.


1 – топшириқ. Берилган саволларга ёзма тарзда жавоб тайёрланг.
1. Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси.
2. Педагогик фаолиятда психологиянинг аҳамияти.
3. Ҳиссиёт ҳақида тушунча.


1.Психологиянинг бошқа фанлар билан алоқаси. Фалсафа ва унинг охирги пайтларда шаклланиб, ривожланиб бораётган ижтимоий фалсафа қисми билан бўлган алоқаси бу иккала фаннинг инсон ва унинг хаёти моҳиятини тўла англаш ва унинг ривожланиш тенденцияларини белгилашдаги ўрни ва аҳамиятидан келиб чиқади. Социология фани ҳам янгича ижтимоий муносабатлар шароитида ўз тараққиётининг мухим босқичига ўтган экан, психология ушбу фан эришган ютуқлардан ҳам фойдаланади ва уларнинг кўлами кенгайишига баҳоли қудрат хизмат қилади. Педагогика билан психологиянинг ўзаро ҳамкорлиги ва алоқаси анъанавий ва азалий бўлиб, уларнинг ёш авлод тарбиясини замон талаблари руҳида амалга оширилаётган янги “Таълим тўғрисида” ги Қонун ҳамда “Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури” ни амалга ошириш мазкур икки фан ҳамкорлиги ва ўзаро алоқасини ҳар қачонгидан ҳам долзарб қилиб қўйди. Табиий фанлар – биология, физиология, кимё, физика, астрономия, табиий география ва бошқалар. Психик ходисалар ва жараёнларнинг табиий физиологик механизмларини тушуниш ҳамда шу орқали уларнинг кечиши қонуниятларини объектив ўрганиш учун материал беради. Кибернетика фани соҳасидаги эришилган ютуқлар психология учун ҳам аҳамиятли ва зарур бўлиб, у инсон шахсининг ўз – ўзини бошқариш ва психик жараёнларни такомиллаштириши борасида ахборотлар технологияси ва кибернетика томонидан кўлга киритилган ютуқлар ва тадқиқот услублари, махсус дастурдан ўз ўрнида фойдаланади. Техника фанлари билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги, айниқса, ХХ аср охирига келиб яққол сезилиб қолди. Бир томондан, мураккаб техникани бошқарувчи инсон онги муаммосини ечишда, иккинчи томондан, психик хаётнинг мураккаб қирраларини очишда махсус техник воситалардан фойдаланиш зарурати, бу икки йўналишнинг эришган ютуқларини бирлаштиришни назарда тутади. Иқтисодиёт билан психологиянинг ўзаро алоқаси ва ҳамкорлиги ҳам янгилик бўлиб, айниқса, бозор муносабатларига босқичма – босқич ўтиш шароитида иқтисодий онг ҳамда иқтисодий хулқнинг ўзига хос намоён бўлиш қонуниятларини ўрганишда иккала фан тенг хизмат қилади.

Download 426 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10   11




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish