192
жиҳатдан мавжуд бўлиш мумкин. Булутли технологиялардан таьлимда фойдаланишга мисол
сифатида электрон кундалик ва журналлар, ўқувчилар ва ўқитувчилар учун шахсий кобинетлар,
интерактив қабулхона, мавзулаштирилган формулалар ва кўпгина бошқалар. Буларнинг барчаси
биргаликда АГГ(ИОС) самарали ривожланишга, ўқувчи шахси ва педагогик ходимларнинг касбий
ўсишига имкон беради.
Шундай қилиб, “булутли технологиялар”- бу интернет тармоғида фойдаланувчиларнинг
турли гуруҳлари ҳуқуқларини тақсимлаб, маьлумотларни ва электрон таьлим ресурсларини
узатиш, қайта ишлаш, сақлаш ахборот воситаларидан фойдаланишга масофадан кириш
сервислари.
Бундай “булутли” технологияларнинг афзалликлари компьютер тизимига талабларни
пасайтириш имконини беради, дастурий таьминотни автоматик янгилаш, сақланадиган
маьлумотларнинг чекланмаган хажмидан фойдаланиш, кўпгина операцион тизимлар
мувофиқлигини яхшилаш ва дастурларга турли қурилмалардан киришга умумий рухсат бериш,
ушбу технологияларни маьлумотларни йўқолишига барқарорлигидан фойдаланишдир.
Булутли технологияларнинг дидактик имкониятлари:
-
турли кўриниш ва мўлжалига эга ахборотларни биргаликда кириш имкони билан ўқитувчи
ва ўқувчилар хамкорлигидаги ишни ташкил этиш имконияти;
-
интерактив машғулот ва биргаликда ўқитишни ташкил этиш;
-
қаерда жойлашишидан қатьий назар тенгдошлар(нафақат улар) доирасида ҳамкорликдаги
ишни ўтказиш;
-
аниқ предметли соҳаларда Wеб-йўналтирилган лобараторияларни яратиш;
-
назоратнинг турли шаклларини ташкил этиш.
Таьлим жараёнида булутли технологиялардан фойдаланишнинг асосий дидактик афзаллиги
ўқувчилар ва ўқитувчиларнинг ҳамкорлигидаги ишни ташкил этиш ҳисобланади.
Булутли технологиялар ўқув жараёнини ташкил этишнинг аньанавий шаклларига муқобилни
таклиф этади, шахсий таьлим, интерактив машғулотлар ва жамоавий ўқитиш учун имкониятлар
яратади.Булутли технологияларни жорий этиш нафақат керакли дастурий таьминотни сотиб
олишга харажатларни камайтириш, таьлим жараёни сифати ва самарадорлигини ошириш, балки
замонавий ахборотлашган жамиятда ўқувчиларни хаётга тайёрлайди.Булутли технологияларни
асосий афзаллиги – “булут”нинг очиқлиги. Булутли технологияларинг ўзлари энди ривожланаяпди
ва уларни хаётнинг турли соҳаларида қўллаш имкониятлари тадқиқоти давом этаяпди. Шубхасиз
булутли технологиялар IT-соҳасида энг талабга эга ва қизиқарли мавзулар ҳисобланади.
Бироқ барча афзалликларига қарамай булутли технологиялар бир қатор камчиликларга эга.
“Булут” билан ишлаш учун интернет тармоғига доимий уланган бўлиши зарур. Ҳозирги вақтда
маьлумотлар конфеденциаллигини 100% таьминловчи технологиялар мавжуд эмас, “булут”
етарлича ишончли тизим бўлсада, уни бузиб ўтиладиган бўлса маьлумотларнинг улкан хажми
очиқ бўлиб қолади.
“Булутли” технологиялар ЭТР яратишнинг замонавий воситаси ҳисобланади, ўқув курслари,
тармоқли ва масофавий таьлим ўқувчи ва ўқитувчиларга таьлим фаолиятини булутли сервис
асосида олиб бориш имкониятини тақдим этиш кўпинча аппарат-дастурий воситалардан
фойдаланиш заруриятисиз ва шу соҳадаги мутахасисларни жалб этмаган холда имкониятини
тақдим этади. “Булутли” технологиялар кўринишида амалга ооширилган ЭТР дан
фойдаланишнинг афзаллиги унинг очиқлиги классплатформанинг ва булутли порталда тахрирлаш
имконияти.
Ҳозирги вақтда таьлим хизматларини ЭТР ларига “булут” дан кириш кўринишида таҳлил
этиш АКТ ривожланишининг устунлик қилувчи йўналиши ҳисобланади, истиқболда эса
ташувчилардаги ЭТР дан воз кечиш ва таьлим хизматларини интернетда “булутли” ўтиш зарур.
Бироқ “булутли” технологияларни ривожланишида қийинчиликлар техник масалаларни хал
қилишда эмас, балки педагогик таркибнинг уларни дарс ва дарсдан ташқари фаолиятда
фойдаланиш кўникмаси билан боғлиқ. Айнан шунинг учун ҳам бўлғуси, ҳам ишлаётган
умумтаьлим ташкилотлари ўқитувчиларининг ЭТР ни “булутда” конструкциялаш ва ундан
фойдаланиш малакалаларини шакллантириш зарур.
Do'stlaringiz bilan baham: