3 Ўзбекистон республикаси олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги


ЭЛЕКТРОМОБИЛ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИДА ИККИЛАМЧИ ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИДАН



Download 6,7 Mb.
Pdf ko'rish
bet93/195
Sana07.04.2022
Hajmi6,7 Mb.
#533542
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   195
Bog'liq
JizPI 2-tuplam 09.04.2021

ЭЛЕКТРОМОБИЛ ЭКСПЛУАТАЦИЯСИДА ИККИЛАМЧИ ШАМОЛ ЭНЕРГИЯСИДАН 
ФОЙДАЛАНИШ ҚУРИЛМАСИ. 
катта ўқитувчи Шоира Хошимова, доцент Сафар Рўзибоев 
Жиззах политехника институти 
Аннотация
. Электромобил эксплуатациясида иккиламчи шамол энергиясидан 
фойдаланиш йўли билан ёнилғи махсулотларини тежаш ва атроф муҳит экологиясини асраш. 
Калит сўзлар.
Муқобил энергия, электромобел, иккиламчи шамол, акуумлятор, 
гененератор, қурилма, экология. 
Экологик муаммолар, ер шарида ёқилғи заҳираларининг йилдан-йилга камайиб бориши
XXI асрдаги энг кескин, ўта долзарб, бутун инсониятни ташвишга солиб турган глобал 
муаммолар ҳисобланади. Цивилизациянинг хозирги куни ва келажаги кўп жихатдан биосферада 
мавжуд бўлган экологик муаммоларнинг қандай ҳал этилишига боғлиқ. Шу сабабдан ҳам
вужудга келган экалогик муаммоларни илмий-амалий жихатдан зудлик билан ҳал этишни давр 
тоқозо этмоқда. Бу муаммони электромобил эксплуатацияси жараёнида кўриб чиқамиз. 
Электромобилнинг асосий эксплуатация хусусиятлари қўйидагилардан иборат: 
-тортиш ва тормозланиш динамикаси
-ёнилғи керакмаслиги ; 
-бошқарувчанлиги; 
-турғунлиги; 
-йўл тўсиқларидан ўтувчанлиги; 
-юриш равонлиги; 
-харакат ҳавфсизлиги. 
Электромобил эксплуатациясида иккиламчи шамол энергиясидан фойдаланишни 
баҳоловчи кўрсатгичлар. Энергия ресурсларидан электромобилсозликка қўйиладиган асосий 
талаблардан бири эксплуатация жараёнида табиий тикланувчи энергия ресурсларидан 
фойдаланиб, унга бўлган таклиф ва талабларни ошириш. Бу талаб бўйича бутун жахон олимлари, 
ихтирочилар бош қотириб келмоқда. Ушбу таклиф этилаётган лойиҳа дастури автомобил 
эксплуатацияси даврида вужудга келадиган иккиламчи табиий шамол энергиясини жиловлаш 
йўли билан электромобил ҳаракатидан самарали фойдаланиш технологиясини яратишдир. 
Вазифа енгил автомобиллар тез ҳаракати давомида вужудга келадиган иккиламчи
шамолни жиловлаб, ундан электро двигател ҳаракатини таъминлайдиган акуумляторлар 
батариясини зарядлаб турадиган энергияни олиш қурилмасини яратишдир. Қурилма чизмаси: 


124
Шамол оқими (1) 
Оқимни жиловловчи труба (2) 
Шамол парраги (3)
Паррак қанотлари (4)
Паррак ўқи (5)
Шарикли подшибник (6)
Тасма (7)
Генератор ўқи (8) 
Генератор (9) 
Уловчи симлар (10) 
Аккумулятор (Батарея) (11) 
Клемма (12) 
Электродвегател (13 
Электромобилда батариялар қутуси икки блокли бўлиб, заряди тугаган блок автоматик 
равишда шамол энергиясига уланиб, автомобил иккинчи блок энергияси ҳисобидан ҳаракатни 
давом эттиради. Бу жараён алмашиниб туради. Масалан: Автомобилнинг тезлиги 70 км/соат 
борганда вужидга келган шамол тезлиги 20 м/с га яқинлашади. Шу пайтда автоматик равишда 
шамол жиловланишига мўлажалланган труба люфтлари очилиб, шамол парраги ишга тушади ва 
ҳаракат қайиш ёрдамида электрогенераторга узатилади. Генератор ишлаб берган ток аккумляторга 
юборилади, вужудга келадиган энергия хисобидан электромобилнинг харакати давом этади. 
Ҳаракат тезлиги ошиб борган сари шамол энергияси ошади. Автомобилнинг бу технология 
асосида ишлаши шаҳарлар орасидаги масофанинг 70-80%га тўғри келади. Ички ёнув 
махсулотлари (бензин, газ) дан фойдаланмасдан электромобилнинг эксплуатацияси даврида 
электродвигател кўрсаткичлари ва тортиш тезлик хусусиятларининг ўзгариши, транспортнинг 
ҳаракатланиш жараёнидаги ўзгариш қонуниятлари ўрганилади. Шунингдек ушбу ихтиродан 
фойдаланиш натижасида талабалар тажриба машғулотларини ва курс ишларини бажаришда 
муқобил энергия ресурсларидан оқилона фойдаланиш самарадорлиги бўйича билим ва 
кўникмаларга эга бўладилар.
Ихтиронинг функционал имкониятлари қуйидагилардан иборат:
-енгил автомобиллар эксплуатацияси даврида вужудга келадиган иккиламчи шамол 
энергиясини электр энергиясига айлантириб бериш бўйича физик- математик қонуниятлар 
мавжудлиги; 
-ишланмага киритилган барча технологик омиллар асосида электромобил ҳаракатини 
таъминлаш ечимларини ҳисоблаш мумкинлиги
-аниқ 
қийматга эга бўлган тортиш, тезлик эксплуатациясида ёнилғидан 
фойдаланмасликка имкон яратилганлиги ва экологик муоммаларга барҳам 
берилишидир. 

Download 6,7 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   89   90   91   92   93   94   95   96   ...   195




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish