3-вариант
1-топшириқ
Мавзу: №31Чиниқиш
Режа:
Кириш:
1.Чиниқишнинг назарий асослари
2. Ҳаво билан чиниқиш
3. Сув билан чиниқиш
Кириш:
Организмни чиниқтириш – ўта даволовчи восита бўлиб, талаба соғлиғини мўтадил ушлаб туриш вазифасини бажаради.
Илмий текшириш тадқиқотлари кейинги пайт шуни кўрсатмоқдаки, организмни чиниқтириш ҳар хил сурункали хасталиклар билан чалинишни олдини олади, узоқ умр кечириш ва ақлий ҳамда жисмоний иш қобилиятини меъёрида сақлаб туриш қобилиятини оширади.
Организмни чиниқтиришни доимий олиб борувчилар орасида хар хил хасталиклари 2 – 4 баробар кам учрар экан.
Чиниқиш бундан ташқари, организмни умумий қувватлаштириш хусусиятига ҳам эга. Организм тонусини оширади, марказий нерв тизимини мўтадиллаштиради, қон айланиш доирасида қон оқиш ҳаракатини яхшилайди, моддалар алмашинувини жадаллаштиради, организмни ҳар хил ташки таъсиротларга чидамлилиги оширади.
Чиниқиш – бу гигиеник тадбирлар тизими ҳисобланиб, организмни ҳар хил ташқи (совуқга, иссиққа, қуёш нурлари радиацияларига, атмосфера босимини сусайишига) чидамлилигини ошириш билан белгиланади.
Чиниқиш бундан ташқари организм терморегуляцион аппаратига ижобий таъсир этиб, ҳар хил метеофакторларни салбий таъсирини олдини олади. Бунинг натижасида организм ўзини мўтадил ички холатини бир меъёрда ушлаб туради. Метеофакторларни кескин ўзгариши натижасида ҳам организм ўз мўтадиллигини сақлай олади.
Чиниқишнинг назарий асослари
Чиниқиш асосан тўғри олиб борилган муолажалар натижасидагина ўз самарасини кўрсатади.
Илмий текширувлар ва амалиёт тажрибалари шуни кўрсатмокдаки гигиеник чиниқиш асослари қуйидагилардан иборат экан:
систематиклик (давомийлик);
ҳар доим ва кетма – кет бажариш;
индивидуал ёндошиш;
воситалар ҳамда шаклларни бир – бири билан алмаштириш;
фаол тартиб;
умумий ҳамда шахсий муолажаларни бир – бири билан алмаштириб бажариш;
ўз – ўзини бошқаришни кузатиш.
Систематиклик (давомийлик) принципи – бу чиниқиш муолажаларини ҳар доим ва ҳар куни бажаришга қаратилган. Агар бу чиниқтириш муолажалари 2 – 3 хафтача амалга оширилмаса, организмни ташқи факторларга чидамлилигини ва реакциясини сусаяди. Бундан келиб чиқадики, биз чиниқтириш муолажаларини доимий равишда амалга оширишимиз мақсадга мувофиқдир.
Ҳар доим ва кетма – кет бажариш принципи – бу чиниқтириш муолажалар ҳажмини ошириб боришдан иборат. Бу муолажада аввало энг оддийсидан бошлаб то мураккаб муолажаларгача кетма – кет амалга ошириб бориш лозим.
Индивидуал ёндошиш – бунда энг аввало инсонни ёшига, жисмоний ҳамда руҳий холатига, қараб чиниқтириш муолажаларини белгилайди, чунки ҳар бир инсонни организми ҳар хил.
Воситалар ҳамда шаклларни хилма – хиллиги – буни натижасида организмни ҳамма томонлама чиниқишини амалга ошириш мумкин. Воситалар ҳамда шаклларни хилма – хил бўлиши ва уларни ўз навбатида алмаштириб фойдаланиш организмни ҳар хил ташқи метеофакторларга бўлган чидамлилигини ошириш.
Фаол тартиб – бунинг натижасида чиниқишни самараси ошади, чунки бу муолажада ҳар хил жисмоний машқлардан мушакларни ҳаракатга келтирувчи машқларни бажариш керак. Шунинг учун ҳам баъзи бир спорт турлари яъни: сузиш, чанғи спорти, енгил атлетика, альпенизм, туризмлар юкори чиниқиш эффектини беради.
Умумий ҳамда махаллий муолажаларни бир – бири билан алмаштириб бажариш – бунинг натижасида организмга таъсир этаётган ташқи муҳит таъсиротига чидамлилигини оширади. Умумий муолажаларда – организмга тўлик таъсир кўрсатиб чиниқиш, шахсий муолажаларда эса тананинг баъзи бир жойларига таъсир кўрсатиб чиниқтирилади.
Ўз – ўзини бошқаришни кузатиш – бу чиниқтириш муолажаларини амалга ошириш жараёнида ўз – ўзини бошқаришга қаратилган.
Организмни яхши ва самарали чиниқтирилганлигини қуйидаги ҳолатлар билан баҳолаш мумкин. Бунда тиниқиб ухлаш, яхши иштаха, организмни ақлий ҳамда жисмоний руҳиятини кўтарилганлиги, иш қобилиятини жадаллиги билан белгиланади. Бу белгиларни акси эса организмни нотўғри чиниқтирилганидан далолат беради. Бундай ҳолатда тезда шифокорга мурожаат қилмок лозим. Жисмоний машқ бажарилаётган вақтда ҳамда дам олиш вақтида очиқ ҳавода бўлмок ва енгил, қулай кийим киймоқ мақсадга мувофиқдир.
Чиниқиш муолажалари айниқса, организмни жисмоний ҳамда ақлий иш фаолиятини, соғлиқни такомиллаштириш ва касалга чалинишига чидамлиликни оширади.
Организмни чиниқтириш асосан, физкультура (жисмоний тарбия) ва спорт билан шуғулланиш ҳақида баъзи бир чиниқтириш муолажалари билан амалга оширилади. Организмни чиниқтириш турли ёшда ҳам ўз самарасини беради, аммо чиниқтириш қанча вақтли бошланса, шунча мақсадга мувофиқ бўлади. Аммо шуни эсда тутмок керакки, ўткир касалликларда ва сурункали хасталикларни кузатиш пайтида чиниқиш муолажаларни кўлламаслик лозим.
Ҳаво билан чиниқиш
Ҳаво билан чиниқтириш (ҳаво ванналарини қабул қилиш) – ёқимли ҳамда хавфсиз чиниқтириш муолажаси ҳисобланади. Бу чиниқтириш усулида ҳавони харорати катта ахамиятга эга.
Иссиқлик сезиш қобилиятига қараб ҳаво аппарати 3 га бўлинади:
иссиқ (илиқ) – бунда ҳаво харорати 20 - 300С бўлади.
Совуқроқ – бунда ҳаво харорати 14 – 200С бўлади.
Совуқ– бунда ҳаво харорати 100С дан паст бўлади.
Ҳаво ванналарини энг яхши қабул қилиш вақти бу ёздадир, ҳамда атмосфера ҳавоси тоза, мусаффо жойлардадир. Ҳаво ванналарини асосан ётган холатда, ўтириб ёки юриб, ҳаракат қилиб қабул қилиш мумкин. Совуқроқ ёки совуқ ванна қабул қилаётган вақтда албатта жисмоний машқларни бажариш лозим. Ёмғир ёғаётганда, туманда ёҳуд шамол тезлиги 3 м/с ошганда ҳаво ваннасини қабул қилиш ман этилади.
Ҳаво ванналарини меъёрида икки хил йўл билан амалга оширади, яъни: ҳаво хароратини секин пасайтириш билан, ҳамда хаво ваннаси харорати бир меъёрда бўлиб муддатини узайтириш билан.
Ҳаво ваннасини биринчи бор қабул қилаётган талабаларга 20 – 30 мин. Вақт мобайнида 15 – 200С хароратда амалга оширилади. Кейинчалик бу кўрсаткични узайтириш мумкин.
Совуқ ванналарни фақатгина яхши чиниққан одамларгина олса мақсадга мувофиқ бўлади. Совуқ ванналарни қабул қилиш муддати 5 – 10 мин. дан ошмаслик лозим.
Ҳаво ванналаридан ташқари очиқ, тоза ҳавода сайр қилиш ёки тренировка машқларини бажариш ҳам организмга ижобий таъсирини ўтказади.
Сув билан чиниқиш
Сув муолажалари – бу чиниғтиришнинг жадал муолажаси ҳисобланади. Чиниқтиришнинг асосий фактори бу сувнинг хароратидир. Сув муолажаларини доимий равишда қўллаш, бу шамоллаш касалликларини энг асосий профилактикаси ҳисобланади.
Сув муолажаларини тўғри қабул қилиш учун совуқ сувнинг организмга таъсирини билиш керак. Тана юзасига совуқ сув таъсир этганда организм жавоб беради. Аввал томирларнинг тез қисқариши туфайли қон ички органларга интилади. Тери ранглар ва совуқ бўлиб қолади. Бу вақтда одам совуқ ейди – бирламчи фаза. Кейин иккинчи фазада иссиқлик «ишлаб чиқаради», қон терига оқиб кела бошлайди ва совуқ ейиш, илиқликни сезиш билан алмашади.
Томирларнинг биринчи фазада торайиши ва иккинчи фазада кенгайиши тери томирлари учун ўзига ҳам машқ бўлиб, у харорат ўзгариши шароитида мукаммаллашиб боради.
Агарда совуқ узоқ вақт таъсир этса, учинчи фаза – тери томирларини кенгайган ҳолда қолади, улардаги қон оқимининг ҳаракати сусаяди, қон тўхтайди ва иккиламчи совуқ уриш содир бўлади. Бу холатда организм кун мобайнида иссиқликни йўқотади. Шунинг учун сув билан терининг иккиламчи реакциясини хосил килиш керак, яъни томирларнинг кенгайишидан бошлаб, илиқлик сезиш хосил бўлгунча. Учинчи фазани хосил бўлишини олдини олиш керак. Агарда учинчи фаза хосил бўлса, сув муолажаларини тўхтатиш ва исиб олиш зарур, бунинг учун бир қанча ҳаракат ҳилиш керак. Агарда томирлар реакцияси кеч қолса, танани сочиқ билан уқалаш ва жисмоний машқлар қилиш керак. Сув муолажаларини олдиндан исиниб бажариш керак эмас чунки, совуқ тери айтарли реакция бермайди ва қизариш, исинишнинг ўрнига, янада совуқ ейиш содир бўлади.
Сув билан чиниқиш учун энг қулай пайт бу ёз ва куздир. Муолажаларни яхшиси эрталаб уйкудан тургач ёки эрталабки бадантарбиядан сўнг бажариш керак. Бирламчи сув муолажаларини ҳаво 17 – 200С ва сув 30 – 340С да бажариш керак. Кейинчалик ҳар 3 – 4 кунда сув фони 10С га тушириб турилади ва 1,5 – 2 ойда 20 – 160С ва ундан пастроққа туширилади. Муолажа вақтида ҳеч қандай ёқимсиз таъсиротлар ва совуқ ейиш бўлмаслиги керак.
Юқорида баён этилгандек чиниқишнинг асосий фактори сув муолажаларининг узоқлиги эмас, балки сув харорати асосий ҳисобланади. Шунинг учун қуйидаги қоидага риоя қилиш керак: сув қанчалик совуқ бўлса, танани сув билан таъсири шунчалик қисқа бўлиши керак.
Do'stlaringiz bilan baham: |