3 Neft va gaz quduqlarini burg‘ilash mashinalari va jihozlari


бурғилаш эритмалари ва техник сув билан ювилганда, (n = 40÷60 айл./мин)



Download 207,71 Kb.
bet4/6
Sana23.02.2022
Hajmi207,71 Kb.
#147979
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
2.1-Ma`ruza

бурғилаш эритмалари ва техник сув билан ювилганда, (n = 40÷60 айл./мин)

161,5

-

ИИИ 61, 5 СЗ - ГАУ

190,5

-

ИИИ 190,5 МЗ – ГАУ
ИИИ 190,5 СЗ – ГАУ

215,9

ИИИ 215,9 СЗ - ГАУ

-

269,9

-

ИИИ 269,9 СЗ - ГАУ

Роторли бурғилаш усулида ва қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилашда, (n = 60-250 айл./мин).

190,5

ИИИ 190,5 С-ГНУ
ИИИ 190,5 СЗ-ГНУ
ИИИ 190,5 ТЗ-ГНУ
ИИИ 190,5 ТКЗ-ГНУ




215,9

ИИИ 215,9 СЗ-ГНУ
ИИИ 215, ТЗ-ГНУ
ИИИ 215,9 ТКЗ-ГНУ
ИИИ 215,9 К-ГНУ

ИИИ 215,9 МЗ-ГНУ
ИИИ 215,9 МСЗ-ГНУ
ИИИ 215,9 СЗ-ГНУ

269,9

ИИИ 269,9 С-ГНУ
ИИИ 269,9 СЗ-ГНУ

ИИИ 269,9 МЗ-ГНУ
ИИИ 269,9 ТЗ-ГНУ
ИИИ 269,9 ТКЗ-ГНУ

295,3

-

ИИИ 295,3 СЗ-ГНУ
ИИИ 295,3 ТЗ-ГНУ



МСЗ туридаги бурғилар юмшоқ, абразив, орасида ўрта қаттиқликдаги тоғ жинслари бўлган қатламларни бурғилаш учун мўлжалланган.
С туридаги бурғилар кам абразив, ўрта қаттиқликдаги (гилли, қумли сланецлар ва ғовак аргеллитлар, цементлашган кварцли алевролитлар, доломитлар, зич оҳактошлар ва бошқалар) жинсларни бурғилаш учун мўлжалланган. Шарошкаларнинг тишлари М ва МС туридаги бурғиларникига нисбатан қисқа, уларнинг ўткирлашиш бурчаги эса катта.
СЗ туридаги бурғилар ўрта қаттиқликдаги абразив жинсларни бурғилаш учун мўлжалланган.
Шарошкали бурғилар куракли бурғиларга қараганда қуйидаги афзаликларга эга:
а) шарошкали бурғиларнинг қудуқ туби билан туташуви куракли бурғиларга нисбатан анча кам, аммо уларнинг ишчи қисмининг узунлиги катта. Бу эса тоғ жинсларини парчалаш самарадорлигини оширади;
б) кўракли бурғиларнинг тишига қараганда, шарошкали бурғиларнинг шарошкаси қудуқ тубида айланади, бунда шарошка тишларининг емирилиш даражаси анча кичик бўлади;
в) қудуқ тубида шарошкаларнинг айланиши натижасида шарошкали бурғиларнинг қисилиб қолиш ҳавфи анча кичик.
Ювувчи ёки ҳайдовчи каналининг жойлашиш ва конструкцияга қараб бурғилар қуйидаги турларда ишлаб чиқарилади:
Ц - марказдан ювиш тешиги бўлган бурғилар;
Г –чекка гидромонитор тешиклари ёрдамида ювиладиган бурғилар;
П - марказда ҳайдаш тешиги (продувка) бўлган бурғилар;
ПГ - чекка (ён) томонда ҳайдаш тешиги бўлган бурғилар.
Гидромониторли бурғиларнинг тешигини (насадка) алмаштирса бўладиган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бунда ювувчи тешикнинг остки қисмида уя (гнездо) бўлади ва бу уя мустаҳкам (емирилмайдиган) материалдан тайёрланган насадкаларни алмаштириш учун хизмат қилади. Бунинг қулайлиги шундаки, бурғига ҳохлаган диаметрдаги насадкаларни ўрнатиш мумкин. Икки шарошкали бурғилар юмшоқ ва қовушқоқ тоғ жинсларини бурғилаш учун ишлатилади. Икки шарошкали бурғилар иккита ён томонида гидромонитор тешиклари бўлган ҳолда ишлаб чиқарилади. Бу гидромонитор тешикларга ҳохлаган диаметрли насадкаларни ўрнатиш мумкин.
Бир шарошкали бурғилар катта чуқурликда ётган қаттиқ тоғ жинсларини бурғилаш учун ишлатилади.
Уч шарошкали бурғиларнинг тури ва ишлатилишига қараб қуйидагича таснифланади:
- М, МС, С, СТ ва Т туридаги бурғилар, тишлари шарошка танасининг ўзидан чиқарилган бурғилар;
- МЗ, МСЗ, СЗ, ТЗ, ТКЗ, К ва ОК туридаги бурғилар, ҳар хил формадаги қаттиқ материалдан тайёрланган ва тишлари шарошка танасидаги тешикларга қотирилган бурғилар.
М туридаги бурғилар юмшоқ тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: Қаттиқ тўпроқ қатламини, оҳактошлашган, қумлашган, алевролит ва қумтош, мергел, оҳактош, айрим ҳолларда аргеллит қатламчаларининг юпқа қалинлиги аралашган тўпроқ қатламини бурғилаш учун мўлжалланган.
МЗ туридаги бурғилар юмшоқ, чақиқ (абразив) тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан, улардан қуйидагиларни келтириш мумкин:
- оҳактошлашган аргеллитларнинг кетма-кетлиги, кварцлашган аргеллитлар, қумтошлар ва тўпроқли сланецларни бурғилаш учун;
- тўпроқ, алевролит ва қумтошларнинг кетма-кетлиги, орасида мергел ва мергелли оҳактошлар бўлган тоғ жинсларини бурғилаш учун;
- тўпроқ, қум, қумтош, оҳактош- тўпроқли цемент аралашган тоғ жинсларини бурғилаш учун;
- доломит ва мергел қатламчалари билан аралашган оҳактош қатламларини бурғилаш учун ва ҳакозо.
МС бурғи тури қатлам орасида ўрта қаттиқликдаги қатламчалари бўлган юмшоқ тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: қумтош, конгломерат, оҳак-тўпроқли цементлашган материал, алевролит ва тўпроқли оҳактош қатламчалари, аралашган тўпроқ ва аргеллит тоғ жинслари шулар жумласидандир.
МСЗ бурғи тури юмшоқ, чақиқ (абразив) орасида ўрта қаттиқликдаги тоғ жинслари бўлган қатламларни бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: оҳактошлашган, қумтошлашган, аргеллитлар кетма-кетлиги; қумтош, алевролит ва аргеллит қатламчаларининг кетма-кетлиги, айрим жойларда мергель ва пирит аралашган тоғ жинслари; ҳамда оҳактошлар, айрим жойларда кремний қўшилган, доломит, мергель, аргеллит ва қумтош қобиқчалари аралашган оҳактош қатламларини бурғилаш ишларида МСЗ бурғи тури фойдаланилади.
С туридаги бурғилар ўрта қаттиқликдаги тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжаланган. Масалан: тўпроқ, қумтош, қум, алевролит, аргеллит, конгломерат ва мергел қатламчалари кетма-кетлигини бурғилашда кенг қўлланилади.
СЗ туридаги бурғилар чақиқ, ўрта қаттиқликдаги тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: гипс ва ангидрит аралашган тўпроқ қобиғи; кичик ва катта донали қумтошлар; конгломерат, тўпроқли сланецлар мергел ва туффитлар; ҳамда оҳактошлар, айрим жойларда доломитлашган, тўпроқлашган, аргеллит ва қумтош қобиғи аралашган тоғ жинслари шулар жумласига киради.
СТ туридаги бурғилар орасида қаттиқ қатламчалари бўлган ўртача қаттиқликдаги тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: оҳактошлар ва доломитлар, нотекис тўпроқлашган, оҳактошлашган доломитлар; алевролитлашган тўпроқ, алевролит, қумтош, оҳактошлашган аргеллит, ангидрит, гипс ва мергел қатламлари; ҳамда катта кристалли ва тўпроқ қатламчали туз қатламини бурғилашда шу турдаги бурғилардан фойдаланилади.
Т туридаги бурғилар қаттиқ тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: оҳактош ва доломитлар, орасида тўпроқ қатламли ангидрит, гипс ва кремний бўлган тоғ жинсларини бурғилаб ўтишда қўлланилади.
ТЗ туридаги бурғилар қаттиқ, чақиқ тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: доломитлашган оҳактошлар;, орасида гипс, тўпроқ ва мергел қатламлари бўлган доломитлар; аргеллитлар, алевролит ва қумтошлар, андезитлар, андезит-базальтлар шулар жумласидандир.
ТК туридаги бурғилар орасида мустаҳкам тоғ жинслари бўлган қаттиқ тоғ жинсли қатламларни бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: оҳактош ва доломитлар, айрим жойларда мергел ва иссиқ сланец қатламчалари бўлган, ангидрит ва кремний қатламчалари; ареллитлар, алевролит ва кварцлашган қумтошлар, тошкўмир ва кўмир сланецлари қобиғи аралашган қатламларни бурғилашда ишлатилади.
ТКЗ туридаги бурғилар қаттиқ, чақиқ, орасида мустаҳкам қатлам қобиғи бўлган тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: оҳактошлар, доломитлашган тоғ жинслари, ёриқлар; гипс, тўпроқ ва мергел қобиқлари аралашган доломитлар; аргеллитлар, алевролит ва қумтошлар, андезитлар, андезит-базальтларни бурғилашда асосан ТКЗ туридаги бурғилардан фойдаланилади.
К туридаги бурғилар мустаҳкам тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжалланган. Масалан: кварц кўринишидаги қумтошлар; андезитлар, андезит-базальтлар; ангидрит ва оҳактошли қобиғи бўлган кварцли қумтошлар; аргеллит ва алевролитла; ҳамда қаттиқ оҳактош ва доломитлар кабиларни бурғилашда қўлланилади.
ОК туридаги бурғилар жуда мустаҳкам тоғ жинсларини бурғилаш учун мўлжаланган. Масалан: кварц кўринишидаги қумтошлар; андезитлар ва андезит-базальтлар; майда донали, кварцлашган қумтошлар, орасида аргеллит ва оҳактош қобиғи бўлган жинслар; аргелит ва алевролитлар; ҳамда қаттиқ оҳактош ва доломитларни бурғилаб ўтиш учун мўлжалланган.
Бурғилаш тизмаси бурғини (қудуқ туби двигатели билан биргаликда) қудуқ усти жиҳозлари (вертлюг ва бошқалар) билан боғлаш учун хизмат қилади ва бошқарувчи қувур, бурғилаш қувурлари, оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари, бурғилаш қулфлари, боғловчилар ва бошқа қўшимча элементлардан иборат.



7.4-расм. Бурғилаш тизмасининг схемаси.

Бошқарувчи қувур деб номланувчи бурғилаш тизмасининг юқори қисми (7.4-расм) вертлюг (1) га юқорига боғловчи орқали боғланади. Бошқарувчи қувур биринчи бурғилаш қувури (8) га бошқарувчи қувурнинг остки боғловчиси (5), ҳимояловчи боғловчи ва бурғилаш қулфининг муфтаси (7) орқали боғланади. Бурғилаш қувурлари (8) бир-бирига бурғилаш қулфининг муфтаси ва ниппел (9) дан ташкил топган бурғилаш қулфлари орқали ёки боғловчи муфталар (10) ёрдамида боғланади. Оғирлаштирилган бурғилаш қувурлари боғловчи (11) ёрдамида бурғилаш қувурига боғланади. Остки оғирлаштирилган бурғилаш қувури эса боғловчи (14) орқали бурғига боғланади.


Бурғилаш тизмаси қуйидаги вазифаларни бажаради:
- ротордан бериладиган айланма ҳаракатни бурғига етказади;
- қудуқ туби двигателининг реактив моментини қабул қилади;
- ювувчи суюқликни турбобур ва бурғига етказади;
- бурғилаш тизмаси остки қисми мустаҳкамлигини ошириш ва бурғига оғирлик бериш учун;
- электробур ёрдамида бурғилашда алоҳида секцияларни жойлаштиришда;
- қўшимча ва ёрдамчи ишларни бажариш учун. Масалан, қудуқни қайта ишлаш ва ювиш, қатламни синаб кўриш ва қудуқ тубига тушиб кетган бегона предметларни олиб чиқиш ишларини бажаришда.
Бурғилаш тизмасининг ишлаш шароити ротор усулида бурғилашда ва қудуқ туби двигателлари ёрдамида бурғилашда ҳар хил.
Ротор ёрдамида бурғилашда, ротордан айланма ҳаракатни бурғига узатадиган бурғилаш тизмаси бир қатор қаршиликларга учрайди. Бурғилаш тизмасининг юқори қисми ўзининг оғирлик кучи таъсирида ва бурғининг ювувчи тешикларидаги босим ўзгариши таъсирида чўзилиш ҳолатида бўлади. Қудуқ туби реакциясини қабул килувчи остки қисми эса сиқилган ҳолатда бўлади. Бурғилаш тизмасига бериладиган айланувчи момент унда айланиш кучланишларини ҳосил бўлишига олиб келади. Маълум бир тезликда тизманинг айланиши эса марказдан қочма кучларни ва эгилиш кучланишларини келтириб чиқаради. Юқоридаги санаб ўтилган куч ва кучланишларнинг бурғилаш тизмасига бир вақтда таъсир этиши ротор усулида бурғилашда, бурғилаш тизмасининг ишлаш шароитини оғирлаштиради.Қудуқ туби двигателлари билан бурғилаш жараёнида бурғилаш тизмасининг ишлаш шароити роторли усулникига қараганда бир мунча фарқ қилади. Бу шароитда бурғилаш тизмаси айланмайди ва асосан тизманинг чўзилган ва сиқилган қисмларида чўзилиш ва сиқилиш кучланишлари ҳосил бўлади.

Download 207,71 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish