3-Мавзу. Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари Режа


Дашти Қинчоқда яшаган уруғларнинг номлари



Download 128,5 Kb.
bet3/4
Sana21.02.2022
Hajmi128,5 Kb.
#48557
1   2   3   4
Bog'liq
Ўзбек давлатчилигининг шаклланиши ва дастлабки тараққиёт босқичлари

Дашти Қинчоқда яшаган уруғларнинг номлари:
􀂾 Қирқ Юз, минг в.б.
Дашти қипчоқлик кўп сонли уруғ, қабилалар Мовароуннаҳр ҳудудларига кириб келар эканлар, улар, энг аввало, маҳаллий қардошлари, элатдошлари билан табиий суратда яқинлашиб, улардек ўтроқ ҳаётга мослашиб, уларнинг турмуш тарзига хос ҳамма энг яхши нарсаларни ўзларига қабул қилиб, сингдириб бордилар. Энг муҳими, кириб келган уруғ, қабилалар бу заминда ўзларининг иккинчи ватанларини топиш баробарида аста-секин бу ернинг тубжой аҳолиси таркибига сингишиб борди. Бу нарса айниқса уларнинг аввалги кўчаманчилик ҳаётига хос турмуш тарзидан ўзларидан маданий ва маиший соҳаларда анча юқори даражада бўлган маҳаллий ҳалқнинг илғор турмуш тарзига ўтишида, унинг кўп асрли бой маънавий мероси сарчашмаларидан баҳра топиб боришида яққол намоён бўлди. Шунинг учун ҳам улар маҳаллий қардошлари билан қоришиб, маънан юксалишга юз тутиб, уларнинг илғор ҳаёт тарзини ўзларига узил-кесил сингдириб бордилар.
Энди «Ўзбек» атамаси ва унинг истеъмолга кириб келиши ҳамда кенг ёйилиши хусусида тўхталадиган бўлсак, айтиш жоизки, бу масала ҳам маълум маънода принципиал аҳамиятга моликдир. Негаки, бу ном замирида бутун бир ҳалқнинг тарихий кечмиши, тақдири билан боғлиқ ҳолатлар кузатилади. Собиқ совет тарихшунослигида, шунингдек, айрим қўшни давлатларнинг муаллифлари қарашларида ҳам «ўзбек» атамасини ўзбек ҳалқининг келиб чиқиши билан атайин боғлашга уриниш ҳоллари кузатилади. Бу эса мазкур нозик масалани чалкашлаштириш ёхуд сувни лойқалатишдан бошқа нарса эмас, албатта. И.А.Каримовнинг «Тарихий хотирасиз келажак йўқ» асарида мана бу сўзларни бежиз таъкидлаб ўтмаган: «Ўзбек номи қачон пайдо бўлган? Совет тарихшуносларининг ёзишича, XVI асрда бизнинг заминимизни Дашти Қипчоқ хонлари ишғол қилгандан кейин ўзбек номи пайдо бўлган эмиш. Ахир биз Мовароуннаҳр деб атайдиган икки дарё оралиғида унгача ҳам халқ яшаганку! Ёки бу халқ бошқа миллат бўлганми? Мантиқ қани бу ерда»
Бу кескин ва ҳаққоний айтилган сўзларнинг маъно, мазмунини чақар эканмиз, миллатимиз ҳақидаги бор ҳақиқатни билишимиз, унинг номи билан мазмун-ўзаги ўртасидаги тафовутни аниқ-тиниқ тасаввур этишимиз нечоғлик муҳим эканлиги ўз-ўзидан равшанлашади. Маълумки, халқимизнинг «ўзбек» атамаси билан номланиши XVI аср бошларига тўғри келади. Бу ҳол асосан юртимиз ҳудудларига Дашти Қипчоқдан катта оқим сифатида кириб келган ўзбек деган умумий номни XV асрда қабул қилган уруғлар ва қабилалар ҳаёти билан боғлиқ йўсинда юз берган. Негаки, улар бу заминга келиб жойлашиб, маҳаллий аҳоли қатлами таркибини бойитиш, унинг юксак маънавияти, бой асрий қадриятларини ўзлаштириш баробарида ўзларининг умумий ўзбек номини аста-секинлик билан шу ҳудудда яшаган барча аҳолига ҳам нисбат бера бордилар. Бу эса «ўзбек» атамасининг шу даврдан эътиборан бутун Мовароуннаҳр бўйлаб кенг ёйилишига, бу ердаги халқнинг шу ном билан аталишига боис бўлди. Бироқ шу нарса равшанки, ўзбеклар, аввало, қайси қабилага мансуб бўлсалар шу номни узоқ вақт сақлаб қолганлар. Ҳатто XX асрга қадар ҳам Туркистон ўлкасида аждодий - қабилавий номлар сақланиб қолганлиги буни тасдиқ этади. Аммо бу дегани ўзбек халқининг келиб чиқиши фақат XVI асрда юз берган, деган маънони асло англатмайди. Бу ерда гап фақат «ўзбек» иборасининг этник ном сифатида пайдо бўлган вақт хусусида бораяпти. Ваҳоланки ўзбек халқи ўз мазмун, моҳияти, теран томирлари билан Туронзамин ҳудудида жуда қадимий замонлардан буён яшаб келганлиги, бой тарих, оламшумул аҳамиятга молик маънавият дурдоналарини ижод этганлиги ҳаммага маълумдир.
«Ўзбек» атамаси ва унинг келиб чиқиши, ёйилиши тўғрисида фикр юритганда, бу масаланинг яна бир қатор муҳим жиҳатларига эътибор қаратиш керак бўлади. Негаки, бу ҳам ўша халқнинг маълум маънода ўзига хос хусусиятларини, табиати, мазмуни, моҳиятини тушунишда асқотади. Шу нуқтаи назардан қараганда «Ўзбек» атамасининг келиб чиқиши, уни халқимизга нисбат берилиши хусусида ҳам тарихимизда турлича қарашлар ва ёндашувлар мавжуддир. Зеро, уларни кўздан кечириш, турли нуқтаи назарларни таққослаш ва аниқлаштириш орқали ҳам халқимиз тарихига оид кўп нарсаларни ойдинлаштириш, ўз тарихий хотирамизни янада бойитиб боришимиз мумкин бўлади. Маълум бўлишича, «Ўзбек» ибораси XIII-XIV асрларда яшаб ўтган ўша даврнинг машҳур тарихчилари Жувайний ва Рашидидин асарларида ҳам учрайди. Машҳур бобокалонимиз, буюк аллома ва давлат арбоби Мирзо Улуғбекнинг «Тўрт улус тарихи» асарида ҳам «Ўзбекия», «Ўзбеклар мамлакати» деган жумлаларга кўзимиз тушади. Бунда, бизнинг назаримизда, Дашти Қипчоқда яшаган уруғ, қабилалар яшаган жой, ҳудуд номлари кўзда тутилган бўлса керак.
Баъзи манбаларда эса ўзбек номи Олтин Ўрда хонларидан бири Ўзбекхон (1312-1340) номидан олинганлигига ишора қилинади. Рус олимларидан А.Якубовский, Н.Аристов,И.Ивановлар ҳам шундай қарашга мойиллик кўрсатадилар. Венгер олими Херман Вамбери эса янада қизиқроқ маълумотни илгари суради: «Ўзбек» сўзининг туб маъноси – «ўз-ўзига бек, хўжайин, мустақил». Нима бўлганда ҳам «Ўзбек» атамасини дастлаб Дашти Қипчоқда яшовчи туркий қабилалар қабул қилган ном бўлиб, бу қавм, элатларнинг юртимизга ўрнашиши, тубжой аҳоли одамлар аҳоли одамлари билан тақдиран қўшилиши жараёнида «Ўзбек» атамаси Туркистонда яшаган аҳолининг умумий номига айланади.
Кишилик жамияти пайдо бўлибдики, унинг тараққиёт жараёни ҳеч қачон алоқаларсиз бўлмаган. Одамлар, уруғ жамоалари, қабилалар, элатлар, халқлар ва ниҳоят уларни ҳудудий-иқтисодий ва сиёсий бирлиштирган мамлакатлар ўртасида доимо алоқалар бўлган ва бу алоқалар туфайли йўллар пайдо бўлган. Биз қадимги давр тарихимизга назар ташлар эканмиз, кишилик жамиятининг бронза давридан эътиборан, баъзи жойларда ундан ҳам анча аввал, маълум ихтисослашган йўллар пайдо бўлганлигини биламиз. Уларнинг пайдо бўлишида қабилалар, халқлар ва давлатлараро алоқалардан келиб чиққан иқтисодий, этник, сиёсий ва маданий эҳтиёжлар сабаб бўлди. Тарихда милоддан аввалги VI-IV асрларда эрон аҳмонийлари салтанати даврида унинг ҳудуди бўйлаб «шоҳ йўли» таркиб топганлигини биламиз. Лекин унга қадар Ўрта ва Яқин Шарқда Бадахшон лазуритига бўлган эҳтиёж «Лазурит йўли»нинг вужудга келишига олиб келган. Ана шундай қадимги йўллардан бири, Ғарб билан Шарқни бир неча минг йиллар давомида бир-бирига боғлаб келган «Буюк ипак йўли» эди. Бу йўл орқали Шарқдан (Хитойдан) Ғарбга (Византияга) олиб борилган савдо моллари, асосан, Хитой ипаги бўлса-да, бу йўл фанга атиги ХIХ асрнинг 70 йилларида немис олими К.Рихтгофен томонидан «Ипак йўли» номи билан киритилди. Унга қадар «Ипак йўли» «Ғарбий меридионал йўл» деб келинарди.«Буюк Ипак йўли» ҳақидаги илк ёзма маълумотлар милоддан аввалги 138 йилга тўғри келади: Хитой императори У Ди топшириғи билан Марказий Осиёга юборилган элчи ва сайёҳ Чжан Сян «Буюк ипак йўли»ни ўрганади ва бу тўғрида ўз таснифини беради.Шу даврда хуннлар Хитойнинг шимолий туманларини талон-тарож қилар эдилар ва император Чжан Сянни кўчманчи хунн қабилаларига қарши курашда иттифоқчи ва ҳамкорлар топиш учун жўнатади. Элчи хуннлар қўлига асир тушади ва ўн йилча ҳибсда ётади. У асирликдан қочиб, Марказий Тянъшан довонлари орқали Иссиқкўлга чиқади. Норин дарёси бўйлаб Фарғона водийсига келади. Бу эрда ўзи учун водийдаги шаҳарларни кашф қилади. Бу шаҳарлар Фарғона подшоҳлигига қарашли эканлигини билиб олади. Табиийки, элчи хитойнинг хуннларга қарши курашда Фарғона ҳукмдорининг ёрдамини олмоқчи бўлади. Лекин Фарғона ҳукмдори фақат савдо алоқаларини ўрнатиш истагини билдиради. Чжан Сян жануб сари саёҳатини давом эттиради. Олой водийсидан ўтиб, яна хуннлар қўлига тушади. Бир йилдан кейин ватанига қайтади. Элчи Хитой императорига «саёҳати» ҳақида гапириб беради. У Хитойга Фарғона отларидан бирини ва беда уруғидан олиб борган эди. Бу отни хитойликлар самовий деб атаганлар. Император У Ди ўз саройи яқинида беда эктиради. Кейинчалик у Хитойнинг бутун шимоли бўйлаб экиладиган бўлади. Хитойликлар анор, узум, бодринг ва ёнғоқ экишни ҳам йўлга қўядилар.Шундай қилиб, Чжан Сян юрган йўл бўйлаб милоддан аввалги II-I асрларда Хитойни Марказий ва Ғарбий Осиё билан боғловчи жаҳон аҳамиятига эга Буюк ипак йўли деб аталувчи карвон йўли ўтадиган бўлди.«Ипак йўли» Хитойнинг қадимги маркази Сиандан бошланиб, Ланчжоу орқали Дунхуанга келади. Дунхуанда у иккига ажралади. «Ипак йўли»нинг жануби-ғарбий тармоғи Такла-Макон саҳроси орқали Хотанга, ундан Ёркентга келиб, Помир тоғининг даралари орқали Вахонга, ундан Бақтриянинг бош шаҳри Зариаспга (Балх) келган, Балхда йўл уч тармоққа ажралиб, унинг ғарбий тармоғи Марвга, жанубий тармоғи Ҳиндистонга, шимолий тармоғи Термиз орқали Дарбанд, Наутак, Самарқандга қараб кетган. «Ипак йўли»нинг шимоли-ғарбий тармоғи эса Дунхуандан Бами Кучи, Турфан орқали Тарим воҳасига – Қашғарга борган. Ундан Тошқурғон орқали Ўзган, Ўш, Қува, Ахсикент, Понга, ундан Ашт дашти орқали Хўжанд, Зомин, Жиззахга, сўнгра Самарқандга Наутака йўли билан бирлашган. Йўл Самарқанддан ғарбга – Добусияга, Малик чўли орқали Бухоро ва Ромитанга, ундан Варахша орқали Пайкент ва Форобга бориб Амулъ шаҳрига ўтган. Амулда Марвдан Урганч томон Аму бўйлаб кетаётган йўлга қўшилган. Қадимда Марв шаҳри ўзининг қадимий анъаналари ва ҳар томонга кетувчи савдо карвон йўллари туташадиган географик қулайликларига кўра ипак йўлидан энг йирик шаҳар эди. Шунинг учун ҳам Марвда маҳаллий дин – зардуштийлик ибодатхоналаридан ташқари Ҳиндистоннинг будда, Византия христиан оламининг таянчлари бор эди. Қадимги ипак йўли унгача шу минтақадан ўтгач «лазурит йўли», «шоҳ йўли» асосида Марвдан Ғарбга томон катта карвон, савдо йўли бўлиб Хитой, Ҳиндистон ва Ўрта Шарқни Яқин Шарқ ва Ўрта эр денгизи мамлакатлари билан боғлаб турарди.
Тарихий ёзма манбалар ва археологик материалларнинг гувоҳлик беришича, Марвдан ғарбга томон кетган ипак йўли эроннинг Гекотолепил, Апалия ва экбатана (Хамадон) шаҳарларига ва улардан ўтиб Месопотамиянинг Ктесафон ва Бағдод шаҳарларига борган. Ундан Дажла (Тигр) дарёсининг ўнг соҳили бўйлаб шимолга кетиб, Анжиохия (Антокия) орқали Дамашққа, ундан Тир ва Қуддус шаҳарлари орқали Мисрга ўтиб кетган. Марвдан чиққан шимолий йўл эса Амулъ орқали Урганчга, ундан Шимолий Каспий бўйлаб Шимолий Кавказга, сўнгра Қора денгизнинг шимолидан Константинополга бориб, Босфор ва Дарданел орқали Ўрта эр денгизига ўтиб, Византия шаҳарларидан ўтган. Хитой императорлари Ипак йўли ғарбида жойлашган мамлакатлар билан савдо ва дипломатик алоқалар қилганлар. Улар ўз элчиларини катта совға-саломлар билан Ўрта Осиё, эрон, Мисопотамия ва Кичик Осиё давлатларига юборган. Масалан, Хитой сайёхи Гап Ин милодий 97 йилда форс қўлтиғигача этиб борган. Македониялик Май Тисиан эса 100 йилда Ланчжоугача этиб борган. Аммо Марказий Осиёликлар ҳамда эронликлар ҳеч қачон Хитой билан Византия ёки Хитой билан Яқин Шарқ давлатлари ўртасида бевосита савдо алоқаларининг шаклланишидан манфаатдор эмас эдилар. Чунки бу ҳаракатнинг «остида» жуда катта иқтисодий сиёсат ётар эди. Айниқса, Ипак йўли учун кураш ИИИ асрдан бошлаб эрон билан Ўрта Осиё ўртасида ҳаёт-мамот кураши тусини олган. Бу борада эрон билан Парфия ўртасида қаттиқ курашлар кетган. Марказий Осиё орқали Хитойдан ғарбга ўтадиган савдо карвон йўллари доимо суғдлар назоратида бўлган. Суғд савдогарлари ўзларининг бу йўлдаги ҳукмронлигини сақлаб қолиш учун Шарқий Туркистонда, эттисувда, Олтойдан то энисей соҳилларига қадар бўлган ҳудудларда, Шимолий Хитойнинг Шанси вилоятида, Дунхуан каби қатор шаҳарларда ўз карвонсаройларини ва қишлоқларини барпо этганлар.III-VII асрларда Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ орқали ўтган «Ипак йўли»нинг назорати суғдларнинг қўлида бўлган бўлса, ВИИИ аср ўрталарига келиб халқлараро муносабатлар тизимида туб ўзгаришлар юз берди.«Ипак йўли»нинг ғарбий қисми араблар назоратига ўтди.
ХIII асрга келиб Чингизхон ипак йўлининг барча тармоқлари бўйлаб назоратни ўз қўлига киритди. Бу ҳолат то ХИВ аср ўрталаригача давом этди. Муғуллар ҳукмронлиги даврида Хоразмнинг Маҳмуд Яловоч доирасидаги савдогарлари асосий ролни ўйнадилар.Агар «Ипак йўли» орқали Хитойдан Ғарб мамлакатларига, асосан, ипак, илк ўрта асрлардан бошлаб, қоғоз экспорт қилинган бўлса, бу мамлакатлардан Хитойга шиша, жундан ишланган ҳар хил газламалар, гилам, палос, ойна, металл, зеб-зийнат безаклари, қимматбаҳо тошлар, ҳар хил дориворлар, арғумоқ отлар келтирилган. Ана шу савдо йўллари орқали Хитойнинг бронза ойналари ва тангалари Фарғона водийси ва Сирдарёнинг ўрта ҳавзаси раёнларига кенг тарқалган.Буюк Ипак йўли биргина иқтисодий аҳамият касб этмай, балки у диний, маданий мерос ютуқларини тарқатувчи, мамлакатлараро дипломатик алоқаларни таъминловчи йўл ҳам эди. Мас, Ҳиндистоннинг будда дини шу йўл билан Хитойга Марказий Осиё орқали кириб келган. IV-VIII асрларда Хитойнинг ташқи олам билан савдо алоқалари кенгайди. Илк феодализм даврида Хитойда ипакчилик ривожланиб кетди ва ипаклар арзон нарҳда Марказий Осиёга Суғд савдогарлари орқали кириб борган. Улар фақат мол олиб, мол сотувчи ва ундан фойда олувчи жамиятнинг бой қатлами ҳисобланмай, балки узоқ сафарларга катта савдо карвони билан кетувчи савдогар, дипломатлар, зиё тарқатувчилар, у ёки бу ҳудуддан янги жойларга илғор хўжалик ихтироларини олиб борувчи нуфузли кишилар ҳисобланарди. Улар бир вақтнинг ўзга мамлакатлар урф-одатлари, куч ва қудрати, худудий жойлашиши, табиати ва давлатни бошқариш тизимини чуқур билишда ўта хушёр давлат айғоқчилари вазифасини ҳам ўтар эдилар. Давлат бошлиқлари уларнинг кузатиш маҳорати ва берган маълумотлари асосида ўз ташқи сиёсатларини режалаштирар эдилар. Бундай улкан ва зарурий ишлар ана шу савдо-карвон йўллари туфайли амалга оширилар эди. Мелодий эрадан бошлаб то IХ асргача сўғд тили ипак йўллари доирасида жаҳон савдо тили даражасига кўтарилди. «Ипак йўли» Ўрта Осиё шарқ билан ғарб ўртасида воситачилик ролини ўйнар экан, бу эрда мигратсия жараёни кучайиб, туркий этник унсурларнинг катта-катта гуруҳлари пайдо бўлди ва уларнинг Марказий Осиёнинг ички жараёнларига кириб бориши тезлашди. Эрли эрон тиллар гуруҳи оламида туркийзабон халқлар ҳиссаси кўчайиб, Х-ХI асрларга келиб Мовароуннаҳр, Хоразм ва Шарқий Хуросонда (Туркманистон ҳудудида) туркий тил муҳити ҳукмрон бўлиб қолди.
ХIV-ХV аср охирида Темур ва темурийлар давлати маркази Мовароуннаҳр жуда кўп карвон йўллари орқали Оврупо, Яқин ва Узоқ Шарқнинг йирик шаҳар ҳамда мамлакатлари билан боғланган эди. Серғайрат кўчманчилар, турли мамлакатларнинг журъатли савдогарлари ва қўрқмас сайёҳлари томонидан анча илгари ва кўриб чиқилаётган даврда асос солинган ушбу йўллар Темур ҳамда темурийлар давлатининг сиёсий иқтисодий алоқаларини амалга оширадиган асосий алоқа йўллари эди. Бинобарин, турли мамлакатлардан Мовароуннаҳр томон борадиган карвон йўллари темурийларнинг ҳарбий юришлари учун ҳам хизмат қилган. Умуман олганда, карвон йўлларининг турли мақсадда амалга оширилган юришлар учун Темур ҳарбий юришларининг баъзи йўлларини кузата туриб Мовароуннаҳрдан қўшни ҳудудларга олиб борган карвон йўлларининг баъзи қисмини аниқлаш мумкин. Ўз олдига буюк давлат яратишни мақсад қилган Темур ўша пайтдаги карвон йўлларининг аҳамиятини билган эди ва ундан ўз ташқи сиёсатида усталик билан фойдаланди. Қадимда иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан Мовароуннаҳр билан муштарак бўлган Хоразм муғуллар даврида икки қисмга бўлиниб, маркази Урганч шаҳри бўлган шимолий Хоразм Олтин Ўрдага, маркази Кат қалъаси бўлган жанубий Хоразм Чиғатой улусига қараган. ХIV асрнинг 60-йиллари охирида шимолий Хоразмда Қўнғирот сўфилари сулоласи хукмрон бўлиб, шимолий ва жанубий Хоразм эрларини бирлаштирдилар. Айни пайтда Хоразм иқтисодий ва сиёсий жиҳатдан Олтин Ўрдага боғлиқ эди. Темур эса бутун Хоразмни Чиғатой улусининг ажралмас қисми деб ҳисоблар эди ва унинг ҳудудидан ўтадиган ипак йўлини қўлга киритмоқчи эди.Испан элчиси Клавихонинг ёзишича: у ҳунарли бирор кишини ҳам Мовароуннаҳрни ташлаб кетишга йўл қўймаган. Аксинча, Темурнинг амри-фармони билан Дамашқнинг энг моҳир тўқувчилари, Халабнинг машҳур пахта йиғувчи, Анқаранинг мовут тўқувчи корхоналари, Туркия ва Гуржистоннинг заргарлари, хуллас, кўп касб-ҳунар соҳиблари бошқа шаҳарлардан Самарқандга кўчириб келинди. У нафақат Мовароуннаҳр ва Туркистонни обод қилди, балки буйсундирилган мамлакатларнинг шаҳарларини ҳам қайта тиклади. Карвон йўлларида роботлар, қалъалар, кўприклар, шаҳарларда масжид ва мадрасалар ҳамда боғу-бўстонлар барпо этди. Карвон йўллар қароқчилардан тозаланди. Йўловчилар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида уларнинг кучиб ўтиши учун манзилгоҳлар қурдирди. Қулайлик яратиш мақсадида катта йўлларга соқчилар қўйди. Соқчилар йўловчиларнинг моли учун жавобгар эдилар. Энг муҳими эрон, Озарбайжон ва Ироқдаги феодал тарқоқлик ва бошбодоқликка барҳам бериб, Шарқ билан Ғарбни боғловчи қадимий карвон йўлларини тиклади. Бу билан нафақат Мовароуннаҳр, балки узоқ ва яқин Шарқ мамлакатларининг иқтисодий ва маданий тараққиётига халқлар ва мамлакатларни бир-бири билан яқинлаштиришга улкан ҳисса қўшди.Амир Темурнинг фотиҳлик юришларини фақат ўлжа олишга бўлган иштиёққа йўймаслик керак. У жаҳон карвон йўлига ҳукмронлик қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйганди. Олтин Ўрда худудларидан ўтувчи шимолий савдо шаҳроҳи (асосий йўли)ни йўқ қилишга ва барча савдо йўлларини Марказий Осиё орқали йўналтиришга ҳаракат Олтин Ўрдага қарши зарба беришда Темур унинг ички зиддиятларидан усталик билан фойдаланди. Темур Олтин Ўрдани ўз давлатига қўшиб олмоқчи эмасди, фақат у шимоли-ғарбда ўз давлати учун жуда ҳавфли куч бўлган хонликни заифлаштириш ва унинг шарқий қисмини ўз таъсири остидаги хонлар тасарруфига топшириш ҳамда «Сарой Берка» орқали ўтадиган карвон йўлини ҳам Мовароуннаҳр орқали ўтиш учун курашади. Темур Олтин Ўрданинг фақат Сирдар қуйи оқимидаги иқтисодий, сиёсий ва маданий жиҳатдан Хоразм ва Мовароуннаҳрга бевосита боғлиқ бўлган эрларинигина қўшиб олмоқчи эди. Сарой Берка, Сарой Боту ва Хожитархон (Астрахон) шаҳарларини эгаллайди. Темур Олтин Ўрда тасарруфидаги барча маданий вилоятларнинг хўжалик ва савдо сотиқ ишларига катта путур этказади. Бу вилоятлар ва улардаги йирик шаҳарлар анча вақтларгача иқтисодий жиҳатдан қаддиларини ростлай ололмайдилар. Натижада Хитойни яқин шарқ мамлакатлари билан боғлаган савдо йўлининг Олтин Ўрда орқали ўтган шимолий тармоғи барҳам топади. Эндиликда бутун савдо қатнови яна Мовароуннаҳр шаҳарлари: Ўтрор, Тошкент, Самарқанд ва Бухоро орқали Балх, Ҳирот ва Султония томон йўналади.Сирдарё атрофидаги шаҳарлар жуда кенг ҳудудни боғловчи қисм саналган. Бу эрда Мовароуннаҳр воҳалари, дашт шаҳарлари, Олтин Ўрданинг чет қарам эрлари Дашти Қипчоқ, Муғулистон, Хитой ва бошқа мамлакатлар савдогарлари, сайёҳлари, турли дин вакиллари учрашишган. Саброн, Сиғноқ, Ўтрор, Сайрам, Яссилар йирик савдо марказлари саналиб, шу жойларда турли мамлакатлардан келувчи йўллар туташган. Шунингдек, айни жойда Бухоро, Самарқанд, Тошкент каби Мовароуннаҳрнинг бошқа шаҳарларидан келган савдогарлар ҳам тез-тез тухталишган. Ибн Арабшоҳнинг ёзишича, «Ипак йўли» орқали Самарқандга турли мамлакатлардан, хусусан, Хуросондан маъданлар, Ҳинд ва Синддан ёқут, олмос; Хитойдан атлас, яшин тоши, мушк ва бошқа моллар; ўзга мамлакатлардан олтин ва кумуш олиб келинарди. Чет мамлакатлардан Самарқандга олиб келинадиган молларнинг миқдори нақадар кўп бўлганлигини Клавихо бу шаҳарда бўлган вақтида Хитой пойтахти Хонбалиқдан 800 туялик савдо карвони келганини қайд этганидан ҳам фараз қилиш мумкин.
Мовароуннаҳрдан Хитойга ўша замонларда икки карвон йўли орқали борилган. Биринчи йўл Тошкент, Сайрам, эттисув ва Шарқий Туркистоннинг Турфон ва Қумул шаҳарлари орқали; иккинчи йўл Фарғона водийси орқали – Хўжанд, Қўқон, Марғилон, Андижон, Ўш шаҳарларидан ўтиб, Олой водийси бўйлаб борган ва Шарқий Туркистоннинг Қошғар, Хўжанд ва эрканд шаҳарлари орқали ўтган.Бу даврда Темур ва унинг жойлардаги ноиблари Хитой ва Ҳиндистонда Ўрта Осиё орқали Яқин Шарқ ва эвропа мамлакатларига юналган асосий халқаро савдо йўли – «Буюк ипак йўли»ни назорат қилиб, савдо карвонлари қатнови ҳавфсизлигини таъминлашда муҳим чора-тадбирлар кўрдилар ва Шарқ билан Ғарб ўртасида савдо-сотиқ ва элчилик алоқаларини ҳар томонлама ривожлантиришга катта эътибор бердилар.Савдо муносабатларини ривожлантиришда элчилик алоқалари катта аҳамият касб этган. Темурий ҳукмдорларининг элчилик ва савдо карвонлари Осиё ва Оврўпонинг жуда кўплаб мамлакатларига борганлар.
Ўз навбатида чет мамлакатларнинг элчилик савдо карвонлари Марказий Осиёнинг турли мамлакатларида бўлганлар.Темур даврида Хитой, Ҳиндистон, эрон, Русия, Татаристон, Фарангистон, Испания ва бошқа давлатлар билан савдо-сотиқ ишлари кучайган. Хитойдан асосан ипак, шойи матолари, хусусан, парча ва атласлар, чинни, лаъли, гавҳар ва мушк; Ҳиндистондан сифатли чойлар, нафис оқ рангли матолар, нил бўеқлар, хушбўй зираворлар; эрондан марварид ва дурлар; Русия ва Татаристондан ҳар хил мўйналар, тери ва мум келтирилган. Самақанд бозорларида Фарангистон газламалари, мовутлари ва Черкас пичоқлари машҳур эди. Ўз навбатида, Марказий Осиё шаҳарларидан чет мамлакатларига арзон нархли ип матолар, бўз, духоба. Шойи газлама, қоғоз, қуруқ мева, гуруч, пахта, калава иплар, кулолчилик, мисгарлик буюмлари, пичоқлар каби маҳсулотлар чиқарилган.Соҳибқироннинг Франсия қироли Франс VI га ёзган хатидаги қуйидаги фикри диққатга сазовордир: «Сиз ўз савдогарларингизни менинг салтанатимга юборинг. Биз уларни илиқ қарши олиб, иззат-икром кўрсатамиз. Биз ҳам ўз савдогарларимизни юртингизга йўллаймиз. Сиз ҳам уларга ҳурмат кўрсатинг. Уларга ортиқча тазъйиқлар қилинишига йўл қўйманг. Сизга бундан бўлак талабим йўқ. Зеро, дунё савдо аҳли обод бўлажак». Ана шу оддий ва аниқ фикрдан шундай хулоса чиқариш мумкин-ки, Амир Темур ташқи сиёсатида халқаро иқтисодий савдо алоқаларини кенг миқёсда йўлга қўйиш, ундан барчани, авваламбор, ўзининг халқини баҳраманд этиш бош ғоя бўлиб хизмат қилган. У барпо этган ягона иқтисодий савдо майдонида бугунги кун учун ҳам, бугунги замон учун ҳам ибратли бўлган вазият мавжуд эди. Амир Темурнинг мана бу сўзлари бунга далилдир: «Салтанатимнинг у четидан бу четигача бирон болакай бошида бир лаган тилла кўтариб ўтадиган бўлса, бир донасига ҳам зарар этмайдиган тартиб-интизом ўрнатдим». Амир Темур, Мироншоҳ ва Англия қироли Генрих IV ларнинг ўзаро дипломатик ёзишмаларидан маълум бўлишича, Англия билан элчилик алоқаларини ўрнатиб, савдо-сотиқни жонлаштириш йўлида олиб борилган ҳаракатларда, айниқса, Мироншоҳнинг ташаббуси катта бўлган.
Бу табиий ҳол бўлиб, буюк Амир Темур салтанатининг ғарбий давлатлар билан олиб борган алоқалари – хоҳ у элчилар қатнови, хоҳ савдо карвонлари бўлмасин, даставвал. Мироншох тасарруфидаги ўлкалар орқали ўтар эди. Бундан, авваламбор, ушбу вилоятларнинг ноиби манфаатдор эди. Чунки Мироншох қўли остидаги мулкларнинг ғарбий чегаралари эвропа давлатларининг сиесий ва иқтисодий доирасидаги Болқон ярим ороли орқали Ўрта денгиз мамлакатлари билан туташган эди. Амир Темур вафотидан сўнг салтанатда бошланган сиесий бошбодоқлик ва уни бир қанча мустақил давлатларга бўлиниб кетиши, «Буюк ипак йўли»га эътиборнинг пасайиши оқибатида Ғарбий эвропа давлатлари билан Темурнинг ўрнатган бевосита савдо ва элчилик алоқалари аста-секин сусайиб, кейинчалик эса бутунлай барҳам топди. Бу, шубҳасиз, Марказий Осиёнинг Ғарбий эвропа ва унда шаклланаётган жаҳон бозоридан ажралиб, Марказий Осиёликларнинг дунё халқларининг иқтисодий ва ижтимоий тараққиётидан четда қолишининг бошланиши эди. Амир Темур вафоти билан ворислар ўртасида тожу-тахт талашуви бошланди. Оқибатда Хуросонда Шоҳрух Мирзо; Балх, Ғазни. Қандаҳорда Пирмуҳаммад; Ғарбий эрон ва Озарбайжонда Мироншоҳнинг ўғиллари Умар Мирзо билан Абубакр Мирзолар ҳокими мутлақ бўлиб оладилар. «Буюк ипак йўли»нинг шимолий йўналишида жойлашган вилоятлар Туркистон, Саброн, Ўтрор, Сайрам Амир Бердибекнинг тасарруфида қолади. Ўра-Тепа билан Фарғонани Амир Худойдод эгаллаб олади, Хоразмни эса Олтин Ўрданинг нуфузи амирларидан Идику Ўзбек босиб олади. Шундай қилиб, муҳим савдо йўлида жойлашган деярли барча ҳудудларда ҳукмдорлар ўз тартибларини ўрнатишга киришдилар.Амир Темур авлодари ўртасидаги ҳокимият учун қаттиқ кураш нақд беш йилга чўзилади ва, шубҳасиз, мамлакат аҳолисининг иқтисодий аҳволига кескин таъсир этиб, халқнинг жиддий норозилигига сабаб бўлган эди. Темурийзодалар олий ҳокимият учун, ноиблар ўз вилоятларида мустақил бўлиб олиш учун курашдилар. Шохруҳ бошлаган ҳаракат мамлакат фуқаросининг кўпгина табақалари томонидан қувватланади.
Шу боисдан, Шохруҳ Темур ҳукмронлиги ўрнатилган вилоятларни ўз қўл остига олишга ҳамда мамлакатда тинчлик ва осойишталик ўрнатишга муттасил ҳаракат қилади. Шохруҳнинг ўлими темурийлар ўртасида ўзаро урушларни яна авж олдириб юборади. Унинг ўғли Улуғбек ҳукмронлик қилган даврни ҳам сиёсий беқарорлик, тахт учун курашлар билан таърифлаш мумкин. Темурийзодалар ўзаро кураш билан банд бўлиб, «Ипак йўли»га эътибор бермай қўйдилар. Масалан, Абдулатиф ҳам «Буюк ипак йўли»дан бож олишни тўхтатди, гарчи Улуғбек бунга катта эътибор берган эди. Натижада «Буюк ипак йўли»да карвонлар юриши камайди, чунки уларнинг ҳавфсизлигини таъминлайдиган кучлар барҳам топди. ХV асрнинг охири – ХVI асрнинг бошларида Мовароуннаҳр ҳудуди бир неча мустақил мулкларга бўлиниб кетди. Улар иқтисодий жиҳатдан бир-бирлари билан мустаҳкам боғлиқ эдилар, лекин айрим вилоятларнинг ҳокимлари ўртасидаги узлуксиз тўқнашувлар аҳолининг ўзаро хўжалик алоқаларига ҳалақит берар эди. Айрим ҳукмдорлар ўз қўшниларининг эрларини босиб олиш ҳисобига ўз эрларини кенгайтириш пайида бўлиб, юришлар муваффақиятсиз чиққанда, талаб олинган мол-мулклар билан чекланишар эди. ХV асрнинг охирларида феодалларнинг бир-бирларига қарши чиқишлари анча кескинлашди. Самарқанд ва Бухоро жўшқин ички савдо ва бошқа давлатлар билан савдо марказлар ҳамда савдо карвонларининг йўллари туташган шаҳарлардан эдилар. Чўл аҳолиси ва йирик шаҳарлардан йироқдаги туманлар билан айирбошлаш савдоси мавжуд эди. Қозоқ султонларига асирга тушган машҳур одамлар эвазига товон тўлаш учун ўзбек хони Шайбоний фармойишига биноан бир неча туяга юк бўладиган нарбас газламаси тайёрлаб қўйилган эди.Карвон йўллари Марказий Осиё шаҳарларини ҳозирги Афғонистон, Ҳиндистон, эрон марказлари билан Сирдарё ёқасидаги шаҳарлар Қозоғистон чўлидан кўчманчилар ва Сибир билан боғлар эди.Шу йилларда Хитой билан савдо алоқалари анча сусайди. Хитой билан Марказий Осиё ўртасидаги карвон йўлларида жойлашган вилоятларда сиёсий беқарорлик бунинг асосий сабаби бўлди.Мамлакатдаги ва қўшни вилоятлардаги феодал можароларнинг кучайиши чет элликларнинг босқинлар карвон йўллари ҳавфсизлигини таъминлаш имкониятидан маҳрум қилди. Натижада қўшни давлатлар билан савдо-дипломатик муносабатлар ҳам бузилди. Савдо йўлларининг жанубга кўчиши ва денгиз савдосининг кучайиши Марказий Осиё шаҳарларининг ташқи савдо алоқаларига жиддий зарба бўлди. Буюк географик кашфиётлар туфайли Ҳиндистондан ва ҳатто анча шимолдаги вилоятлардан молларнинг кўпгина турлари денгиз йўлидан юборила бошлади. Халқларнинг маданиятлари ва урф-одатлари бир-бирига яқинлашиб, ўзаро муносабатларнинг ҳар тарафлама яхшиланишида «Буюк ипак йўли»нинг аҳамияти бениҳоят катта бўлди.

        1. «Ипак йўли» Марказий Осие халқлари иқтисоди, маданий ва сиёсий ҳаётида жуда катта рол ўйнади. У туфайли Марказий Осиё халқлари Ғарб ва Шарқ дунёси ва уларнинг хўжалик ихтироларидан баҳраманд бўлди.

        2. «Ипак йўли»да Марказий Осиё Шарқ ва Ғарб ўртасида воситачилик ролини ўйнади. Натижада, Марказий Осиёда мигратсия жараёни кучайиб, туркий этник унсурларнинг катта-катта гуруҳлари пайдо бўлди.

        3. Милодий эра бошларига келиб, ипакчилик Шу вилоятига ҳам ёйилди. ИИИ асрдан бошлаб, ипакчилик маркази шимолий ғарбга Шарқий Туркистонга кўчди. Ундан Фарғона водийси, Суғд, эрон ва Византияга ёйилди.

        4. IХ-Х асрларда Сомонийлар, ХI-ХII асрларда Қорахонийлар ва Салжуқийлар, ХIII асрдан муғул империяси ва, ниҳоят, ХIV асрнинг 70-чи йилларида Темур давлати назоратида бўлди.

        5. Кўп тармоқли «Ипак йўли» савдосида Суғд савдогарларининг ўрни катта бўлди. Милодий эрадан бошлаб, IХ асргача эса суғд тили ипак йўллари доирасида жаҳон савдо тили даражасигача кўтарилди.

        6. «Ипак йўли» савдосида суғдлардан ташқари парфияликлар, эрон сосонийлари, турклар, кушонлар, хотанлар, уйғурлар, тибетликлар, бактрияликлар ҳам катта рол ўйнаганлар. Уларнинг барчаси бу тарихий жараённинг ижодкорлари сифатида из қолдирди.

Кейинги йилларда собиқ СССРнинг инқирозга йўл тутиб , пароканда бўлиб кетиши натижасида, илгари собиқ СССР таркибидаги республикалар мустақил давлатга айланади. Ҳозирги кунда мустақилликни ўз қўлига киритган давлатлар халқаро миқёсда жаҳон хўжалик таркибида фаол қатнашиб, дунёнинг барча мамлакатлари билан иқтисодий, сиёсий, маданий алоқаларни олиб бормоқдалар.
Марказий Осиё ҳудудида жойлашган Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ҳам ҳозирги кунда жаҳон хўжалик таркибига аста-секинлик билан кириб бормоқда. Жаҳон хўжалик таркибига кириб боришда Марказий Осиё давлатлари учун «Буюк ипак йўли»нинг роли бениҳоят каттадир. Ҳар бир давлатнинг иқтисодиётида автомобил, темир йўл, денгиз ва ҳаво йўлларининг аҳамияти қанчалик эканлигини яхши биламиз. Давлатнинг географик жойлашишига боғлиқ ҳолда турли хилдаги йўлларнинг аҳамияти турлича денгизлардан узоқ, берк ҳавзада жойлашган Марказий Осиё республикаларида юк ташишда асосан автомобил ва темир йўл транспортларидан фойдаланилади. Ҳозирги техник тараққиёт ва жадал иқтисодий ривожланиш даврида фақат қўшни давлатлар билан бўладиган иқтисодий алоқалар бизни қаноатлантирмайди. Биз товарларимизни дунё бозорларига олиб чиқишимиз зарур, товарларни ички бозорларимизга олиб киришимиз зарур. Бунинг учун эса автомобил ва темир йўл транспортларидан ташқари денгиз транспортларидан ҳам фойдаланишимиз керак. Марказий Осиё давлатларига масофа жиҳатидан энг яқин денгиз йўли Қора денгиз ҳисобланади. 1993 йил май ойида Брюсселда эвропа Комиссияси Марказий Осиё ҳамда Кавказ мамлакатлари, шунингдек, эвропа Иттифоқи давлатлари вакиллари учрашуви бўлиб ўтди. Унда «Европа ва Осиёни бир-бирига боғлайдиган «Европа-Кавказ-Осиё транспорт йўлаги ТРАСЕКА»ни барпо этиш масаласи кўриб чиқилди. Айтиш мумкинки, айни шу учрашув «Буюк ипак йўли»ни тиклаш борасида дастлабки амалий қадам бўлди. Мазкур шартнома пахта ташишга кетадиган харажатнинг 12 млн.доллари ёнимизда қолади, чунки ТРАСЕКА шимолий йўналишга нисбатан 2 минг км қисқадир. Пахтани Россия ва Қозоғистон орқали Украинанинг Қора денгизи портларига этказиш учун тоннасига 100 доллар зиёд маблағ сарфласак, шу юк ТРАСЕКА орқали 55 долларни ташкил этади. Ҳозирга қадар жаҳоннинг 50 мамлакатлари ТРАСЕКА йўллари орқали ўз юқларини манзилларга этказаётир. Мазкур йўллардан Шарқ ҳам, Ғарб ҳам бирдай манфаат топади. Марказий Осиё ва Кавказ учун жаҳон бозорига кенг йўл очилади. эвропа ва Осиёни туташтирадиган ана шу йўлнинг асосий бўғинида Ўзбекистон жойлашган. Марказий Осиё ва Қозоғистон давлатларининг ҳам марказида давлатимизнинг жойлашиши қадимдан «Ипак йўли»нинг энг серқатнов трассалари ўтишига сабабчи бўлган. Ҳозир ҳам Марказий Осиёни эвропа ва Осиё билан боғлаб турувчи автомобил ва темир йўлларнинг асосий қисми давлатимиз ҳудудидан ўтади. Ҳозирги пайтда жадал суръатлар билан Тошкент-Андижон-Ўш-Иркештом-Қашқар йўли қурилмоқда. Бу йўлнинг асосий қисми Ўзбекистон ҳудудига тўғри келади. Ана шу йўл эвропа ва Осиёнинг энг катта шаҳарларини, яъни Париж ва Шанхайни бир-бири билан боғлайди. Қадимдан давлатлар ўртасида йўллар ҳар жиҳатдан қулай жойларда ўрнатилган. «Буюк ипак йўли» ҳам қумли чўллар, баланд тоғлар, бепоён даштлар орқали ўтиб, шаҳарлар ва қишлоқларни бирлаштирган. Ҳозирги серқатнов катта автомобил йўлларининг кўпчилиги «Ипак йўли»га тўғри келади. 1998 йил сентябръ ойида Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида эвропа –Кавказ-Осиё транспорт йўлагини (ТРАСЕКА) ривожлантириш бўйича халқаро анжуман бўлиб ўтди. Уна 32 давлатнинг раҳбари, 10дан ортиқ халқаро ташкилот вакиллари иштирок этишди. Республикамизнинг Президенти И.А.Каримов ТРАСЕКА лойиҳасининг аҳамиятини қуйидагича изоҳлади:

        • ТРАСЕКА лойиҳасининг амалга оширилиши бизни ҳам Ғарб, ҳам Шарқ денгиз йўлларига чиқишимизга имкон яратди ва экспорт, импорт товарларимиз анча арзонга тушади.

        • Кавказорти ва Марказий Осиё бозорларига эвропа ва Осиё давлатларининг кириб келишига йўл очилади.

        • ТРАСЕКА лойиҳасининг кучга киришига шунга ўхшаш бошқа лойиҳаларнинг амалга ошишига имконият беради. Бу эса эвропа билан Осиёнинг Тинч океан ҳудудларидаги давлатлар билан савдо алоқаларини янада кучайишига шароит яратади. Лойҳалар бўйича қуриладиган йўллар аксарияти «Буюк ипак йўли»нинг тикланиши деб атасак, хато қилмаймиз.

        • Европа-Кавказ-Марказий Осиё йўлагининг очилиши Марказий Осиё давлатлари ва бир давлат ичидаги турли ҳудудлар ўртасидаги иқтисодий алоқаларини яхшилайди.

Шунингдек, Ислом Каримов Европа-Кавказ-Осий транспорт йўлаги минтақавий иқтисодий ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш, мазкур йўналишда жойлашган мамлакатлар иқтисодиётини ривожлантириш, қолаверса, миллатлараро ҳамда давлатлараро муаммоларни эчишда катта самара берадиганини таъкидлади. Ўзбекистон Республикаси мустақил ҳаёт ва тараққиёт йўлидек энг буюк йўлни танлаб, «Буюк ипак йўли»ни ҳам қайта тиклаш ғоясини биринчилар қатори илгари сурган ва ушбу ғояни рўёбга чиқариш учун тинимсиз ҳаракат қилаётган давлатдир. Шунинг учун ҳам Ўзбекистон қадимий «Буюк ипак йўли»нинг юк ортилган от ва туялардан иборат карвонларга мосланган «Ипак йўли»нинг ўта замонавий мазмун ва даражаларда, энг янги техника ва технологиялар билан қуролланган илғор, мураккаб транспорт ва алоқа коммуникасиялари системаси сифатида қайта тикланиш учун кўп тадбирларни кўрмоқда. Бу тадбирларга ҳам мамлакатларни иқтисодий ривожлантириш, ҳам «Буюк ипак йўли»ни тиклаш воситалари деб қарамоқда. «Буюк ипак йўли»нинг янги мазмунда ва сифатларда тўла-тўкис тикланиши билан эвропа ва Осиё мамлакатлари халқлари учун бутунлай янги тараққиёт манбалари, омиллари ва имкониятлари вужудга келади. Улар янада кенгая бориб, экологик муаммоларнинг энг оғири – Орол денгизи муаммосини эчишга ҳам ёрдам бериши мумкин. «Буюк ипак йўли» тикланишининг асосий самаралари хусусида қуйидагиларни айтиш мумкин.

  • «Буюк Ипак йўли»нинг тўла тикланиши билан энг аввало мамлакатлар ўртасидаги савдо-сотиқ муносабатлари кучаяди, савдо ҳажми ошади ва улар иқтисодий тараққиётга ижобий таъсир этади.

  • Янги корхоналар, замонавий техник стансиялари ва хизмат кўрсатиш шаҳобчалари вужудга клиб, мамлакатларнинг ишлаб чиқарувчи кучлари ривожланади. Илмий-техник алоқалар ҳамда янги техника ва технологиялар келтирилиши натижасида фан-техника тараққиёти тезлашади, хўжаликлар ва товарларнинг рақобатқобиллиги кучаяди.

  • Кўплаб янги иш жойлари ташкил қилинади ва улар кўпайиб боради, ишсизларнинг кўпчилиги ўз жойларига эга бўлади.

  • Ҳар бир мамлакат ичида ва халқаро кўламда меҳнат тақсимоти чуқурлашади ва кенгаяди, меҳнатнинг янги турлари ва янги касблар вужудга келади. Миллий ва халқаро муносабатлар янада ўзгаради ва такомиллашади. Экологик муҳитни яхшилаш, товарлар сифатини ошириш имкониятлари кенгаяди.

  • Маҳсулот ишлаб чиқариш, сотиш ва харид қилишнинг экспорт ва импорт ишларининг арзонлашувига, иқтисоднинг ўсишига таъсир этувчи шарт-шароитлар, омиллар янада кенгаяди. Булар натижасида кишилар моддий ҳаёти яхшиланади, моддий фаровонлиги ошади.

  • Халқлар ўртасидаги маданий, маънавий ва маърифий муносабатлар, алоқалар, шу жумладан, маърифий туризм янада ривожланади ва такомиллашади. Барча халқларнинг ҳар томонлама ривожланиши кучаяди.

  • Иқтисодий, маънавий-маърифий ва бошқа муносабатларнинг ўсиши, мамлакатлар ва халқлар ўртасидаги сиёсий муносабатларга, халқаро вазиятга ижобий таъсир этади, халқаро тинчлик ва ҳамкорлик кучаяди.


Download 128,5 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish