3-мавзу. Уруғ-қабила ва миллий динлар Режа



Download 52,91 Kb.
bet5/9
Sana26.11.2022
Hajmi52,91 Kb.
#873007
1   2   3   4   5   6   7   8   9
Bog'liq
3-4 мавзу

Жайнизм - диннинг асосчиси сифатида эътиқод қилинадиган ярим афсонавий пайғамбар - Жина номи билан аталган бўлиб, эрамиздан олдинги VI асрда пайдо бўлган. Жайнизм брахманизмдаги кишиларни табақаларга ажратиш системасига қарши пайдо бўлган. Унинг таълимотида 24 пайғамбарга, айниқса охирги пайғамбар - Вардхамана Махавирага сиғиниш талаб этилади. Жайнизмда жоннинг ўлмаслигига, унинг бир моддий шаклдан иккинчисига кўчиб юришига ишониш марказий ўринни эгаллайци.
Инсон ер юзида қиладиган ҳар қандай ҳаракат ва иш ана шу жон билан тан бирлигида содир бўлади деб қараш. Жонни гуноҳдан сақлаш учун ҳаётда тўғри йўлни тутмоқ, яъни дин тарғиб қиладиган барча таълимотларга, талабларга сўзсиз итоат этиш ва эътиқод қилиш зарур. Жайнизмда дигамбарлар ва шветамбарлар номли йўналиши ҳам мавжуд.
Сикхизм - (сикх - ўқувчи демакдир) XV асрнинг охири ва XVI асрнинг бошларида Шимолий-Ғарбий Хиндистонда ҳиндуизмга қарши йўналиш сифатида пайдо бўлган. У майда ҳунарманд ва савдогарларнинг феодал зулм ва жамиятнинг табақаланишига қаршилигини ўзида акс эттирган.
XVI асрга келиб сикхлар жамоасига деҳқонлар ҳам қўшила бошлаганлар ва бу антифеодал ҳаракатни қувватлаганлар. Сикхизм монотеистик дин ҳисобланиб, жамоа бўлиб биргаликда ибодат қилишни инкор этади, руҳонийликни тан олмайди. Моддий оламдаги барча ҳодисалар сикхизм таълимотича, ягона худо - олий кучнинг ижоди, инсонлар эса худо олдида тенг, деб ҳисобланади. Бу дин таълимоти "Грантх Соҳиб" (Жаноб китоб) номли китобда изоҳланган. Сикхизм таълимотига эътиқод қиладиганлар ҳозирги кунда кам учрайди.
2-маъруза
Даосизм - Эрамиздан олдинги IV-III асрларда Хитойда пайдо бўлган ярим фалсафий, ярим диний, синкретик таълимот. Унинг туб гояси моддий оламдаги буюм ва ҳодисалар турли-туманлигининг моҳиятини таъминловчи, уларнинг мавжудлик сабаби ва манбаини ташкил этувчи "дао" тўғрисидаги тасаввурлардан иборат. Эрамизнинг II асрига келиб бу таълимот асосида диний қарашлар ҳам шаклланган ва у даосизм номинн олган. Бу дин қадимги дуне файласуфи Дао Цзи номи билан боғлиқ "Дао дэ цзин" китобидаги таълимотга асосланган.
Даосизмда моддий олам ҳақида содда диалектика элементлари ҳам мавжуд. У дунёдаги барча буюм ва ҳодисалар ўзгаришда, харакатда, баъзи нарсалар тикланса, бошкалари сўнади, деб ғоят тўғри таълим беради.
Аммо коҳинлар бу таълимот асосига диний ғояларни қўйиб, ғоят кўп руҳ ва худоларга ибодат қилишдан иборат диний тизимни яратдилар. Бу дин коҳинлари "даос" номи билан юритилган. Улар учун роҳиблик, дарвешлик қилишдан ташқари, оила қуриш ҳам ман этилмаган.
Шу тариқа даосизмда оламни бошқарувчи уч худоликдан иборат худолар пантиони - қароргоҳи (Шан ди, Дао цзи, Пан гу) пайдо бўлган.
Даосизм дастлаб мулкдорлар ҳокимиятига қарши бўлиб, камбағаллар манфаатини ҳимоя қилган . Кейинчалик эса у ҳукмрон синфларнинг ғоявий қуролига айланган. Манъчжурлар сулоласи Цин ҳукмронлиги даврида (1644-1911) даосизм диний таълимоти инқирозга учраган. Ҳозирги вақтда даосизм динига эътиқод қилувчилар жуда камчиликни ташкил этади.

Download 52,91 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish