7-расм. Таклифдаги ва талабдаги ўзгариш натижасидаги янги мувозанат графиги
Мисол ва масалалар
1. Бирор бир товарга бўлган талаб ва таклиф функциялари берилган бўлсин,
Qd=100-1.5P
Qs=20+0.5P
Берилган функциялардан фойдаланиб бозор мувозанатини аниқланг.
Ечими:
Бизга маълумки, бозор мувозанати талаб ва таклиф ҳажмлари ўзаро тенглашганда таъминланади.
Qe=QS=QD
Демак, 100-1.5P=20+0.5P2P=80Pe=40
Qe= 100-1,5×40=40
Жавоб: Мувозанат нарх 40 бирлик, мувозанат ҳажм ҳам 40 бирликка тенг
2. Аёллар шубасига бўлган талаб ва таклиф функциялари қуйидагича:
QD=P2-7P+12;
QS=3P-4.
Берилган функциялардан фойдаланиб мувозанат нарх ва мувозанат ҳажм аниқлансин ҳамда графикдаги кўриниши акс эттирилсин.
Ечими:
P2-7P+12= 3P-4 P2-10P+16=0
D=b2-4ac=100-4×16=36
P1=8; P2=2
Биринчи мувозанатлик нуқта: P1=2, Q1=3×2-4=2.
Иккинчи мувозанатлик нуқта: P2=8, Q2=3×8-4=20
Мустақил ишлаш учун масала ва топшириқлар
Қуйидаги жадвалда консерва маҳсулотлари бозоридаги турли ҳолатлар тўғрисида маълумот келтирилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |