Статистик жадваллар деб ўрганилаётган ҳодиса ва воқеалар тўғрисидаги маълумотларни тартибли, кўргазмали ифодалашга айтилади.
Ташқи кўринишидан статистик жадвал горизонтал ва вертикал чизиқларнинг кесишмасидан иборат бўлган тузилмада ифодаланади. Горизонтал чизиқлар қаторлар, вертикал – устунлар дейилади.
Тузилган, лекин рақамлар билан тўлдирилмаган жадвални, статистик жадвални макети дейилади (1-схема).
Статистик жадваллар ўз эгаси ва кесимига эга бўлишади. Жадвалда гап нима устида бораётган бўлса, ўша ҳодиса жадвалнинг эгаси дейилади. Эгани тавсифловчи кўрсаткичлар эса жадвалнинг кесими дейилади. Одатда эга жадвалнинг чап томонида, яъни ётиққаторларда, кесим эса жадвалнинг ўнг томонида, яъни устунларда жойлаштирилади. Текшириш мақсади ва мавжуд маълумотларнинг характерига қараб бунинг тескариси ҳам бўлиши мумкин, яъни эга ўнг томонда, кесим эса чап томонда жойлаштирилади.
Ҳар қандай тузилган ва тўлдирилган жадвал умумий номга эга бўлиши керак. Жадвалнинг умумий номи уни устида келтирилиб, унинг мазмунини ўзида ифода этиши керак. Жадвалдаги қаторлар ва устунлар ҳам номланади ва иложи борича номерланади.
Статистик жадваллар, эга характерига қараб: оддий; гуруҳий (группали); комбинацион жадвалларга; кесим характерига қараб: кесими оддий ишлаб чиқилган; кесим комбинация ишлаб чиқилган; гуруҳлаш мақсади бўйича: информация тавсифли; аналитик; типологик; махсус тайинланган (баланс, матрица ва ҳ.к.) жадвалларга бўлинади.
Оддий жадваллар деб эгаси фақат ҳодисалар, йиллар, объектлар рўйхатидан ташкил топган жадвалларга айтилади.
Оддий жадваллар, маълумотларни берилишига қараб саноқли, территориал ва хронологик жадвалларга бўлинади. Жадвал эгасида ҳодисалар санои берилиши мумкин.
Гуруҳий (группали) жадваллар деганда жадвал эгаси бирон-бир белги бўйича гуруҳларга ажратиб берилган жадвалга айтилади.
Юнусобод туманида 30 та озиқ-овқат дўкони мавжуд. Шу дўконларда товар оборотининг ҳажми ва муомала харажатлари нисбий даражаси ўртасидаги болиқликни ўрганиш учун аналитик гуруҳлаш методини қўлладик. Олинган натижалар 2-жадвал келтирилган.
Комбинацион жадвал деганда, бир марта гуруҳланган жадвал эгаси яна гуруҳларга, улар яна гуруҳча ости гуруҳларига ажратилган, жадвал кесими ҳам гуруҳланган кўриниш олган жадваллар тушунилади.
Жадвал кесимини ишлаб чиқиш муҳим масалалардан биридир. Кесим биринчидан эга билан узвий болиқликда ўрганилади. Жадвал ўрганиш объекти кесим бўлиб ҳисобланмайди. Кесимни тўри ва аниқ танлаш билан, унинг кўрсаткичлари ёрдамида ажратилган гуруҳларнинг характерини ва ажратиб турувчи энг муҳим белгиларини ифодалаш мумкин.
Мавжуд информация ва текширишнинг вазифаси ва мақсадига болиқ ҳолда кесим оддий ва мураккб кесимларга бўлиниши мумкин. Кўрсаткичлар бирин-кетинлик билан оддийдан мураккабга қараб жойлаштирилса, бу оддий кесим дейилади, агарда улар гуруҳларга ва гуруҳчаларга ажратилса, мураккаб кесим дейилади. Мақсад ва вазифасига мувофиқ у ёки бу кесимни қўллаш мумкин.
Статистик жадвалларни тузиш ва расмийлаштириш бўйича қуйидаги қоидаларга амал қилинади:
Жадвал унча катта бўлмаслиги керак. Агар ўрганилаётган тўплам жуда мураккаб бўлса, у ҳолда уни битта жадвал ёрдамида эмас, балки бир-бири билан боланган бир нечта жадвалда ифодалаш зарур.
Жадвалнинг умумий сарлавҳаси унинг мазмунининг қисқа ифодаси бўлиши керак. Унда вақт, ҳудуд, ўлчов бирлиги (агар ҳам кўрсаткичлар битта ўлчов бирлигида ўлчанса) кўрсатилади. Устун ва қаторлардаги номлар ҳам аниқ, қисқа ва тушунарли бўлиши лозим. Жадвалларда сўз қисқартиришсиз ёзилади. Агар умумий ўлчов бирлиги бўлмаса ҳар бир қатор ва устун учун ўзининг ўлчов бирлиги келтирилади.
Eганинг қаторлари ва кесимнинг устунлари қўшиладиган бўлаклар тамойилида жойлаштирилади ва охирида жами чиқарилади. Агарда ҳамма бўлаклар тўрисида маълумот бўлмаса ёки уларни ҳаммасини кўрсатишга зарурият бўлмаса олдин жами берилиб, ундан кейин шу жумладан деган сўз ёзилиб энг асосий ёки керакли бўлаклар санаб ўтилади.
Агарда жадвал катта бўлса, қулайлик тудириш учун жадвалнинг устунларига тартиб номери берилади, қаторлари бир, икки ва ҳ.к ёки А, Б, В ҳарфлари билан белгиланиши мумкин. Жадвалда ўзаро болиқ маълумотлар ёнма-ён келтирилади.
Жадвалда кўрсаткичлар бир-бирини текшира оладиган “соддадан мураккабга” тамойилида жойлаштирилиши керак, бу эса уларни текшириш имконини беради.
Жадвалларни тўлдиришда қуйидаги шартли белгиларни тўри қўллаш лозим: агарда маълумотлар йўқ бўлса, учта нуқта (. . .) қўйилади ёки “маълумот йўқ” деб ёзилади. Ҳодиса умуман содир бўлмаган бўлса, тире (-) қўйилади. Ҳисобланиши лозим бўлмаган катакка икс (х) қўйилади. Масалан, жадвал қаторида аҳолининг ёши гуруҳлари кесимида эса ажралган оилалар сони (ҳар минг кишига) берилган. Қаторда биринчи гуруҳ 5-7 ёшгача бўлса, бу қаторни кесим билан кесишган катагида “х” қўйилади. Бу ҳаммага тушунарли. Ўрганилаётган йил бўйича маълумоти бўлмаса, унинг тепасига юлдузча (*) қўйиб, қайси йилга таалуқли бўлса, ўша йилни кўрсатиш керак.
Жадвал маълумотларининг ҳаммаси бир хил аниқликда бўлиши керак (0,1; 0,01; 0,001 ва ҳ.к). Фоизлар берилаётганда, айниқса, уларни динамикаси, қуйидаги қоидага амал қилиши керак. Масалан, 650% эмас, 6,5 марта деб ёзган маъқул. Кейин, мутлоқ рақамларни ҳам ўқиш осон бўлиши учун ўлчов бирликлари каттароқ ёзилгани маъқул. Масалан, қаторда сўм ёзиб, устунда қуйидаги рақам берилса 8769618534. Бундай рақамлар жадвалда 10 та бўлса, уни ҳеч ким ўқимайди. Шунинг учун, қаторда сўм эмас, млрд.сўм деб бериб, устунда эса 8,8 рақами берилса жадвал ихчам ва ўқийдиган бўлади.
Агарда жадвалда ҳисобот маълумотлари билан бир қаторда текширувчининг ҳисоб-китоб усули билан олган маълумотлари келтирилса, бу ҳақида эслатма бериш керак.
Жадвалларда келтирилган маълумотлар манбаи кўрсатилиши керак. Агар текширувчининг ўзи ҳисоблаган бўлса, қайси маълумотлар асосида ҳисобланганлиги кўрсатилади.
Жадвал ҳар томонлама якунланган, яъни барча гуруҳ, гуруҳчалар ва умумий тўплам бўйича якунлар чиқарилган, ўртачалар ҳисобланган бўлиши керак.
Бу қоидаларга риоя қилиб тузилган жадвални таҳлил қилиш ва унинг маълумотлари асосида керакли хулосалар чиқариш мумкин. Жадвал маълумотларини таҳлил қилишни умумий жамлар ёки ўртачалардан бошлаш яхши, чунки олдин тўплам бўйича умумий ифодани олиб, кейин, унинг бўлаклари, яъни қатор ва устунларини ўрганишга ўтилади. Бу билан, биринчи навбатда, жадвалнинг энг муҳим элементлари таҳлил қилинади, кейин эса қолганлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |