3-мавзу: Иқтисодий тизимлар ва мулкчилик муносабатлари



Download 0,5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/3
Sana27.05.2022
Hajmi0,5 Mb.
#611676
1   2   3
Bog'liq
7MAVZU


Учинчи босқич 
(якунловчи босқич, 1996й.) 
давлат рўйхатига кирмаган барча объект ва корхоналарни давлат 
тасарруфидан чиқарила бошланди; 
ёпиқтурдаги аксионерлик жамиятлари кенг аҳоли қатлами, шу
жумладан, чет эл капитали иштирокини таъминлайдиган очиқ 
турдаги жамиятларга айлантирилиб борилди. 
 


Мулк турлари ва шакллари 
Турлари 
Шакллари 
 
 
Ижтимоий мулк 
Давлат мулки 
Республика 
мулки 
Маъмурий-ҳудудий 
тузилмалар мулки 
 
 
 
Хусусий мулк 
Дастлаб вужудга келган 
мулк, Қабилалар 
мулки 
Индивидуал мулк Даромад тописҳ 
мақсадида мулк егасин инг ўзи 
меҳнат қилади. 
Якка хусусий мулк. Меҳнат омил- 
ларига тўлиқ ёки қисман эгалик 
қилувcҳи қулдорлар ва феодаллар, 
ёлланма меҳнатга асосланган 
капитал эгалари мулки 


Мулк эгасининг ўзи мулкдан фой- 
даланишда 
қатнашади.Кооперативлар,турли 
жамоалар, ширкатлар, жамият, 
диний ташкилотлар мулки 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
Жамоа мулки 
 

 
 

Шахсий мулк хусусий мулкдан нимаси билан фарқланади? Уни қайси 
гуруҳга киритиш мумкин? 
Сиз мулкни шундай гуруҳлашга қўшиласизми? 
Масала ва машқлар 
1.
Сентабр ойида давлат корхоналарида 25 минг киши ишлаб 19,5 
млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Хусусий кичик корхоналарда 22 
минг киши банд бўлиб, 17,5 млн. сўмлик маҳсулот яратилди. Чет элликлар 
билан ҳамкорликда ташкил этилган қўшма корхоналарда эса 24 минг киши 
банд бўлгани ҳолда 30,5 млн. сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 
Ўртача ҳар бир ишловчига тўғри келадиган маҳсулот миқдорини 
(меҳнат унумдорлигини) ҳисобланг. Меҳнат унумдорлиги нуқтайи 
назаридан қайси мулк шакли самарали эканлигини аниқланг. Сизнингча 
бунинг сабаби нимада, изоҳланг. 
2.
Қўшнингиз эккан бақатерак тезда ўсиб, сизнинг қулупнай эккан 
ерингизга соя сола бошлади. Сиз келишмовчилик вазиятини ҳал қилиш учун 
қандай чора қўллаган бўлар эдингиз. Мулк ҳуқуқи нуқтаи назаридан қайси 
бири энг рационал ҳисобланади? 
a)
маҳаллий судга мурожаат қиласиз; 
b)
маҳалла оқсоқолига мурожаат қиласиз; 
d)
билдирмайгина бақатеракни эйдиган ҳашорот тўла идишни 
ташлайсиз; 
e)
қўшни билан терагини қирқса, товон тариқасида 2 челак 
қулупнай беришга келишасиз; 
Мулк эгаси мулкдан фойда-
ланишида (меҳнатқилиши) қат-
нашиши шарт эмас. 
Аксионерлик жамиятининг 
мулки.


f)
қулупнай етиштиришга «бор-е деб, қўл силтайсиз». 
3.
Нима сабабдан маданиятли киши цвилизациялашган дунёда 
бировнинг нарсасини ўғирламайди? 
a)
жиноят қилгани учун жазоланишдан қўрқади; 
b)
жамиятдаги урф-одатларга бўйсунади; 
d)
бунга унинг ички ахлоқий қарашлари йўл бермайди; 
e)
келажакда амалдор бўлиш имкони йўқотилади. 
4.
Қуйидаги келтирилган вазиятларни таҳлил қилиб айтингчи
амалга оширилган фаолият туфайли «мулк ҳуқуқи» дастасининг қайси бир 
элементи реализация қилинади? 
a)
Фермер эр участкасини ижарага олди, унда буғдой этиштириб, 
давлатга сотди. 
b)
Эркинжон «Нексия» автомобилини сотиб олди ва унда дала 
ҳовлисига қатнаб турибди. 
d)
Корхона ўзининг цехи биносини бошқа фирмага ижарага берди. 
e)
Тадбиркор Одилжон бошқа тадбиркордан унча катта бўлмаган 
иккита хонани сотиб олди. Битта хонани бузиб, иккинчисини кенгайтириб, 
таъмирлади. 
f)
Хўжалик суди тадбиркор Раҳимовдан ишлатиб турган 
ускунасининг қарзини тўламагани учун, қарз эвазига олиб қўйишга қарор 
қилди. 
g)
Фуқаро Акбарова ўзи яшаб турган уйини ўғилларига васият 
қилди. 
h)
Давлат корхонаси бировнинг боғидан автомобил йўли 
ўтказилди. Бунда унинг эгасига қирқилган дарахтлар учун компенсатсия 
тўланмади. 
i)
Автомобилнинг эгаси ундан фойдаланмай, автостоянкага қўйиб 
қўйган. Ўртоқлари ундан автомобилидан фойдаланишга рухсат сўрашса 
бермади. 
j)
Уйидаги мулкини ўғирлаб кетишгани учун фуқаро милицияга 
мурожаат қилди. 
k)
Суд корхонага тозаланмаган оқавасини анҳорга оқизгани учун 
жарима солди. 
l)
Фуқаро мулк қилиб олган ер участкасига ишлов берди. 
Келажакда уни сотмоқчи эмас. 
5.
Буюк алломалардан бири Пифагор авлодларга васиятомуз 
хитоб қилган э кан: 
«Ей, халойиқ! Қонунга эга бўлишдан олдин ахлоқли бўлинг, чунки 
ахлоқ – инсон ўйлаб топган илк қонун». Сиз бу фикрга нима дейсиз? 
6.
Олтинчиси ортиқча. 
Қуйидагиларни диққат билан ўқинг. Улардан қайси бири ортиқча ва 
нима сабабдан? Тушунчалар: тикувчилик цехи жойлашган бино, станок, 
акция, юк машинаси, оиланинг ўзи фойдаланаётган уй анжомлари, кичик 
корхонадаги маҳсулот ишлаб чиқариш учун сотиб олинган хомашё. 
7.
Қуйидаги санаб ўтилган неъматлардан қайси бирлари 


иқтисодий, қайси бирлари ноиқтисодий неъматларга ажратилади? 
a)
сиз нафас олаётган ҳаво; 
b)
қишда ёққан қор; 
d)
ресторан, барлар ва бошқаларда ишлатилаётган муз; 
e)
қишда ариқлардаги муз; 
f)
уйингиз яқинидаги булоқ суви; 
g)
чинни идишлар тайёрлашда ишлатиладиган тупроқ; 
h)
боғингизда экилган дарахт. Жавоб беринг ва уни асосланг. 
8.
Барча иқтисодий неъматларнинг нафлилиги ҳақида қандай 
фикр юритиш мумкин? Масалан, наркотиклар, спиртли ичим-ликлар
порнография, нафақат инсоннинг жисмига, балки руҳининг соғломлигига 
ҳам қаттиқ зарар этказади! Сиз мана шу фикрга қўшиласизми? Иқтисодиёт 
назариясида нафлилик деганда нимани тушуниш керак? 
9.
Сизда 1 млн. сўм нақд пул бор. Дўстингизда эса шунча 
сўмлик аксиялар бор. Иккинчи дўстингизда 1 млн. сўмга баҳоланган дала 
ҳовли бор. Кимнинг мулки юқори даражада ликвидли? Доимо мулкни 
ликвидли шаклига қараб сақлаш рационал ҳисобланадими? 

Download 0,5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish