3-мавзу: Иқтисодиётда бозор механизмларини жорий этиш узоқ муддатли барқарор ўсишнинг пойдевори (4 соат) режа


Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш



Download 477,27 Kb.
Pdf ko'rish
bet8/13
Sana14.06.2022
Hajmi477,27 Kb.
#671817
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13
Bog'liq
3-маъруза

 
3.2.Давлатнинг иқтисодиётдаги иштирокини камайтириш 
таркибий ислоҳотларнинг муҳим йўналиши сифатида 
Бозор иқтисодиёти шароитида давлатнинг иқтисодиётга аралашув 
даражаси кескин қисқариб боришига қарамасдан, бутунлай барҳам топмайди. 
Яъни бозор иқтисодиёти юқори даражада ривожланган мамлакатларда ҳам 
иқтисодиётнинг маълум бир соҳа ва тармоқларида давлат ўз улушини сақлаб 
қолган. Бошқарув моделлари хусусиятлари, мамлакатнинг ривожланиш 
хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда иқтисодиётда давлат улуши даражаси 
хорижий 
давлатларда 
турлича 
эканлигини ҳам шу ўринда қайд 
этиб ўтиш лозим. Ҳар бир 
давлатнинг 
иқтисодиётдаги 
иштироки даражаси кўп жиҳатдан 
ижтимоий-иқтисодий тараққиётга 
таъсир кўрсатиш зарурати билан 
ўзаро боғлиқ ҳисобланади.
Давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидаги иккита йўналишда кўзга 
ташланади:
биринчидан, бошқарув амалиёти бўйича меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни 
қабул қилади ва корпоратив тузилмаларнинг фаолияти давомида қонунчиликда 
белгилаб қўйилган талабларнинг бажарилишини назорат қилиб боради. Мазкур 
жиҳат барча мамлакатлар тажрибасида қўлланилади; 
иккинчидан, давлат иштирокидаги корхоналарда бевосита иштирок этади 
ва акциядорлик жамиятлари фаолиятига доир қарорлар қабул қилинишига ўз 
таъсирини кўрсатади. Бунда давлат устав капиталидаги маълум бир улушга 
эгалик қилиш орқали мулкдор сифатида иштирок этади.
Умуман, давлатнинг иқтисодиётдаги иштироки қуйидагилар асосида 
амалга оширилади:
– акциядорлик жамияти овоз берувчи акцияларига тўлиқ эгалик қилиш. 
Шунингдек, фақат давлат томонидан устав капиталини тўлиқ шакллантириш 
амалиёти асосида ҳам давлатнинг иштироки кузатилади. Бунда давлат 
акциядорлик жамиятида ягона акциядор сифатида фаолият юритади ва якка 
тартибда қарор қабул қилади. Мазкур амалиёт мамлакатимиздаги акциядорлик 
жамиятларида ҳам кузатилади; 


– акциядорлик жамиятлари акциялар назорат пакетига эгалик қилиш. 
Мазкур ҳолатда давлат йирик акциядор сифатида майдонга чиқади ва биринчи 
навбатда, давлат манфаатларини кўзлаб фаолият юритади. Яъни бошқа 
акциядорларнинг қарорлар қабул қилишга таъсири нисбатан паст бўлади;
– акциядорлик жамияти устав капиталида маълум бир улушга эгалик 
қилиш. Бунда давлат ўз эгалигидаги акцияларнинг устав капиталидаги улушига 
мос тарзда овоз бериш орқали бошқарувда иштирок этади. Агарда давлат 
акциялар улуши асосида Кузатув кенгаши ёки Тафтиш комиссияси аъзоларини 
кўрсатиш ваколатига эга бўлса, акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишида 
Кузатув кенгашига ёки Тафтиш комиссиясига ўз номзодларини тақдим этади ва 
кумулятив овоз беришда иштирок этади. 
Давлатнинг 
иқтисодиётдаги 
иштирокининг 
афзалликлари 
ва 
камчиликлари қуйидаги жадвалда келтирилган (3.1.-жадвал). 

Download 477,27 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish