3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet9/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

Исмоилиййа. Исмоилиййа фирқаси – исломдаги шиа оқимининг асосий 
шаҳобчаларидан бири бўлиб, ислом тарихида жуда муҳим ўрин тутади. Ушбу 
фирқа вакиллари турли мамлакатларда ботиниййа, сабъиййа, қарматиййа, 
таълимиййа, мулҳидиййа ва ҳ.к. номлар билан ҳам аталганлар. 
Исмоилиййанинг пайдо бўлиши VIII асрда шиалар орасидаги ўзаро 
бўлинишдан бошланди. Шиаларнинг кейинчалик «имомийлар» деб аталган 
бир гуруҳи Жаъфар ас-Содиқнинг кичик ўғли Мусо ал-Козимни еттинчи 
имом деб тан олдилар. Чунки Имом Жаъфар катта ўғли Исмоилни 
ворисликдан маҳрум этиб, имомликни кичик ўғлига васият қилган эди. 
Аммо, шунга қарамай, бошқа бир гуруҳ Жаъфар ас-Содиқнинг катта 
ўғли Исмоилни имомликнинг меросхўри сифатида тан олдилар. Исмоил 
отаси тириклигида вафот этганлиги сабабли кейинчалик унинг ўғли 
4
Мутъа лаззат олиш учун хотинга бир миқдор пул тўлаб уйланишни англатади, бошқа ибора билан 
айтиладиган бўлса, вақтинча никоҳдан иборат. 


Муҳаммад ибн Исмоилни еттинчи имом сифатида қабул қилдилар. 
Имомиййа шиаларидан фарқли равишда имоматнинг давомчиси Исмоилдир, 
деб даъво қилувчи ушбу фирқа ўзларини «исмоилийлар» деб атадилар. 
Манбаларда муборакийлар ва ҳаттобийлар исмоилиййанинг ғоявий 
асосчилари сифатида кўрсатилади. Бироқ кейинги исмоилиййа муаллифлари 
ҳаттобийларни танқид қилиб, уларнинг мазкур йўналишга ҳеч қандай 
алоқаси йўқ деб таъкидлайдилар. 
Муҳаммад ибн Исмоилнинг ўлимидан сўнг улар орасида бўлиниш юзага 
келди. Улардан бир гуруҳлари еттинчи имом деб Муҳаммадни тан олдилар. 
Шунинг учун улар сабъиййа (еттинчилар) деб аталдилар. 
Исмоилийлар ўз таълимотларини ёйишда пухта ишланган махфий 
марказлашган ташкилот туздилар. Муҳим, тезкор ахборотларни алмашишда 
хат ташувчи каптарлардан фойдаланишган. Тарғибот ишларида улар иш олиб 
бораётган жой ва вақт эътиборга олинган. Тарғибот бошлиғи имом 
ҳисобланган. 
Исмоилиййа даъватчиларининг вазифаси омма олдида олимлар ва 
фақиҳлар билан тортишиб, ўз таълимотини тарқатиш бўлган. Янги 
даъватчиларни танлашга исмоилиййа раҳбарлари алоҳида эътибор берганлар. 
Исмоилиййа мафкураси шаклланишининг илк давридаёқ унинг икки 
қирраси – «ташқи», экзотерик (аз-зоҳир) ва «ички», эзотерик (ал-ботин
намоён бўлди. Аз-зоҳир жиҳати жамоанинг оддий аъзоларига ҳам тегишли 
бўлиб, ал-ботин жиҳати эса фақатгина «хос» кишиларга тегишли бўлган. 
Улар исмоилиййа тузумининг юқори поғоналарини эгаллаган кишилар эди. 
Ташқи таълимот ўз ичига барча урф-одат ва жамоанинг оддий аъзоларига 
мажбурий бўлган шариатнинг ҳуқуқий қонунларини олган эди. Исмоилиййа 
таълимотининг бу жиҳати имомийлар таълимотидан жуда кам фарқ қилади. 
Исмоилиййанинг «ички», эзотерик ақидаси икки қисмдан иборат: 
1. Таъвил ал-Қуръон – Қуръон ва шариатни аллегорик тарзда шарҳлаш. 
2. Ал-Ҳақоиқ – «махфий», «олий» ҳақиқатларни тафсир қилишга 
асосланган фалсафий ва илоҳий билимлар тизими. У «неоплатонизм» 
идеалистик фалсафаси (хусусан, монотеистик-яккахудолик ғояларининг 
бирлашуви, реал дунё воқелигининг кўп қирралиги), Аристотель 
рационалистик фалсафаси, христиан гностицизми, мистикаси унсурлари ва 
бошқаларни ўзлаштирди. Исмоилиййа диний-фалсафий тизимининг асосий 
унсурлари космогоник ва даврийлик назарияларидир. 
Унинг ақидаси ўз ичига диний мажбуриятлар (фароид ад-дин) билан 
боғлиқ бўлган амалий илоҳиёт (ал-ибода), дин арконлари (аркон ад-дин) ва 
назарий илоҳиёт – «сирли илм» (илм ал-ботин), Қуръонни аллегорик 
шарҳлаш (ат-таъвил)ни олади. 
Бунда исмоилиййа илоҳиётчилари «ташқи» ва «ички» жиҳатларнинг 
бир-бири билан мустаҳкам боғлиқ эканлигини таъкидлайдилар. Уларнинг 
диний-сиёсий ақидасининг асоси имомат – Али ибн Аби Толиб авлодларидан 
бўлган бегуноҳ имомнинг мавжудлигидир. Исмоилиййа фирқасининг дин 
асослари еттита бўлиб, улардан асосийси имомга итоат этишдир. Қолган 
олтитаси таҳорат, намоз, закот, рўза, ҳаж ва жиҳоддир. 


Бу фирқанинг ҳуқуқий тизими ал-Қози ан-Нўъмоннинг (ваф. 979 й.) 
«Даъоим ал-ислом» (ислом устунлари) китобида муфассал баён этилган 
бўлиб, имомиййа (жаъфариййа мазҳаби) фиқхи билан деярли мос тушади. 
Улар орасида мерос, никоҳ ва бошқа баъзи хусусий масалалардагина фарқлар 
мавжуд. 
Бу фирқа вакиллари Ҳиндистон, Покистон, Бадахшон, Арабистон ярим 
оролининг жануби ва бошқа жойларда мавжуд. 
Ушбу мазҳаб таъсирида яна Фотимийлар, Қарматийлар, Оғахонийлар ва 
Дурузлар каби шиалик оқимларига ҳам асос солинди. 

Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish