Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаби таянадиган манбалар. У кишининг
мазҳаби Қуръон ва Суннани асосий манба қилиб одди. Сўнгра ижмо ва
саҳобаларнинг кучли гаплари ўрин олди. Қиёсни бошқа илож
қолмагандагина ишлатиш керак, дейди.
Имом Аҳмад ибн Ҳанбал мазҳаби масалаларни тор олиши ҳаммага
маълум. У киши кўп масалаларда тақво асосида ҳукм чиқаргани учун шундай
бўлиб кўринади. Масалан, ит ялаган идишни тозалаш учун имом Шофиъий
етти марта ювиш керак, дейди. Ҳадиси шарифда ҳам шу адад келган. Аммо
Аҳмад Ибн Ҳанбал саккиз марта ювиш керак, деган.
Аҳмад ибн Ҳанбал биринчи марта фиқҳ илмини ҳам ривоят ва ҳам
дироят (яъни раъй ва қиёс) асосида ўрганиш учун Абу Ҳанифанинг шогирди
ва суҳбатдоши, Аббосийлар буюк давлатининг кози ал-қузоти имом Абу
Юсуфдан ўрганди. Лекин ундан кўпроқ фиқҳни эмас, балки Ҳадисларни
ўрганишга қизиқарди. Унинг ўзи
“Биринчи бўлиб мен Ҳадис ёзиб олган киши
Абу Юсуф эди”, деган. У Хулафои Рошидун фиқҳи, саҳобалар ва тобеин
фиқҳи, шунингдек Шофиъий фиқҳий услубини ўзлаштирди.
У калом илмини ёқтирмаган ва бу ўринда бошқа мазҳабларга қарама-
қарши турган. Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига хос фиқҳий қарашларга эга эди ва
улар билан бошқа мазҳаб тарафдорларидан ажралиб турарди. Унинг
ақидасига биноан иймон қалб билан тасдиқлаш, тил билан иқрор этиш ва
бадан аъзолари билан амал қилишдир. Амал иймоннинг жузъи бўлгани учун
у кўпайиб озаяди. Гуноҳи кабираларга қўл урган киши ҳақида мўътазилага
қарши туриб, бундай гуноҳ қилганни мўмин эмас, деган фикрини рад қилади.
Аҳмад ибн Ҳанбал ўзига хос услубга таянган ҳолда Ҳанбалий мазҳабига
асос солди ва уни ривожлантиришда Маккада Ибн Аббос орқали куртаклари
ўса бошлаган илк Ҳуқуқий мактабдан фойдаланди. У ўз мазҳабида Қуръон,
Сунна, саҳобалар сўзлари ва ижмосига асосий эътиборни қаратиб, ниҳоят
зарурат сезмаган ҳолларда қиёсдан фойдаланмаган. Барча Ҳадислар ҳатто
хабари воҳид ва саҳобалар қавлини қиёсдан устун қўйган. Унинг Муснад
китоби 40 мингдан кўпроқ Ҳадисни ўз ичига олган.
Унинг издошларидан бири Ибн Таймия (1263-1328 йй) ижмони инкор
этиб, қиёсга катта эътибор қаратди. Ҳанбалий мазҳаби раъй ва қиёсга катта
эътибор қаратмагани сабабли бу мазҳаб тарқалган минтақаларда барча
ҳуқуқий муаммоларни одамларнинг манфаатини назарда тутган ҳолда ечиб
бера олмади ва бошқа мазҳаблар каби кенг тарқалмади. Ўн тўртинчи
милодий асрга келиб инқирозга учради.
XVIII аср ўрталарида Муҳаммад ибн Абдул-Ваҳҳоб (1703-1787 йй) ушбу
мазҳабнинг қаттиққўллик принципларидан фойдаланиб, Ваҳҳобийлик-
экстремистик оқимига асос солди. Ҳамда Саудия Арабистонида ҳукмрон
диний йўналиш даражасига олиб чиқди.
Do'stlaringiz bilan baham: