3-мавзу: ижтиҳод ва мазҳаблар режа: Ижтиҳод тушунчаси ва турлари



Download 351,4 Kb.
Pdf ko'rish
bet2/12
Sana22.02.2022
Hajmi351,4 Kb.
#82707
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12
Bog'liq
3-мавзу 85b0105dd4f459ea3d4e9693d4c196f3

 
Таянч иборалар: ижтиҳод ва мужтаҳид, шофиъийлик, ривоят ва 
дироят, ҳанбалийлик, саҳобалар, фиқҳ мактаблари, тобеъинлар, имомлар, 
ихтилофлар, жузъий масалалар, мазҳаблар, урф, йўналишлар, суннийлик, 
ҳанафийлик, шиалик 
§ 1. Ислом ҳуқуқида ижтиҳод ва фиқҳий мактабларнинг пайдо 
бўлиш сабаблари 
Ислом ҳуқуқида ижтиҳод қиёс ва ижмода қўлланиладиган метод (услуб) 
ҳисобланади. Пайғамбар алайҳиссалом Муоз ибн Жабал ва ҳазрат Алига 
ижтиҳод қилишга рухсат бериб, Абдуллоҳҳ ибн Масъудга «Фикрингга 
таяниб ижтиҳод қилгин», деб тавсия этган эдилар. 
Ижтиҳод луғатда, бор тоқат ва имкониятни бирор ишни бажариш ёки 
бирор мақсадга эришиш учун ишлатишдир. 
«Ижтиҳод» фиқҳий атама сифатида фақиҳ томонидан бор имкониятни 
амалий ҳукмларни тафсилий далиллар, яъни асосий манбалардаги муайян 
насслардан чиқариб олиш учун ишлатиш ёки шариат ҳукмларини қиёс 
орқали Қуръон ва Суннадан белгилаб олиш демакдир. 
Айрим усулул­фиқҳ олимлари ижтиҳодни икки йўналишга бўлганлар: 
биринчиси ҳукмларни белгилаб олиб баён этишдан иборат бўлса, иккинчиси, 
чиқариб олинган ҳукмларни татбиқ этиш ва юз берган ҳодисалар бўйича 
замон тақозосига биноан белгиланмаган ҳукмларни «тахриж» этишдир. 
Биринчи йўналиш «ижтиҳоди комил»дан иборат бўлиб, ҳукмларни 
шариатнинг асосий манбаларидан чиқариб олган буюк фақиҳларга хосдир. 
Иккинчи йўналишга тегишли бўлган мужтаҳидлар «тахриж» усулини 
амалга оширувчи ва ҳукмларнинг умумий қоидаларини жузъий­амалий 
масалаларга татбиқ этувчи олимлардан иборат. «Комил мужтаҳидлар» 
томонидан мазкур умумий қоидалар асосида ҳеч қандай фикр билдирилмаган 
янги масалаларнинг ҳукми улар томонидан аниқланади. 
Комил мужтаҳид салоҳият ва мустақиллик билан амал қилиши учун бир 
қатор шартлар белгиланган. Биз уларга қисқача тўхталиб ўтамиз: 


1. Араб тили ва адабиётини унга тегишли бўлган барча фанлар, айниқса, 
грамматик қоидалар, бадийъ, баён ва маъоний илмларини тилшунослик ва 
адабиётшунослик бўйича бир йирик мутахассис савиясида билиши шарт.
2. Қуръони каримнинг оятларини, уларнинг барча луғавий ва шаръий 
маънолари, ҳар бирининг нозил бўлиш сабаблари, носих ва мансухи ва бошқа 
хусусиятларини чуқур билиши керак. 
3. Сунна (ҳадис илми)ни ҳар томонлама қамраб олиб, ҳадислар турлари, 
уларнинг ровийларини билиб, ривоят ва дироят бўйича етарли маълумотга 
эга ва юксак ҳадисшунос даражасига кўтарилган бўлиши лозим. 
4. Ижмога ўрин бўлган мавзулар ва ихтилоф юз берган масалалар бўйича 
чуқур маърифат эгаси бўлиб, олимларнинг билиттифоқ ижмои асосида ҳеч 
қандай шубҳасиз қабул қилинган масалалар (намоз, унинг ракъатлари ва адо 
этиш вақтлари, закот, унинг фаризаси ва миқдорлари, ҳаж ва унга тегишли 
одоб ва русумлар, рўза ва уни тутиш вақти, мерос асослари, шахсга ҳаром 
бўлган аёллар ва мутавотир хабарлар орқали ижмо асосида белгиланган 
бошқа ҳукмлар)ни, шунингдек, саҳобалар давридан тортиб, мужтаҳид 
имомлар давригача ва улардан кейинги олимлар давригача исломий меъёрлар 
бўйича юз берган ижмоларни билиши шарт. 
5. Салафи солиҳ томонидан бўлиб ўтган ижмо мавзуларини билган 
ҳолда, саҳобалар, тобеин ва улардан кейинги буюк мужтаҳидлар 
ихтилофларини ҳар томонлама англаб олиши ва шу йўсинда Мадина фиқҳ 
услуби ва Ироқ фиқҳ услубини яхши тушуниши керак. 
6. Имом Шофиъий таъкидлашича, ижтиҳод қиёснинг барча томонлари, 
йўл­йўриқларини билиб олишдан иборат. Ҳатто у баъзан ижтиҳодни фақат 
қиёсдан иборат деб билган. 
Мужтаҳид қиёсни чуқур англаб олиш учун қуйидаги уч мавзу бўйича 
илм эгаси бўлиши керак: 
Биринчидан, насслар таянчи бўлган усулларни ва улардан келиб 
чиқадиган ҳукмларнинг асоси бўлмиш иллатлар (сабаблар)ни яхши тушуниб 
олиши лозим. Ушбу иллатлар орқали фаръ асл билан боғланади. 
Иккинчидан, қиёснинг барча қоида­қонунларини диққат билан 
ўзлаштириш, яъни қиёс учун асос бўла олмайдиган муайян ҳукмларни 
ташхис этиш малакасига эга бўлиши керак. 
Учинчидан, янги ҳукм чиқариш учун асос бўладиган муайян 
ҳукмлардаги сабаблар ва сифатларни англаб олиш бўйича салафи солиҳ 
(олдин ўтган буюк олимлар) томонидан ишлатилган услубларни билиб 
олиши лозим. 
Фиқҳий ҳукмлардан назарда тутилган мақсадларни англаб олиш. Бу 
ўринда шариат асосчиси томонидан инсонларнинг ҳақиқий манфаатларини 
кўзлаб белгиланган меъёрларни тушуниш зарур. Негаки, ислом ҳуқуқида 
инсон маслаҳати (манфаати) асосий қоидалардан бири ҳисобланади. 
Соғлом тушуниш ва тўғри баҳолашга қодир бўлиш. Яъни тўғри фикрни 
нотўғри фикрдан, ҳақиқатни унга қарши бўлган нарсалардан ажрата олиш 
малакасига эга бўлиш. 


Саҳиҳ ният ва соғлом эътиқодга эга бўлиш. Негаки, эзгу ният инсонни 
ҳақиқатга етиштирганидек, ёмон ва ёвуз ният одамни залолатга бошлаб, 
тўғри йўлдан адаштиради. Шунингдек, эътиқоди соғлом бўлмаган киши ҳеч 
қачон тўғри ва соғлом ҳукм чиқаришга эриша олмайди. 
Фақиҳлар ижтиҳодни қуйидаги даражаларга бўлганлар. 

Download 351,4 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   12




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish